Мотуридий (Абу Мансур ал-Мотуридий; Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий) (853-йил Самарқанд – 944-йил Самарқанд) – имом, фиқҳ олими, калом илмининг мотуридийлик оқими асосчиси. „Имом ал-ҳида“, „Имом ал-мутакаллимин“ („Ҳидоят йўли имоми“, „Мутакаллимлар имоми“) номлари билан улуғланган. Мотурид қишлоғида (ҳозирги Жомбой туманида) таваллуд топиб, то умрининг охиригача шу ерда яшаган, бу ерда катта боғ ҳам барпо этган.

Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандий
Таваллуди 853-йил
Самарқанд
Вафоти 944-йил
Самарқанд
Истиқомат жойлари Самарқанд, Марв, Ҳуросон.
Соҳаси Фиқҳ, ақида ва сийрат фанлари
Дини Ислом

Мотуридий Самарқанддаги ал-Аёзий мадрасасида ўқиди, маҳаллий ҳанафий фақиҳлардан таълим олди, Абу Бакр Аҳмад ал-Жузжоний, Абу Наср Аҳмад ибн ал-Ҳусайн ал-Иёдий, Нусайр ибн Яҳё ал-Балхий, Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий унга устозлик қилишди. Кейин ўзи фиқҳ ва калом илмларидан дарс берди. Абу Аҳмад ал-Иёдий, Абул Ҳасан Али ибн Саййид ар-Рустуғфаний, Абу Бакр ас-Самарқандий, Макҳул ан-Насафий, Абул Му’ин ан-Насафий, Абулюср ал-Паздавий каби шогирдлар етиштирди. Васиятига кўра, Самарқанддаги Чокардиза қабристонига дафн этилди.

Мотуридийнинг асосий асарлари „Китоб ат-тавҳид“ („Яккахудолик ҳақидаги китоб“), „Таъвилат аҳл ас-сунна“дир („Суннийлик анъаналари шарҳи“). „Китоб ат-Тавҳид“ билиш назарияси баён қилинган мусулмон илоҳиёцҳунослигининг биринчи асари ҳисобланади. Китобнинг калом илми таърифи берилган муқаддимасида билимнинг 3 манбаи: ҳиссий (сезги) аъзолари воситасида, нақл – ривоятлар воситасида ва ақл-идрок воситасида ахборотлар олиш мумкинлиги ҳақида гапирилади. Мотуридий соф дин доирасидан чиқмаган ҳолда ақл-идрокни улуғлайди ва мантиқан асосланган билимнинг аҳамиятини таъкидлайди. Китобда ўша даврдаги адашган фирқалар қарашларининг ҳақиқатдан йироқ эканлиги таҳлил этилган. Мотуридий „Дин йўлидаги барча адашувларнинг сабаби – риёкор кимсаларга кўр-кўрона эргашишдадир“, деб таъкидлаган эди.

Мотуридий илоҳиётчи олим сифатида муҳим ақидавий масалалар – жузъий ихтиёр, эътиқод, охират ҳаёти кабиларни қамраб олувчи рисолалар битди. „Маъхаз аш Шариъа“ („Шариат асослари сараси“), „Китоб ал-усул“ („Диний таълимот асослари китоби“), „Китоб ал-жадал“ („Диалектика ҳақидаги китоб“) каби асарлари шулар жумласидандир. Мотуридий Абу Ҳанифа қарашларини тушунтириб бериб, уни ривожлантирди. Абул Ҳасан ал-Ашъарий (873—935) ишлаб чиққан Ислом ақидаси асосларини такомиллаштириб, уни суннийлик эътиқодига кириб қолган нотўғри, ғайри саҳиҳ ақидалардан тозалади. Мотуридий қарашлари ўз даврида минтақанинг маданий ва илмий равнақита сабаб бўлган. Чунки Мотуридий дин асосларини мантиқан тушунтирган, танлов ҳуқуқи ва ижтимоий ҳамжиҳатликни қарор топдириш ғояларини ривожлантирган. Мотуридий жами 15 га яқин асар таклиф этган. Унинг каломга оид 7 та ва фиқҳга оид 2 та асари бўлиб, улар сақланиб қолмаган. Мотуридийнинг бизгача етиб келган асарлари қисман тадқиқ қилинган. Унинг Қуръон тафсирига бағишланган „Таъвилот ал-Қуръон“ асари ва унинг узвий давоми ҳисобланмиш „Иршад ал-мубтадийин фий тажвиди Калами Роббил 'аламин“ („Қуръон ўқишга киришганлар учун қўлланма“) китоби Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади.

Ўзбекистонда Мотуридий меросини ўрганишга фақат мустақилликдан кейингина киришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан 2000-йилда Мотуридий таваллудининг 1130-йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланди. Ўзбекистон президент И. А. Каримов ташаббуси билан Самарқандда аллома хотирасига ёдгорлик мажмуи бунёд этилди. Тошкент ва Самарқандда Мотуридий таълимоти ва унинг ислом оламида тутган мавқеига бағишланган халқаро илмий анжуманлар ўтказилди. Мотуридий ҳаётининг турли қирраларини ёритувчи мақолалар, рисолалар ва тадқиқотлар чоп этилди. Мотуридий меросини ўрганган хорижлик олимлар билан самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. 2001-йилда Гöттинген (Германия) университетининг профессори Рудолф Улрич қаламига мансуб „Ал-Мотуридий ва Самарқанд суннийлик илоҳиёти“ китоби ўзбек тилида нашр этилди.

Хотираси

2002-йилда мазкур китобнинг кенг оммага, жумладан, олий ўқув юртларининг талабалари ва ўрта мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига мўлжалланган нашри амалга оширилди. Эндиликда халқимиз Мотуридий мероси билан ўз она тилида танишиш имконига эга бўлди[1].

Мероси

Қуроннинг бир қатор саволларига ал-Мотуридий ва унинг издошлари ашъарийлар каби жавоб бериб, муқаддас матнларнинг рационал талқинини афзал кўрганлар: улар Қуръонни ўзаро боғлиқ ҳолда абадий деб билишган. унинг маъносига кўра ва бу маънонинг оғзаки ифодаси билан боғлиқ ҳолда вақт ўтиши билан пайдо бўлган, солиҳлар бу кўришнинг моҳиятини аниқламаган ҳолда, Аллоҳни нариги дунёда кўришлари мумкин, деб ишонган, барча инсоний хатти-ҳаракатлар Худо томонидан яратилган ва инсон фақат ўзига мос келади. (касб) уларни ўз иродаси ва қобилияти туфайли ўзига, Аллоҳнинг асосий сифатлари (илм, қудрат ва ҳоказо) ҳақиқий ва боқий . Лекин аш’арийлардан фарқли ўлароқ, ал-Мотуридий Аллоҳнинг асосий сифатларигина эмас, балки амал сифатларининг ҳам абадийлигини тан олган; Мо''тазилийлар сингари, у кишида ихтиёр эркинлиги, жумладан, икки қарама-қаршилик ўртасида танлов бор, иймон диний маросимларга риоя қилишда эмас, балки Аллоҳни оғзаки тан олишда эканлигига ишонган [2].

Ал-Мотуридий таълимоти Мавариноний ҳанафийлар орасида тарқалди  .

Абу Мансур ал-Мотуридий Самарқанднинг ўзидан ҳам, унинг атрофидаги турли мазҳаб вакиллари билан олиб борган баҳсларида ҳам муваффақият қозонган. У каррамийлар, шиалар ва мўътазилийлар  билан мунозараларга киришиб, ўз асарларидан бирини уларнинг қарашларини инкор этишга бағишлаган[3].


Илмий асарлари

Ал-Мотуридий асарларини қуйидаги турларга бўлиш мумкин:

  1. Калом ва мунозара санъати бўйича ишлар.
  2. Усул устида ишлайди.
  3. Тафсир ва Қур’он илмлари бўйича ишлар .
  4. Буйруқ (васая) ва Аллоҳга юзланиш (мунажаҳ) бўйича ишлайди[4].

Ал-Мотуридий асарларидан биз, хусусан:

  • „Таъвилат ал-Қур’он“ (араб. тạ̉wйлạт ạлқрḢн ‎) – Қур’он шарҳи .
  • „Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар“ (араб. сẖрḥ ạлфқҳ ạлạ̉кбр ‎) – Абу Ҳанифа  нинг „Ал-фиқҳ ал-акбар“ рисоласининг тафсири .
  • „Маъахиз аш-шаръия“ (арабча: мạкдẖ ạлсẖрạʿ ‎) фиқҳга оид китоб.
  • „Китоб ал-мақалат“ (араб. ктạб ạлмқạт ‎) – калом ҳақидаги китоб.
  • „Китоб ат-тавҳид“ (арабча: ктạб ạлтwḥйд ‎ – „Тавҳид китоби“) – мотуридизм таълимоти нуқтаи назаридан Ислом асосларини баён қилувчи китоб .
  • „Радд аwаил ал-адилла“ (арабча: рд ạ̉wạṦл ạлạ̉длẗ ‎) – мо''тазилий Абу ал-Қосим ал-Кааби ал-Балхий [де] нинг „Авоил ал-адилла“ асарининг танқиди .
  • „Баян ваҳм ал-мўтазила“ (араб. бйạн wҳм ạлмʿтзлẗ ‎) – мўътазилийларнинг қарашларини танқид қилиш.
  • „Ар-Радд ала усул ал-карамита“ (арабча: ạлрд ʿлй̱ ạ̉ṣwл ạлқрạмṷẗ ‎) – қарматийларнинг қарашларини танқид қилиш.
  • „Радд китоб ал-имома ли-баъд ар-равофида“ (араб. рд ктạб ạлạмạмẗ лбʿḶ ạлрwạфḶ ‎) – шиаларнинг қарашларини танқид қилиш.

Улардан бугунги кунгача фақат „Таъвилат ул-Қурон“ ва „Китоб ат-тавҳид“ китоблари сақланиб қолган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Имам-и Матуриди // İслам алимлери ансиклопедиси. Тüркие Газетеси. İстанбул, 1984. C. 4. С. 201
  3. ↑ Артиков М. А. Просвещённий ислам – духовная основа эдинения /материалс/рмфорум/3/тео_артиков.ҳтм |дате=20160305015113 }} ИД „Медина“.
  4. ↑ Имам Матуриди (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-11-28 санасида архивланган) – об имаме Матуриди на инфо-ислам.ру.

Адабиётлар

  • Ал-Мотуридий таълимоти ва унинг Шарқ халқлари маданиятидаги ўрни. Маърузалар тўплами, Т., 2000;
  • Каримов И. А., Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз Имом Мотуридий таваллудининг 1130-йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзланган нутқ, 9-ж, Т., 2001;
  • Каттаев К., Имом ал-Мотуридий ва Чокардиза, Самарқанд, 2000;
  • Мансур А., Ал-Мотуридий таълимоти, Т.,2003;
  • Зиёдов Ш., Ал-Мотуридий ҳаёти ва мероси, Т., 2000.
  • Уватов У., Имом ал-Мотуридий ва унинг таълимоти, Т., 2000;