Мовлуд Мустафо ўғли Миралиэв (озарбайжонча: Мöвлуд Мустафа оğлу Мирəлиев) - озарбайжонлик самбист ва дзюдочи, Озарбайжон терма жамоаси а'зоси. 2008-йил Пекиндаги ўйинларнинг бронза медали совриндори. Дзюдо бўйича 2003-йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали , самбо бўйича Европа ва жаҳон чемпионатларининг чемпиони ва совриндори. 100 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган. Самбо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси ва дзюдо бўйича спорт устаси.

Карера

1983-йилдан самбо билан шуғулланади, кейин дзюдога ўтади.

2008-йил,14-сентабр куни Пекин Ёзги Олимпиада ўйинларида 100 килограмм вазн тоифасида иштирок этиб,Мовлуд Миралиев бронза медалини қўлга киритди Мовлуд биринчи учрашувда жазоирлик дзюдочи Гассан Азоунни мағлуб этди. Шундан сўнг у Грузия вакили Леван Жоржолиани устидан ғалаба қозонди.Чорак финалда эсаруминиялик Даниэл Братани мағлуб этди. Аммо мусобақанинг бўлажак чемпиони мўғулистонлик дзюдочи Найдангиин ТувшинбаярМиралиевнинг финалга чиқишига тўсқинлик қилди. Учинчи ўрин учун курашда Мовлуд полшалик спортчи Прземислав Матияжекни [1] мағлуб этди.

2014-йил сентябр ойида Малага(Испания) шаҳрида дзюдо бўйича фахрийлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

2016-йил бошида Миралиев дзюдо бўйича Озарбайжон терма жамоасини бошқарган.Унинг терма жамоа бош мураббийи сифатидаги биринчи мусобақаси - Қозондаги Европа чемпионати бўлди [2], унинг жамоаси битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди,шунингдек, жамоавий мусобақада учинчи ўринни эгаллади.

2016-йилдаги Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида,Миралиев бошчилигидаги Озарбайжон терма жамоаси иккита кумуш медалини қўлга киритди [3] .

Манбалар

Ҳаволалар