Мойбалиқлар (Чалcалбурнус) -карпсимонлар оиласига мансуб балик,лар тури. Узунлиги 40 см гача, вазни 800 г гача. Танасининг қорин ва анал сузгичлари оралиғидаги териси тангачалар билан тўлиқ қопланмаган. Ўрта Осиё ва Европа дарёлари, Тигр ва Ефрат дарёлари ҳавзаларида бир неча тури учрайди. Орол денгизи, Сирдарё ва Амударёнинг қуйи оқими ва Зарафшон дарасида орол мойбалиғи кенжа тури; Каспий, Азов ва Қора денгизда оддий мойбалиқ тарқалган. Орол мойбалиғи ўтроқ, оддий мойбалиқ ўткинчи ҳисобланади. Мойбалиқлар 2–3 йилда вояга етади; ёзда 2,6–23,5 мингтагача увилдириқ ташлайди. Планктон ва баликлар чавоғи билан озиқланади. Сони камайиб кетганлиги туфайли айрим жойларда сунъий кўпайтирилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил