Мойлисой (қирғизча: Майлуу-Суу) — Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятидаги шаҳар (1956-йилдан), Мойлисув дарёси (Қорадарёнинг ўнг ирмоғи) соҳилида, Фарғона тизмасининг ғарбий тармоқлари орасида. Тентаксой темир йўл тугунидан 50 км. Аҳолиси 30 минг киши (1990-йиллар ўрталари). М.да электр лампалари ва электр изолясия материаллари заводлари, гўшт комбинати, тикувчилик фабрикаси, ТЕТС, электромеханика техникуми, тиббиёт билим юрти, умумий таълим мактаблари, кутубхоналар бор. М. яқинида нефт ва газ кони ишлаб турибди. М.дан Ўшга газ қувури ўтказилган.[2]

Мойлисой

қирғизча: Майлуу-Суу
Шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
41°16′0″Н 72°27′0″Э / 41.26667°Н 72.45000°Э / 41.26667; 72.45000
Мамлакат Қирғизистон
вилоят Жалолобод вилояти
Аҳолиси
 (2009)
22 853[1]
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+6
Автомобил коди Д
Moylisoy xaritada
Moylisoy
Мойлисой

Манбалар