Moyqutlar
Мойқутлар (Сйлвиидаэ) — чумчуқсимонлар туркумига мансуб сайроқи қушлар оиласи. Узунлиги 10—25 см. Пати хира кулранг, қўнғир ёки яшил тусга яқин. 40 тача уруғга мансуб 240 тури маълум. Евросиё, Африка, айрим турлари Австралия ва битта тури Шимолий Америка (Аляска) да тарқалган. Ўрмон, бутазор, боғлар, қамишзор ва даштларда яшайди. Ҳашаротлар, баъзи турлари мевалар билан озиқланади. Айрим турлари, мас, корабош мойқут яхши сайрайди. Ўзбекистонда мойқутларнинг 9 та уруғи (пеночкалар, кургалаклар, асл мойқутлар, тўқай чумчуқлар, жиқжиклар ва бошқалар) ва 28 тури учрайди. Тоғ ўрмонлари ва боғларда кулранг мойқут ва завирушка, Қизилқумда чўл мойқути уя қуради.[1]
| Сйлвиа атриcапилла | |
| Биологик классификация | |
|
| |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Қушлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |