Мозамбик (португалча: Моcамбиқуэ), Мозамбик Республикаси (португалча: Репúблиcа де Моçамбиқуэ) — Африканинг жануби-шарқий соҳилидаги давлат. Майдони — 801,6 минг км². Аҳолиси — 19,4 млн. киши (2001). Пойтахти — Мапуту шаҳри Маъмурий жиҳатдан 11 вилоят (провинcиа)ра бўлинади. Мапуту шаҳри ҳам вилоят мақомига эга.

Мозамбик Республикаси
Репúблиcа де Моçамбиқуэ
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: Патриа Амада
Location of Mozambik
Пойтахт Мапуту
Расмий тил(лар) Португал тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Армандо Гуэбуза
Мустақиллик (Португалиядан)
• Сана
25-июн 1975
Майдон
• Бутун
801 590 км2 (36-ўрин)
• Сув (%)
2.2
Аҳоли
• 2017-йилги рўйхат
29 668 834 (54-ўрин)
• Зичлик 24/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$25,660 мил. (104-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,322
Пул бирлиги Метиcал (МЗН)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма МЗ
Телефон префикси 258
Интернет домени .мз

Давлат тузуми

Мозамбик — республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик аъзоси. 1990-йил 30-ноябрда қабул қилинган конституция амал қилади. Давлат бошлиғи — президент (1986-йилдан Жоаким Алберту Чиссано). У умумий яширин тўғри овоз бериш йʻли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимият — Республика Ассамблеяси (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимият президент зиммасига юклатилган. У Вазирлар Кенгашига раҳбарлик қилади, вазирларни, шу жумладан, бош вазирни тайинлайди.

Табиати

Қирғоқнинг умумий уз. 3000 км га яқин. Қирғоқлари қояли, тик, ўртача баландликда, жанубида паст, ясси, айрим жойларда ботқоқликлар бор. Мамлакатнинг шимолий қисмида Шарқий Африка ясситоғлиги жойлашган, у ғарбдан шарққа зинапоясимон пасай-иб боради. Ҳудуднинг каттагина семики Мозамбик паеттекислиги эгаллайди. Фойдали қазилмалардан кумир, уран ва темир рудалари, асбест, фосфорит, слюда, олтин, шарқда бериллий, ниобий, тантал, литий руда конлари бор.

Мозамбикнинг шимолий қисмида иқлим субекваториал муссонли, жанубида тропик, пассатли. Мозамбик паеттекислигида январнинг Уртачи температураси 26°—30°, июлники 15°—20°, ясситоғликда (қиш ва езда) 3°—5° дан паст. Йиллик ёгин 750–1000 мм, соҳилда 1500 мм гача. Йирик дарёлари — Замбези, Лимпопо, Сави, Рувума. Ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Йирик сут эмизувчилар, асосан, қўриқхона ва миллий боғларда сақланиб қолган. Чунончи, Горонгоза миллий боғида фил, бегемот, арелон, тимсоҳлар, Маррумеу қўриқхонасида кафр буйволлари яшайди. Ўрмонларда маймун куп. Турли илон ва қушлар учрайди. Мозамбикда Ба-нине, Зинаве, Базаруто миллий боглари ҳам бор.

Аҳолиси

Аҳолиси, асосан, банту тили оиласига мансуб халқлар (макуа, цонга, малави, шона)дан иборат. Мозамбикнинг шимолий қисмида шарқий банту халқлари, жанубий қисмида жанубий -шарқий банту халқлари яшайди. Европа ва Осиёдан кучиб келганлар (португаллар, ҳиндлар, покистонликлар), араблар, мулатлар ҳам бор. Расмий тил — португал тили. Маҳаллий тиллардан — шимолида имакуа ва чинянжа, жанубида чишона ва шангоалан тилларида кўпроқ гаплашилади. Аҳолининг 70% маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади; қолганлари христиан ва мусулмонлар. Аҳолининг 17% шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Бейра, Мапуту, Нампула.

Тарихи

Мозамбикнинг энг қад. аҳолиси бушменлар ва готтентотяаранр. Кейинчалик Мозамбикга банту тилида сўзлашувчи қабилалар келиб ўрнашган. Милодий 1минг йилликнинг охири ва 2-минг йилликнинг бошларида Мозамбик ҳудудида Мономотап давлати вужудга келди. ВИИИ асрдаараблар, ХВИ аср бошларида португаллар бостириб келди. 1629-йилги оғир шартли битимдан сўнг Мономотап давлати Португалияга тобе бўлиб қолди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда Португалия мустамлакачилари Мозамбик ҳудудида қул савдоси билан шуғулланди. 1752-йилдан Португалиянинг Шарқий Африка соҳилидаги ерларида генералкапитан бошлиқ мустамлака маъмурияти таъсис этилди. 1909-йил Португалия Жанубий Африка Итти-фоқи маъмурияти билан ҳар йили Мозамбик маҳаллий аҳолисидан 100 минг ишчини Трансваалдаги кумир ва олтин конларига мажбуран юбориш ҳақида конвенсия тузди.

1920-йил Мозамбикдан келган африкалик талабалар Лиссабонда ватанпарварлар ташкилоти — Африка лигасини тузди. Кейинчалик Мозамбикда Африка ассоциацияси, мозамбикликлар ассоциацияси ва бошқа ташкилотлар юзага келди. Бу ташкилотлар мустамлакачиликка қарши тузилган эди. 1925-йил транспорт ишчилари ва докерлар, 1949-йил Лоренсу-Маркиш (ҳозирги Мапуту)да ишчи ва докерларнинг иш ташлашлари бўлиб ўтди. 1964-йил 25-сентабрда Мозамбикни озод қилиш фронти — ФРЕЛИМО (1962-йилда тузилган) раҳбарлигида қуролди қўзғолон бошланди. Португалия қўшинларига қарши қуролли кураш жараёнида ФРЕЛИМО ўз армиясини тузди ва дастлаб Кабу-Делгаду, Няса округларида, 1968-йилдан Тете округи атрофида жанг бошлади. 1973-йил охирида мамлакат ҳудудининг ʻ/4 қисми ФРЕЛИМО назоратига ўтди.

1974-йил 25-апрел да Португалияда фашис-тлар истибдоди ағдарилгач, 1974-йил 5-сентабр дан Португалия муваққат ҳукумати билан ФРЕЛИМО ўртасида музокара олиб борилди ва 20-сентабрда Мозамбикда ҳокимият муваққат ҳукумат қўлига ўтди. 1975-йил 25-июнда Мозамбик расман мустақил давлат мақомига эга бўлди. 1990-йил ноябргача мамлакат Мозамбик Халқ Республикаси, сўнг Мозамбик Республикаси деб аталди. Мозамбикни озод қилиш фронти ҳамда республика ҳукумати кенг ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларни назарда тутган дастур ишлаб чиқси ва уни амалга оширишга киришди. Бироқ португаллар кўплаб кетиб қолиши натижасида малакали мутахассислар етишмай қолди. Кўпгина саноат корхоналари тўхтади, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ҳувиллаб қолди. Ташқи қарз ошди, ташқи савдо қийинлашди. ФРЕЛИМО партияси саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга интилиб, муҳим иқтисодий ва ижтимоийсиёсий тадбирлар ўтказди. Анъанавий хусусий хўжаликларга кенг йўл очилди. Қўшилмаслик ва барча мамлакатлар билан дўстлик ташқи сиёсатга асос қилиб олинди. Мозамбик — 1975-йилдан БМТ аъзоси. 1991-йил 27-декабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди. Миллий байрами —25-июн — Мустақиллик куни (1975).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Мозамбикни озод қилиш фронти (ФРЕЛИМО) партияси, 1962-йил 25-июнда тузилган; Мозамбик миллий қаршилиги партияси, 1976-йилда асос солинган. Мозамбик меҳнаткашлари ташкилоти касаба уюшмаси, 1983-йилда ташкил этилган.

Иқтисодиёти

Мозамбик — аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 46%, саноатнинг улуши 27%.

Мозамбикда ер фонди 78,3 млн. гектарни ташкил этади, унинг 44,4 млн. гектари пичанзор ва яйлов, 19,4 млн. гектари ўрмон ва сийрак ўрмон. Деҳқончиликка яроқли 15 млн. гектар ернинг фақат 5—6 млн. гектаридан фойдаланилади, қурғоқчилик йилларида бундан ҳам камаяди. Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида мойли палма, ер ёнғоқ, кунгабоқар асосий ўрин олади. Мапуту, Бейра, Нампула шаҳарлари атрофида озиқ-овқат му-аммоси қисман банан, ловия, помидор ва бошқа сабзавот ҳисобига ҳал этилади. Инямбане ва Нампула вилоятларида маниок, Замбезия ва Мапуту вилоятларида маккажўхори, оқ жўхори кўпроқ экилади. Энг муҳим экинлар қаторига кешю ёнғоғи, пахта, шакарқамиш, копра, ситрус мевалар киради ва кўп қисми экспорт қилинади. Сизал, жут, тамаки, чой ҳам етиштирилади.

Чорвачилиги, асосан, ички истеъмолни таъминлайди. Сеце пашшаси бўлмаган Газа, Мапуту вилоятлари, шунингдек, Маника ва Софала вило-ятларининг бир қисми муҳим чорвачилик маконларидир. Қорамол, эчки, чўчқа, қўй боқилади. Денгизда балиқ ва бошқа сув жониворлари овланади.

Саноатининг асосий тармоқлари, озиқ-овқат ва енгил саноат, энергетика, нефт саноати, кимё саноати, кора металлургия, қурилиш матери-аллари саноати ва бошқа Мапуту ва Бейра шаҳарларида ун, араҳис, кунгабоқар ёғи, пиво, қандшакар, балиқ консерва, гўшт ва кешю ёнғоғини қайта ишлаш корхоналари бор. Шимоёдаги мева консервалари ва шарбат ишлаб чиқариш заводи Африкадаги энг йирик шундай корхоналардан бири ҳисобланади. Мамлакатдаги 40 та тўқимачилик корхонасидан 14 таси Мапутуда жойлашган. Уларда пахта, шунингдек копра, сизал ва жутдан турли буюмлар ишлаб чиқарилади. Бейрада пайпоқ фабрикаси, Шимоёда жутдан қопқанор, Накалада сизалдан йўғон ва ингичка арқонлар тўқийдиган фабрика бор. Мапуту поябзал фабрикаси йилига 1 млн. жуфт Мапуту шаҳридаги миллий театр, оёқ кийим ишлаб чиқаради. Мапуту, Бейра, Нампула, Шимоё, Инямин-геда ёғочсозлик ва мебел фабрикалари, селлюлозақоғоз комбинати мавжуд. Мапутудаги машинасозлик корхоналарида ва-гонлар ишлаб чиқарилади, автобус, мотоцикл, велосипед, совиткич йиғилади, кабел ишлаб чиқарилади, кемалар таъмирланади. Мапуту, Дондо, Накалада семент заводлари бор. Тошкўмир, мис, сийрак металли рудалар, диатомит қазиб олинади. Йилига ўртача 490 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади.

Мозамбикнинг асосий транспорт йўллари Мозамбик портлари орқали қўшни мамлакатлар — Зимбабве, Малави, Эсватини ва ЖАР ўртасида транзит юк ташилишини таъминлашга хизмат қилади. Транспорт йўли — транспортнинг энг муҳим тури. Узунлиги 3843 км. Автомобил йўллари тармоғининг уз. 39 минг км. Бейра — Мутаре нефт кувури қурилган. Асосий денгиз портлари: Мапуту, Бейра, Накала, Келимане. Халқаро аэропортлари: Мавалане (Мапутуда) ва Бейра. Мозамбик четга майда қисқичбақа, кешю ёнғоғи, копра, ситрус мевалар, чой, пахта, сизал, ёғоч сотади. Четдан машина ва ускуналар, озиқ-овқат, пишлоқ, истеъмол буюмлари, нефт маҳсулотлари олади. Ташқи савдодаги мижозлари: Португалия, ЖАР, АҚСҲ, Япония, Испания. Пул бирлиги — метикал.

Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг аҳолига тиббий хизматни яхшилаш чоралари кўрилди: хусусий касалхона ва диспансерлар давлат ихтиёрига олинди, бепул тиббий хизмат жорий этилди, баъзи доридармонлар бепул бериладиган бўлди; аҳолини қизамиқ, безгак, сил касаллигига карши эмлаш йўлга қўйилди. Мапутуда безгак ва бошқа юқумли касалликларни та-дқиқ қилувчи халқаро марказ очилган. Мапуту университетининг тиббиёт факултетида врачлар тайёрланади. Мозамбиклик ёшлар чет эллардаги тиббиёт олий ва ўрта ўқув юртларида ҳам таълим олиб келаётир.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

Мозамбик мустақилликка эришгач (1975), маориф ишлари авж олди. Саводсизликни тугатиш ва катта ешдагиларга таълим бериш миллий бошқармаси тузилди, муаллимлар тайёрловчи 6 ойлик махсус курслар очилди. Ягона дунёвий халқ таълими давлат тизими, умумий мажбурий бошланғич таълим жорий этилди. Ҳунартехника таълими кенгайтирилди. Мапуту якинидаги Матол шаҳричасида ҳунартехника билим юрти, Нампулада индустриал педагогика техникуми, Бейра, Тете, Мапуту, Имойро, Шаква ва бошқа шаҳарларда ҳунартехника коллежлари ва оширилган тоифадаги техника коллежлари курилди. Мозамбикдаги 6 та махсус ўқув юрти қишлоқ хўжалиги учун механизаторлар тайёрлайди. Мазкур ўқув юртлари ва мактаблар учун ўқитувчилар Э. Монддане номидаги университетда ва махсус марказларда тайёрланади. Кўпгина ёшлар чет элларга бориб ўқиб келади.

Мапутуда Э. Мондлане номидаги университет, педагогика институти, Мозамбик илмийтадқиқотлар институти, астрономия ва метеорология расадхонаси, пахта тадқиқоти институти, соғлиқни сақлаш институти, геология ва кончилик хизмати бор. Мапутуда миллий кутубхона, университет кутубхонаси, Геология хизмати кутубхонаси, Муниципал кутубхона, Ахборот ва ҳужжатлаштириш марказининг кутубхонаси, Нампулада индустриал педагогика техникумининг кутубхонаси мавжуд. 1980-йил Мапутуда ишчилар учун мамлакатда биринчи оммавий кутубхона очилди. Мапутуда этнография ва табиат тарихи музейи, геология музейи, Инкилоб музейи, Миллий тарих музейи, Миллий санъат музейи, Бейрада этнография музейи, Нампулада Бадиий галерея бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Мозамбикда бир неча газета ва журналлар нашр этилади. Йириклари: „Вангуарда“ („Авангард“, португал тилида чикадиган ойлик газета, 1989-йилдан), „Диариу ди Мозамбик“ („Мозамбик кундалик газетаси“, португал тилида чикадиган газета, 1981-йилдан), „Домин-гу“ („Якшанба“, португал тилида чикадиган якшанбалик газета, 1981-йилдан), „Кампу“ („Дала“, португал тилида чиқадиган ойлик газета, 1984-йилдан), „Нотисиаш“ („Янгиликлар“, португал тилида чиқадиган кундалик газета, 1926-йилдан), „Темпу“ („Вақт“, португал тилида чиқадиган ойлик журнал, 1970-йилдан). Мозамбик ахборот агентлиги ҳукумат ахборот агентлиги бўлиб, 1975-йилда тузилган. Мозамбик радиоси қукуматга қарашли радиостансия, 1975-йилда асос солинган. Мозамбик телевидениеси, ҳукумат хизмати, 1981-йилда тузилган.

Адабиёти

Мозамбик халқларининг фолклори кўп жанрли ва кўп тилли бўлишига қарамай, кам ўрганилган ва ёзма адабиётда тўлиқ ифодаланмаган. Аммо кўпгина шоир ва ёзувчиларнинг ижодида фолклорнинг таъсири сезилиб туради. Мозамбикда маданий ва ижтимоий ўзлик намоён бўлишининг илк шакли журналистика бўлган. Журналистика ХХ аср бошларида португал мустамлакачилари ўтказаётган маънавий қоришиш сиёсатига қарши норозилик ифодаси тарзида пайдо бўлди. 1918-йилда асос солинган „Браду африкану“ ҳафтаномасининг африкаликлар уюшмаси му-стамлакачиликка қарши рухда бўлиб, унда ака-ука Жуан ва Жозе Албазини ҳамда атоқли журналист, Мозамбик адабиёти асосчиси Э. Диаш ҳамкорлик қилдилар. Мозамбикда бадиий адабиёт португал тилида ХХ асрнинг 20-йилларида пайдо бўлди, унда 2 та — мустамлакачиликка тарафдор ва унга қарши йўналиш таркиб топди. Халқчил адабиёт намояндалари Ж. Албазини („Ғам-ғусса китоби“), Р. ди Нороня ва бошқа мустақиллик руҳида китоблар ёзишди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Мозамбик адабиётида реалистик тамой-ил кучайди. Ж. Кравейрине ва Ноэмия ди Сознинг оташин шеърлари, Мозамбик душ Сантушнинг жўшқин публицистикаси халқни озодлик курашига руҳлантирди. Ж. Диашнинг ҳикоялар тўплами — „Годидо“ қулларча итоатгўйликни итқитиб ташлашга чақирди. Кей-инги йилларда Л. Бернарду Онвана ва О. Мендиш қуролли кураш босқичлари, шоирлардан Р. Ногар, Э. Гебуза, С. Виейра атроф дунёни қайта қуриш ҳақида ёздилар. Адабиётнинг бадиий шакли ўзгариб, тили сўзлашув нутқига яқинлашиб бораётир. Ёзувчилар ма-халлий банту гуруҳи тили га тобора тез-тез мурожаат қила бошлади.

Меъморлиги, тасвирий ва амалий санъати.

Умба тоғи ён бағирларидаги суратлар Мозамбик ҳудудидаги энг қад. ёдгорликлардир. Улар оҳуларнинг, яланғоч ва кийимли одамларнинг қизил бўёқда тасвирланган расмларидан иборат. Ўрта асрлардан бир қанча шаҳарларда португал истеҳкомлари (Мозамбик шаҳридаги қалъа, Мозамбик о.даги Сан-Себаш-тян қалъаси) қолган. Замонавий меъмор А. Гуедиш лойиҳаси асосида қурилган мураккаб тузилишдаги турар жойлар ва жамоат бинолари (Чикумбандаги қишлоқ хўжалиги мактаби, Инямбанедаги коттеж ва бошқалар) шаҳарлар меъморий қиёфасига ўзига хослик бахш этган. Одатда, Мозамбик халқларининг уйлари 2 то-ифада қурилади. Денгиз соҳилида турар жойлар ёғоч ва чивиқлардан, тўғри бурчак тарҳли қилиб солинади ва устидан лой билан сувалади, томи 2 томонга нишаб қилиб, ўт-ўлан билан ёпилади. Мамлакат ичкариларида эса уйлар думалоқ, ўртасига устун ўрнатилиб, томи конус шаклида қамиш ва шох-шабба билан ёпилади. Уй деворларига кўпинча рангбаранг бўёкларда жониворлар суратлари ва турли расмлар солинади. Деразаларга нақшлар туширилади. ХХ асрнинг 2-ярмида шаҳарларда европача иморатлар курила бошлади.

Амалий ва тасвирий санъатида ёғочдан эркак ва аёлларнинг, бола кўтарган оналарнинг ҳайкалчаларини, турли шаклларни ясаш, сават ва бордон тўқиш, заранг идишлар ясаш ва уларни безаш одат бўлган. Ошқовоқ пўстлоғидан идишлар қилинади, сопол идишларга ботиқ ва бўртма нақшлар туширилади. Уй эшиклари, мебеллар ўймакорлиги урф бўлган. ХИХ асрнинг 40-йилларидан миллий рангтасвир мактаби вужудга кела бошлади (биринчи рассом аёл Бертина Лопиш). 50-йилларда бир гуруҳ рассом ва ҳайкалтарошлар вояга етди (рассомлар В. Г. Малангатан ва А. Чиссану, ҳайкалтарош Н. Ланга, рангтасвирчи В. Манкеу, Машаана, Мукавели ва бошқалар).

Мусиқаси

Мозамбик мусиқий маданияти қад. Халқ урф-одатлари, тўйтомошалар, чақалоқ туғилишини нишонлаш каби маросимлар мусиқасиз ўтмайди. Қўшиқ, рақс, машшоқлик халқ кундалик ҳаётига сингиб кетган. Уриб чалинадиган асбоблар хилма-хил бўлса ҳам, аммо ксилофон асосий ўринда туради, унинг 50 дан ортиқ тури мавжуд. Ансамблларда дўмбира ва ксилофондан ташқари, қарсилдоқ, шиқилдоқ ва қўнғироқлар катта ўрин тутади. Пуфлама чолғулар орасида бамбук ва қамиш найлар, суяк ва ёғоч ҳуштаклар, бурғулар, тилчали-клавишли чол-ғулардан мбира, бир торли созлардан камонсимон читенде, катимбва, ғижжакка ўхшаган такаре, ребека ва бошқа, кўп торли ситра (бангуэ, панго) оммалашган. Мусиқий асбоблар чалиш, асосан, эркакларнинг иши бўлса, қўшиқларни эркаклар ҳам, аёллар ҳам айтаверади (аммо аралаш хор камданкам учрайди). Мозамбикда анъанавий мусиқа билан бир қаторда араб ва португал мусиқий маданияти таъсиридаги қўшиқ ва рақслар ҳам пайдо бўлди. Мусиқа санъатини тарғиб қилиш учун Миллий қўшиқ ансамбли тузилган.

Киноси

Дастлабки ҳужжатли ленталар: „Начингвеа“ (1974) ва „Ровумдан Мапутугача“ (1975)да миллий озодлик курашидаги ғалабалар акс эттирилди. Уларда саводсизликни тугатиш, турмушдаги поклик ва озодлик мавзулари ҳам акс этган. 1975-йилда тузилган Миллий кино институти филмлар ишлаб чиқариш ва прокат қилиш, кино ахборот тарқатиш ва бошқа мамлакатлар билан кино айирбошлаш билан шуғулланади. „Йигирма беш“ (1977, режиссёр З. С. Корреа ва С. Лукаш), „Мустақиллик йили“ (1978, режиссёр Ф. Силва), „Леополд“ операцияси" (1980, режиссёр К. ди Соза), „Озод овозлар“ (1981, режиссёр Ж. Кошта) салмоқли филмлар жумласига киради. „Муэда: қирғинбарот хотиралари“ (1980, режиссёр Р. Герра) деб аталган биринчи туда метражли бадиий филм миллий озодлик курашини ифодалайди. Биринчи рангли филм „Куйла, биродарим“ (1982) миллий мусиқий фестивалларга бағишланган. Мултфилмлар ҳам яратила бошлади.[1]

Ҳудудий бўлиниши

Мозамбик 11 провинсияга бўлинади.

№ Провинсия Маркази Майдони, км.кв Аҳолиси (1997), мин. киши
2 Газа Шаи-Шаи 75 709 1034
11 Замбезия Келимане 105 008 3202
3 Инямбане Инямбане 68 615 1112
1 Кабу-Делгаду Пемба 82 625 1284
4 Маника Шимоё 61 661 975
5 Мапуту(шаҳар) Мапуту 602 1098
6 Мапуту (провинсия) Мапуту 25 756 809
7 Нампула Нампула 81 606 3065
8 Няса Лишинга 129 056 764
9 Софала Бейра 68 018 1380
10 Тете Тете 100 724 1149

Мамлакат пойтаҳти — Мапуту (1200 мин. киши.). Йирик шаҳари: Бейра (412 588 киши.), Нампула (230 мин. киши.), Инямбане (150 мин. киши.), Тете (100 мин. киши.). Асосиу портлари: Бейра, Накала, Келимане.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил