Мозандарон — Эрондаги тарихий вилоят. Гилон билан Хуросон оралигида. Ҳозирги маъмурий бўлиниш бўйича остон (вилоят). 9—ХИИ аср манбаларида Табаристон номи билан маълум. ХИИИ асрдан эса Мозандарон деб аталган. Сосонийлар даврида мустақил ҳокимлик бўлган; кейинчалик араблар, сомонийлар, салжуқийлар, мўғуллар қўл остига ўтган, аммо ҳокимиятни маҳаллий ҳокимлар бошқарган. Мозандаронни ХИВ аср охирида Амир Темур қўшинлари эгаллаган. ХВИ аср бошида Мозандарон яна маҳаллий ҳукмдорлар қўлига ўтган. Аббос И даврида Мозандаронда маҳаллий сулола тугатилиб, Мозандарон Сафавийлар давлатига қўшилган. 1920—1921 -йилларда Мозандарон дадемократик ҳаракатлар авж олган. 1946—1951- йиллари Мозандароннинг айрим шаҳарлари (Бобил, Сари)да Англия-Эрон нефт компаниясига қарши оммавий митинг ва намойишлар бўлиб ўтган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил