Мозандарон (форсча: مازندران / Мâзендарâн‎‎) — Эрон устонларидан бири. Эроннинг шимолий қисмида жойлашган. Маъмурий маркази — Сорий шаҳри. Бошқа йирик шаҳри: Бобул. Аҳолиси сони — 3 070 000дан зиёд. Шимолдан Каспий денгизи билан чегарадош.

Мозандарон
форсча: مازندران / Мâзендарâн‎‎
Устон
Маъмурий маркази Сорий
Йирик шаҳари Сорий
Бошқа йирик шаҳарлари Бобул
Расмий тили форсча, мозандаронча
Аҳоли (2011) 3 073 943
Зичлиги 130 киши./км²
Миллатлар таркиби мозандаронлар, форслар, гилаклар, туркманлар
Динлар таркиби асосан мусулмонлар
Майдони 23 842 км²
Вақт минтақаси УТC+3:30
Харитада
Mozandaron xaritada

Шаҳристонлари

Мозандарон устони 15 та шаҳристонга (вилоят) бўлинган: Қуйида ушбу шаҳристонлар рўйхати келтирилган:

  1. Омул
  2. Бобул
  3. Бобулсар
  4. Беҳшаҳр
  5. Чолус
  6. Жуйбар
  7. Маҳмудобод
  8. Нека
  9. Нуҳр
  10. Навшаҳр
  11. Қойимшаҳр
  12. Рамсор
  13. Сорий
  14. Савадкўҳ
  15. Тоникобон

Аҳолиси

2011-йилги маълумотларга кўра, Мозандарон устонида 3 073 943 киши истиқомат қилади. Аҳолининг асосий қисмини мозандаронлар ва форслар ташкил этади. Устонда шунигдек гилаклар, тукрманлар, курдлар, озарбайжонлар, арманлар, гуржинлар ва бошқа миллат вакиллари истиқомат қилади. Аҳоли диндорларининг асосий қисми мусулмонлардир (ушбу устонда асосан шиалик мазҳаби тарқалган). Устон расмий тиллари — форсча ва мозандаронча.

Манбалар