Мозандаронлар - Эрон (Мозандарон остони)даги халқ. 2,2 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Эрон тил гуруҳига мансуб тилда сўзлашади. Диндорлари — шиа мусулмонлар. Тоғлиқ туманларда қабилавий одатлар сақланган. Йирик қабилалари: кадикулоҳи, палани. Ҳозирги форсларга сингиб кетмоқда. Деҳқончилик (шоли, буғдой), чорвачилик (қўй, эчки) билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил