Mozilla Foundation
Мозилла Фоундатион (қисқартмаси МФ ёки МоФо) - Мозилла лойиҳасини қўллаб – қувватлаш ва бошқариш учун очилган нотижорат ташкилот ҳисобланади. Ушбу ташкилот ишлаб чиқиш сиёсатини, лойиҳага муҳим бўлган инфраструктурани эксплуатасия қилишни, маҳсулот белгиларини ва ўзга интелектуал мулкни бошқаради. Мозилла Фоундатион Мозилла Cорпоратион компаниясига тегишли, у кўпгина Мозилла яратувчиларини иш билан таъминлайди, Мозилла Фирефох браузери ва Мозилла Тҳундербирд сонлари чиқиши устидан назорат олиб боради. Мозилла Фоундатион бош офиси – Маунтин-Вю (Калифорния штати, АҚСҲ) да жойлашган.
|
| |
| Хизматлари | Интернет |
|---|---|
| Қачон асос солинган | 15 июл 2003 |
| Жойлашуви |
|
| Даромади | УС$66.8 миллион (2006) |
| Вебсайти | www.мозилла.орг |
Мозилла Cорпоратион
3-август 2005-йилда Мозилла Фоундатион Мозилла Cорпоратион компаниясини ташкил этди, Мозилла Фирефох ва Мозилла Тҳундербирдни яратиш ва тарқатиш бўйича ўз вазифаларини компанияга топширди. Мозилла Cорпоратион сонларни режалаштириш, маркетинг ва программа дистрибутиви учун жавобгар ҳисобланади.

Молиялаштириш
Мозилла Фоундатионнинг асосий молиявий манбаси эркин эҳсонлар ҳисобланади. АОЛ 2 миллион доллар бошланғич маблағ киритган, Митч Капор эса 300 минг доллар эҳсон қилган. Мозилла Фоундатион АҚШ солиқ кодексига биноан солиқ тўловларидан озод этилган. Мозилла Cорпоратион эса солиқ тўловчи ҳисобланади.
Шахслар
Мозилла Фоундатион директорлар кенгаши этти кишидан иборат :
Мозилла Фоундатион яна қўйидаги ишчиларига ҳам эга, улар проэкт масалалари ва стратегик саволлар билан шуғулланади :
Бошқалар
Мозилла Эуропе, Мозилла Жапан ва Мозилла Чина лар нотижорат ташкилолар ҳисобланади, Мозилла лойиҳалари ва маҳсулотларини ривожлантириш ва тарқатиш учун яратилган.