Mstislav Keldish
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Келдиш Мстислав Всеволодович [1911.28.1.(10.2), Рига - 1978.24.6, Москва] — рус математиги ва механиги, акад. (1946). Собиқ Иттифоқ ФА президенти (1961—75). 3 марта Меҳнат Қаҳрамони (1956, 1961, 1971). Москва университетини тугатган . (1931). Илмий ишлари математика ва механика, аэродинамика, гидродинамика, тебранишлар назарияси ва б.га оид. К.нинг математика соҳасидаги ишлари, асосан, комплекс ўзгарувчили функсиялар назарияси, ҳақиқий ўзгарувчили функсиялар назарияси, потенсиаллар назарияси ва б.га бағишланган. Математик назарияни механика, автоматик бошқариш, аэромеханика ва б. масалаларга татбиқ қилган. К.нинг илмий ишлари ҳисоблаш математикаси, ҳисоблаш техникаси, ядро энергетикаси, космик тадқиқотларнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. К.нинг авиация ва космик аппаратлар тебраниши ва турғунлигига, суйри сиртларнинг газ ва суюқликдаги ҳаракатига, зарба, винт назарияларига оид ишлари техниканинг муҳим амалий масалаларини ечишга имкон беради. У аэродинамика ва гидродинамика соҳасида Н.Е. Жуковский ва С.А. Чаплигиннинг ишларини давом эттириб, Жуковский теоремасини умумий ҳолда исботлаган[1].
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |