Mstislav Rostropovich

Мстислав Леополдович Ростропович (1927.27.3, Боку — 2007.27.4, Москва) — виолончелчи, дирижёр, жамоат арбоби. Халқ артисти (1966). ХХ аср мусиқа санъати атоқли намояндаси. Дастлабки мусиқа сабоқларини отасидан олган. Москва консерваториясини тугатган (1946). Москва филармонияси якка созандаси (1948— 74), айни пайтда Москва (194874) ва Ленинград (1967—74) консерваторияларида ўқитувчи, профессор (1968), Катта театр дирижёри (1968—71); Вашингтондаги Миллий симфоник оркестри бош дирижёри (1977—94). Ижро услубига кўтаринки руҳ, теран мазмун, мукаммал композиция ҳиссиёти хос. Репертуаридан виолончел учун деярли барча мумтоз ва йирик замонавий асарлар ўрин олган. ХХ асрнинг энг машҳур композиторлари (жумладан, С. Прокофев, Б. Бритен, О. Мессиан, А. Шнитке, Д. Шостакович ва бошқалар) унга бағишлаб асарлар ёзишган. С. Рихтер, Э. Гилелс, Л. Коган ва Д. Ойстрахлар билан турли ансамбдда чалган. "Ростропович фонди", "Вишневская — Ростропович" хайрия жамғармаларининг президенти. Мусиқа ижоди ҳамда хайрия фаолияти учун 30 га яқин Европа, Осиё, Америка давлатларининг олий мукофот ва орденлари билан мукофотланган. Жаҳон бўйлаб (жумладан, Ўзбекистонда ҳам) гастролда бўлган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |