Muʼtasim
Абū Исъḥоқ Муḥаммад ибн Ҳорūн ар-Рашīд (арабча: أبو إسحاق محمد بن هارون الرشيد; 796-йил октябр — 842-йил 5-январ), лақаби ал-Муʿтаṣим биʾллāҳ (المعتصم بالله, сўзма-сўз таржимаси — „Аллоҳдан паноҳ сўраган“ билан машҳур), саккизинчи Аббосий халифа. 833-йилдан 842-йил вафотига қадар ҳокимиятда бўлган[1]. Халифа Ҳорун ар-Рашиднинг (ҳ. 786–809) кенжа ўғли. Асосан туркий қул аскарлардан (ғилмон ёки ғулом) ташкил топган шахсий қўшин тузиб, шуҳрат қозонган. Бу қўшин ўгай акаси халифа Маъмун учун фойдали бўлди. Маъмун Муътасим ва турк қўриқчи гуруҳидан давлатдаги бошқа кучли манфаатдор гуруҳларини мувозанатда сақлаш учун фойдаланди. Шунингдек улардан исёнчилар ва Византия империясига қарши юришларда ҳам фойдаланган. 833-йил августида юриш вақтида Маъмун кутилмаганда вафот этгач, Маъмуннинг ўғли Аббоснинг даъволаридан устунликка эриша олган Муътасим халифа бўлиш учун қулай имкониятни қўлга киритди.
| ал-Муътасим المعتصم | |
|---|---|
| Халифа Мўминлар амири | |
|
839-йил Бағдодда зарб этилган Муътасим олтин динори | |
| Аббосийлар халифалигининг 8-халифаси | |
| Салтанат | 833-йил 9-август —— 842-йил 5-январ |
| Ўтмишдоши | Маъмун |
| Давомчиси | Вотиқ |
| Туғилиши |
796-йил октябр Хулд саройи, Бағдод |
| Вафоти |
842-йил 5-январ (45 ёшда) Жавсақ саройи, Самарра |
| Дафн этилган жой | Жавсақ саройи, Самарра |
| Турмуш ўртоғи | Қуйига қаранг |
| Фарзандлари |
|
| Сулола | Аббосий |
| Отаси | Ҳорун ар-Рашид |
| Онаси | Марида бинти Шабиб |
| Дини | Ислом[изоҳ 1] |
Муътасим акасининг кўплаб сиёсатларини давом эттирди. Масалан, Аббосийлар номидан Хуросон ва Бағдодни бошқараётган Тоҳирийлар билан ҳамкорликни давом эттирди. Муътасим кучли қози Аҳмад ибн Абу Дуваднинг кўмаги билан мўтазилизм ҳақидаги рационалистик ислом таълимотини ривожлантириш ва таълимот мухолифларини инквизиция (миҳна) орқали таъқиб қилишни давом эттирди. Шахсан адабий изланишларга қизиқмаса ҳам, Маъмун даврида бошланган илмий ренессансни Мўтасим ҳам қўллаб-қувватлаган. Бошқа ма'нода, унинг ҳукмронлиги ислом тарихида ҳарбийлар, хусусан, турк қўшинларига асосланган янги режимнинг яратилиши билан ўтган давр ҳисобланади. 836-йилда Самаррада янги режим рамзи ҳамда пойтахтни Бағдоднинг нотинч аҳолисидан узоқлатиш учун янги пойтахт барпо этилди. Халифа ҳукуматининг ҳокимияти марказлаштириш чора-тадбирлари орқали амалга оширилди. Бу эса вилоят ноибларининг ваколатларини Самаррадаги кичик бир гуруҳ юқори мартабали фуқаровий ва ҳарбий амалдорлар фойдасига қисқартириб, давлатнинг фискал аппарати туркийлар ҳукмронлик қилган профессионал армияни сақлашга тобора кўпроқ йўналтирила бошлади. Аббосийлар давлатининг дастлабки даврида катта рол ўйнаган араб ва эрон элиталари тобора чекланиб борди. 838-йилда Аббос фойдасига Муътасимга қарши уюштирилган муваффақияциз фитна уларнинг сафларини кенг миқёсда тозалаш учун имкон яратиб берди. Бу воқеа турклар ва уларнинг асосий йўлбошчилари Ашиналар, Восиф, Итах ва Буғаларнинг мавқеини мустаҳкамлади. Муътасим яқинларининг яна бир кўзга кўринган аъзоси, Осрушана шаҳзодаси Афшин саройда ўз душманлари билан келиша олмай, 840/1-йилда тахтдан ағдарилиб, ўлдирилган. Туркларнинг юксалиши охир-оқибат „Самаррадаги анархия“ каби муаммоларни юзага келтириб, 10-аср ўрталарида Аббосийлар ҳокимиятининг қулашига олиб келди. Кейинчалик ҳам Муътасим асос солган ғуломга асосланган тизим бутун мусулмон оламида кенг қўлланган.
Муътасим ҳукмронлик даври тинимсиз урушлар билан ўтди. Ҳукмронлик даврининг икки йирик ички юриши 835—837-йилларда Озарбайжонда узоқ давом этган ва Афшин томонидан бостирилган Бобак Хуррамдин бошчилигидаги Хуррамийлар қўзғолонига ва Хуросон ҳукмдори Тоҳирийлар билан тўқнашгач, қўзғолон кўтарган Мозандарон мухторияти ҳукмдори Мозёрга қарши бўлган. Саркардалари ички қўзғолонларга қарши курашга бошчилик қилган бўлса, Муътасимнинг ўзи 838-йилда Византия империясига қарши ўша даврдаги ягона йирик ташқи юришни бошқарган. Халифалик қўшинлари император Тҳеопҳилосни мағлуб этиб, Аморий шаҳрини талон-тарож қилишди. Аморий юриши кенг миқёсда нишонланиб, халифалик ташвиқотининг тамал тошига айланди. Шунингдек, мазкур юриш Муътасимнинг жангчи-халифа сифатидаги обрўсини ҳам мустаҳкамлади.
Ёшлик даври

Муътасим номи билан халифалик қилган Муҳаммад Бағдоддаги Хулд („Абадият“) саройида туғилган, аниқ туғилган санаси номаълум. Тарихчи Табарий (839–923) маълумотларига кўра, унинг туғилиши маъмурлар томонидан ҳижрий 180-йил (милодий 796-йил октябр) ёки ҳижрий 179-йилда (милодий 796-йил баҳори ёки ундан олдинроқ) шаъбон саналарида ёзилган[2][изоҳ 2]. Унинг ота-онаси Аббосийларнинг бешинчи халифаси Ҳорун ар-Рашид (ҳ. 786–809) ва қул канизак Марида бинти Шабиб (арабча: ماريدا بنت شبيب) эди[1][4]. Марида Куфада туғилган, лекин унинг оиласи Сўғддан келган бўлиб, у одатда туркий бўлган деб ҳисобланади[5].
Шаҳзоданинг ёшлик даври Аббосийлар халифалигининг олтин даврига тўғри келди. Ҳукуматда ҳукмронлик қилган қудратли Бармакийлар оиласининг 803-йилда кескин қулаши ўтган ўн йилликларда ҳукуматнинг энг юқори даражаларида сиёсий беқарорликка ишора қилди. Шу билан бирга қийинчилик билан бостирилган маҳаллий қўзғолонлар сулоланинг империя устидан ҳукмронлиги борасида огоҳлантирувчи сигналлар берди. Шунга қарамай, Ҳорун вафотидан кейин бир неча ўн йилликлар ичида содир бўлган низо ва бўлиниш билан таққослаганда, Аббосийлар империяси ўзининг яхши кунларини бошдан кечираётган эди. Ҳорун ўз даври ислом оламининг катта қисмини, шарқда Ўрта Осиё ва Синддан тортиб, ғарбда Мағрибгача бўлган ҳудудда бевосита ҳукмронлик қилган. Тан Хитойи ва Ҳинд океанини Европа ва Африка билан боғлайдиган жонли савдо тармоқлари халифалик орқали ўтиб, Бағдод билан боғланиши ҳам улкан фаровонлик манбаи бўлди. Вилоятларнинг даромадлари хазинани тўлиқ ушлаб тура олди. Бу Ҳорунга Византия империясига қарши йирик ҳарбий экспедицияларни бошлаш ва кучли дипломатия билан шуғулланиш имконини берди. Ҳоруннинг элчилари ҳатто олис Буюк Карл саройига ҳам етиб борди. Мазкур бойликлар катта ҳомийлик қилишга ҳам имкон берди. Мусулмонларнинг муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларига хайрия вақфлари, саройда дин уламолари ва зоҳидларнинг кутиб олиниши каби ҳаракатлар диний табақаларнинг сулолага хайрихоҳлигини таъминлади, шоирларга сарфланган маблағлар эса Ҳорун учун абадий шон-шуҳратни кафолатлади; халифа саройининг улуғворлиги Минг бир кечанинг дастлабки ҳикоялари учун илҳом манбаи бўлган[изоҳ 3][7][8].
Маъмун ҳукмронлиги давридаги фаолияти
Вояга етган Муҳаммад асосан Абу Исъҳоқ куняси билан аталган[9]. Табарий вояга етган Абу Исъҳоқни „қора соқолли, сочларининг учи қизил, учи тўртбурчак, қизил чизиқли, кўзлари чиройли“ деб та’рифлаган[10]. Бошқа муаллифлар унинг жисмоний кучи ва жисмоний фаолиятга бўлган муҳаббатини таъкидлашган. Бир ҳикояда Аморий юриши пайтида хачирга миниб, қўшиндан олдин бориб, дарё бўйлаб ўтиш жойини шахсан қидиргани эслатиб ўтилган. Шахсий фазилатлари билан Муътасим ўзидан олдинги ва кейинги халифалардан кескин фарқ қилган. Кейинги муаллифлар унинг деярли саводсиз бўлганини ёзадилар. Тарихчи Ҳугҳ Кеннедй таʻкидлаганидек, бу ҳолат „аббосий шаҳзодаси учун энг қийин бўлиб“, ва, эҳтимол, унинг интеллектуал фаолиятга қизиқиши йўқлигини акс эттиради[11].
Фуқаролик уруши давомидаги ҳаракатлари

Ҳоруннинг кенжа ўғилларидан бири Абу Исъҳоқ дастлаб унчалик аҳамиятли бўлмай, меросхўр ҳам бўлмаган[12]. 809-йилда Ҳорун вафот этганидан кўп ўтмай, катта ўгай акалар Амин (ҳ. 809–813) ва Маъмун (ҳ. 813–833) ўртасида шафқациз фуқаролар уруши бошланди. Аминни Бағдоддаги анъанавий аббосий элитаси (абна ал-давла) қўллаб-қувватланган бўлса, Маъмунни эса абнонинг бошқа гуруҳлари қўллаб-қувватлаган эди. Маъмун 813-йилда Бағдоднинг узоқ қамалдан сўнг таслим бўлиши ва Аминнинг ўлими билан ғалаба қозонди[13][14]. Ислом оламининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Хуросондаги ўз қалъасида қолишни хоҳлаган Маъмун Ироқда ҳукмронлик қилиш учун ўзининг бош лейтенантларига рухсат берди. Бу эса Бағдоддаги Аббосий элитасида ҳам, умуман халифаликнинг ғарбий ҳудудларида ҳам Ма’мун ва унинг „форс“ лейтенантларига нисбатан антипатия тўлқинига сабаб бўлиб, 817-йилда Ҳорун ар-Рашиднинг укаси Иброҳимнинг Бағдодда халифага қарши номзод сифатида кўрсатилиши билан якунланди. Бу воқеа Маъмуннинг узоқдан ҳукмронлик қилишга қодир эмаслигини кўрсатиб берди. Халқ реаксиясига амал қилиб, ўзининг энг яқин лейтенантларини ишдан бўшатди ёки қатл қилди. 819-йилда шахсан Бағдодга қайтиб, давлатни тиклашдек мураккаб вазифани амалга ошира бошлади[15][16].
Бутун можаро ва ундан кейинги даврда Абу Исъҳоқ Бағдодда бўлди[17][18]. Табарий 816-йилда Абу Исъҳоқ кўплаб лашкар ва амалдорлар ҳамроҳлигидаги Ҳаж зиёратига раҳбарлик қилгани, улар орасида Яман ҳокимлигига эндигина тайинланган ва у ерга кетаётган Ҳамдавайҳ ибн Али ибн Исо ибн Маҳон ҳам бўлганини қайд этган. Маккада бўлганида унинг қўшинлари зиёратчилар карвонларига ҳужум қилган Алилар[изоҳ 4] тарафдори раҳбарини мағлуб этиб, асирга олдилар[23]. Муътасим кейинги йили ҳам ҳаж зиёратига раҳбарлик қилган, аммо батафсил тафсилотлар маълум эмас[24]. Кўриниб турибдики, бу даврда Абу Исъҳоқ Маъмун ва унинг Ироқдаги ноиби Ҳасан ибн Саҳлга содиқ бўлган[18]. Бироқ, 817—819-йилларда Иброҳимнинг Маъмунга қарши ҳаракатларида сулоланинг кўплаб аъзолари ва Бағдод абноси каби Муътасим ҳам амакисини қўллаб-қувватлаган[17].
Турк гвардиясининг шаклланиши
тах. 814/5-йилдан Абу Исъҳоқ турк қўшинларидан иборат корпус туза бошлади. Корпуснинг дастлабки аъзолари Бағдоддан сотиб олинган уй қуллари эди (таниқли генерал Итах асли ошпаз эди). Уларга уруш санъати ўргатилган. Тез орада корпус маҳаллий Сомоний[изоҳ 5] ҳукмдорлари билан тузилган келишув асосида бевосита Ўрта Осиёдаги мусулмон дунёсининг чеккаларидан юборилган турк қуллари билан тўлдирилган[17]. Ушбу шахсий қўшин кичик эди. Муътасим тахтга ўтирган вақтда қўшиннинг умумий сони уч-тўрт минг орасида бўлган эди. Шундай бўлса-да, қўшинда юқори тайёргарлик ва интизом мавжуд эди. Ушбу қўшин Абу Исъҳоқни ўзига хос қудратли одамга айлантириб, Маъмун кўпроқ ёрдам сўраб ушбу қўшинга мурожаат қила бошлади[26][27].
Узоқ давом этган фуқаролар уруши илк Аббосийлар давлатининг ижтимоий ва сиёсий тузумини бузди. Илк Аббосийлар давлатининг асосий сиёсий ва ҳарбий устуни бўлган абнаъ ал-давла фуқаролар уруши туфайли анча заифлашган эди[28]. Мусулмонлар истилоси давридан буён вилоятларда абно билан бир қаторда эски араб оилалари ҳам жойлашган эдилар. Кенг миқёсдаги Аббосийлар сулоласи аъзолари анъанавий элитанинг ўзагини ташкил этиб, асосан Аминни қўллаб-қувватладилар. Маъмун ҳукмронлигининг қолган даврида улар маъмурий ва ҳарбий бошқарувдаги ўз мавқеларини ва улар билан бирга ўз таъсири ва кучини ҳам йўқотдилар[29][30]. Бундан ташқари, халифаликнинг шарқий қисмида ва Ироқда фуқаролар уруши давом этар экан, ғарбий вилоятлар бир қатор қўзғолонлар матижасида Бағдод назоратидан чиқиб кетишди. Натижада маҳаллий кучлар турли даражадаги мухториятлар даъвоси билан чиқишди ёки ҳатто халифаликдан бутунлай ажралиб чиқишга ҳаракат қилишди. Гарчи эски элитани ағдарган бўлса-да, Маъмунда йирик ва содиқ куч ва армия мавжуд эмас эди. Шунинг учун ўз ҳарбий хизматчиларига қўмондонлик қилаётган „янги одамлар“га мурожаат қилди. Булар Абдуллоҳ ибн Тоҳир бошчилигидаги Тоҳирийлар ва Маъмуннинг укаси Абу Исъҳоқлар эди[31][32]. Абу Исъҳоқнинг турк корпуси Маъмун учун сиёсий жиҳатдан фойдали бўлиб, ушбу қўшин фуқаролар урушида уни қўллаб-қувватлаган Тоҳирийлар каби асосан шарқий Эрон раҳбарларига қарамликни камайтиришга ҳаракат қилган ва янги режим даврида юқори лавозимларни эгаллаган. Уларнинг таъсирини мувозанатлаш учун Маъмун укаси ва унинг турк корпусини расман тан олди. Худди шу сабабдан Машриқдаги (Левант ва Ироқ минтақаси) араб қабилавий йиғимларини ўғли Аббос қўлига топширди[33].
„Турк қул аскарлар“нинг табиати ва озига хослиги манбаларда таъкидлангаидек, баҳсли мавзудир. Аскарларнинг этник белгиси ва қуллик мақоми ҳам баҳсли. Корпуснинг асосий қисми урушда асирга олинган ёки қул сифатида сотиб олинганлиги аниқ бўлса-да, араб тарихий манбаларида улар мутлақо қуллар (мамлук ёки обид) деб аталмаган. Аксинча маволи (мижозлар ёки озод қилинганлар) ёки ғилмон деб аталган. Бу эса уларнинг озод қилиниб, хизмат қилишлари иш ҳақи тўлаш билан мустаҳкамланганини билдиради[34][35]. Корпус аъзолари умумий маънода оддийгина „турклар“, атрак деб аталса-да[34], манбаларда кўзга кўринган илк аъзолар турклар ҳам, қуллар ҳам эмас, балки Ўрта Осиёдан келган Осрушана шаҳзодаси Афшин каби Эрон вассал шаҳзодалари, уларнинг ортидан келган мулозимлар (форсча чокар, арабча шакирийя) экани қайд этилган[36][37][38]. Худди шундай, турк қўриқчилари ҳаракатининг шаклланишидаги мотивлар ва Абу Исъҳоқнинг ёшлигидан келиб чиққан ҳолда, ҳаракат ташкил этиш учун мавжуд молиявий имкониятлар ҳам ноаниқ. Турклар Абу Исъҳоқ билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, одатда шахсий ҳарбий хизматчилари сифатида талқин қилинади. Мазкур ҳолат ўша давр ислом оламида кам учрайдиган ҳодиса эмас эди[39]. Тарихчи Метю Гордон таъкидлаганидек, манбаларда туркларнинг асл аскарликка жалб этилиши Маъмун давридан бошланган ёки рағбатлантирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида баъзи маълумотлар бор. Бу ҳолат Маъмуннинг Марказий Осиё шаҳзодалари ва уларнинг ҳарбий мулозимларини ҳукумат ишларига ёллаш бўйича юритилган умумий сиёсатининг бир қисми бўлиши мумкин. Демак, қоровул дастлаб Абу Исъҳоқ ташаббуси билан тузилган бўлса-да, Маъмун хизматига ўтиш эвазига тезда халифалик рухсати ва қўлловини олган бўлиши мумкин[40].
Маъмун қўл остидаги фаолияти
819-йилда Абу Исъҳоқ турк соқчилари ва бошқа саркардалар ҳамроҳлигида Бағдод шимолидаги Бузурж-Сабур атрофида Маҳдий ибн Алвон ал-Ҳарурий бошчилигидаги хорижийлар қўзғолонини бостириш учун юборилади[41]. 10-аср йилномачиси Табарий тақдим этган ҳикояга кўра[42], кейинги йилларда туркий етакчилардан бири бўлган Ашинас бўлажак халифага ҳужум қилмоқчи бўлган хорижий найзалини тўсиб қолиб, „Мени тани!“ (форсча „ашинас ма-ра“) маъносини англатувчи ўз нисбасини олган[41].
828-йилда Маъмун Абу Ишоқни Хуросонга ҳокимлик қилиш учун кетган Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг ўрнига Миср ва Сурия ҳокими этиб тайинлади. Жазира ва Византия империяси билан чегара ҳудуди (туғур) 828-йилда Аббос қўлига ўтди[36][43]. Бу вақтда Ибн Тоҳир Мисрни халифалик ҳокимияти остига қайтариб, фуқаролар уруши ғалаёнидан кейин уни тинчлантирган[44], аммо вазият ўзгармай қолган эди. Абу Исъҳоқнинг Мисрдаги ноиби Умайр ибн Валид солиқларни оширмоқчи бўлиши Нил делтаси ва Ҳавф ҳудудларида қўзғолон кўтарилишига сабаб бўлди. 830-йилда Умайр қўзғолончиларни зўрлик билан бўйсундиришга уринганда, пистирмага тушиб, кўплаб аскарлари билан бирга ўлдирилади. Ҳукумат қўшинлари пойтахт Фустатда қамалда қолгач, Абу Исъҳоқ ўзининг 4000 турк қўшини билан вазиятга шахсан аралашди. Қўзғолончилар мағлубиятга учратилиб, қўзғолон раҳбарлари қатл этилди[45][46].
830-йил июл-сентябр ойларида Маъмун Византиянинг заифлигидан фойдаланиб ҳамда император Тҳеопҳилос (ҳ. 829–842) ва Хуррамий Бобак исёнчилари ўртасидаги тил бириктирувдан хавфсираб, Византия ҳудудига Аббосийлар фуқаролик урушидан кейинги биринчи кенг кўламли босқинни бошлаб, бир нечта чегарадаги Византия қалъаларини талон-тарож қилди[29][47]. Мисрдан қайтган Абу Исъҳоқ 831-йилда Византияга қарши юришда Маъмунга қўшилди. Теофилоснинг тинчлик таклифини рад этгандан сўнг Аббосийлар қўшини Киликия дарвозасидан ўтиб, халифа, халифанинг ўғли Аббос ва Абу Исъҳоқ бошчилигидаги уч қисмга бўлинди. Аббосийлар Тяна шаҳри билан бирга бир нечта кичик қалъаларни ҳам эгаллаб, вайрон қилдилар. Аббос сентябр ойида Сурияга қайтишдан олдин Тҳеопҳилос бошчилигидаги Византия қўшинига қарши кичик тўқнашувда ғалаба қозонди[48][49].
Абу Исъҳоқ Мисрни тарк этганидан кўп ўтмай, қўзғолон яна авж олди. Бу сафар мамлакатдаги асл араб босқинчилардан бирининг авлоди бўлган Ибн Убайдус бошчилигидаги араб кўчманчилари ва маҳаллий насроний коптларни қамраб олди. Қўзғолончилар Афшин бошчилигидаги турклар қўшини билан тўқнаш келди. Афшин тизимли ҳаракат қилиб, қатор ғалабаларни қўлга киритди ва кенг кўламли қатлларни амалга оширди. Кўплаб эркак қибтийлар қатл қилинди, уларнинг аёллари ва болалари қулликка сотилди. 640-йилларда Мисрни мусулмонлар босиб олганидан бери мамлакатни бошқариб келган эски араб элиталари амалда йўқ қилинди. 832-йил бошида Маъмун Мисрга келди. Қаршиликнинг сўнгги босқичларидан кўп ўтмай, Нил делтасининг қирғоқ коптлари бўйсундирилди[46][50].
Ўша йил охирида Маъмун Византия чегараларига бостириб кириб, стратегик аҳамиятга эга Лоулон қалъасини қўлга киритди. Бу муваффақият Аббосийларнинг Киликия дарвозалари иккала чиқиш қисми устидан назоратини мустаҳкамлади[51]. Маъмун бу ғалабадан шунчалик руҳландики, Тҳеопҳилоснинг тинчлик ҳақидаги янада қулай таклифларини қайта-қайта рад этиб, Константинополнинг ўзини қўлга киритиш ниятини очиқчасига эълон қилди. Шундай қилиб, Аббос май ойида кимсасиз Тяна шаҳрини ҳарбий колонияга айлантириш ва ғарбга юриш учун замин тайёрлаш топшириғи билан жўнатилди. Маъмун июл ойида юришни бошлади, лекин тўсатдан касал бўлиб[изоҳ 6], 833-йил 7-августда вафот этди[53][54].
Халифалик даври
Маъмун ворислик учун ҳеч қандай расмий шарт-шароитлар яратмаган. Маъмуннинг ўғли Аббос ҳукмронлик ёшига етган ва Византияликлар билан чегара урушларида қўмондонлик тажрибасига ҳам эга бўлса-да, расман меросхўр деб эълон қилинмаган[12]. Табарийнинг маълумотларига кўра, ўлим тўшагида ётган Маъмун ўз ўрнига Аббосни эмас, балки укасини номзод қилиш тўғрисида мактуб ёзган[55]. Абу Исъҳоқ Муътасим (тўлиқ ал-Муътасим биллоҳ, „Худодан паноҳ сўраган“) номи остида 9-август куни салтанат номи билан халифа деб эътироф этилган[56]. Бу воқеа ҳақиқатда содир бўлган ёки мактуб ўйлаб топилганми, буни билиб бўлмайди. Абу Исъҳоқ ўлим арафасида турган акаси билан яқинлигидан ва Аббоснинг йўқлигидан фойдаланиб, тахтга ўтирди. Кейинги барча аббосий халифалар Абу Исъҳоқ авлодлари бўлганлиги сабабли кейинги тарихчилар тахтга ўтиришининг қонунийлигини шубҳа остига олишни исташмаган. Шундай бўлса-да, Муътасимнинг мавқеи ишончли эмаслиги аниқ. Қўшиннинг катта қисми Аббосни қўллаб-қувватлаган ва аскарлар делегацияси ҳатто Аббосни янги халифа деб эълон қилишга уринишган. Аббос заифлигиданми ёки фуқаролар урушидан сақланиш истагиданми, таклифлардан воз кечиб, амакисига бай’ат қилгач, аскарлар Муътасимнинг ворислигига рози бўлишган[57][58]. Шунингдек, Муътасимнинг зудлик билан ҳарбий юришни тўхтатиб, Тяна лойиҳасидан воз кечиб, 20-сентябрда қўшинлари билан Бағдодга қайтиб келгани ҳам унинг позицияси ночорлигини яна бир бор тасдиқлайди[59][60][61].
Янги элита ва бошқарув

Муътасим тахтга чиқиши қандай бўлишидан қатъи назар, бу жараёнда нафақат кучли шахсий ва етакчилик қобилияти, балки асосан турк корпуси ёрдамида мустақил ҳарбий ҳокимиятни бошқарган ягона Аббосий шаҳзодаси бўлгани ҳам муҳим рол ўйнаган эди[26]. Эрон қўшинларини мувозанатлаш учун қабила араблари ва турклардан фойдаланишга уринган акасидан фарқли ўлароқ, Муътасим деярли бутунлай туркларга таянган. Тарихчи Тойиб Эл-Ҳибрий Муътасим режимини „милитаристик ва турк корпусига асосланган“ деб таърифлаган[37]. Шундай қилиб, Муътасимнинг халифа бўлиши Аббосийлар маъмурияти табиатидаги туб ўзгаришларни ва Аббосийлар инқилоби натижасида сулола ҳокимият тепасига келганидан бери Ислом олами бошидан кечирган энг чуқур ўзгаришларни юзага келтирди. Иккинчидан, ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишга интилаётган оммавий халқ ҳаракати томонидан қўллаб-қувватланган бўлса-да, Муътасим инқилоби моҳиятан ўз ҳокимиятини таъминлашни мақсад қилган кичик ҳукмрон элита лойиҳаси эди[62].
Маъмун даврида аллақачон Мухаллабийлар каби қадимги араб оилалари саройдан сиқиб чиқарилган, Аббосийлар оиласининг кичик аъзоларини эса ноиблик ёки юқори ҳарбий лавозимларга тайинлаш тўхтаган эди[30]. Муътасимнинг ислоҳотлари бу жараённи якунлади. Натижада Бағдодда ҳам, вилоятларда ҳам аввалги араб ва эрон элиталари турк ҳарбийлари фойдасига тугатилиб, бошқарувнинг халифалик саройи атрофида марказлашуви кучайди. Характерли мисол Мисрда араб кўчманчи оилалари шу давргача мамлакат гарнизонини (жунд) ташкил этган ва шу тариқа маҳаллий даромадлардан маош олишда давом этмоқда эди. Муътасим бу амалиётни тўхтатиб, араб оилаларини армия рўйхатидан (девон) чиқариб ташлаб, Мисрнинг даромадларини марказий ҳукуматга юборишни буюрди. Шундан сўнг эса фақат вилоятда жойлашган турк қўшинларига нақд маош (ʿаṭāʾ) тўлаш бошланди[63]. Эски амалиётлардан яна бир чекиниш Муътасим ўзининг Ашинас ва Итах каби катта лейтенантларини бир қанча вилоятларга номинал супер-губернатор этиб тайинлагани бўлди. Бу чора, эҳтимол, унинг қўл остидагилари учун ўз қўшинларини сақлаш учун маблағларни зудлик билан қўлга киритишга имкон яратиш учун амалга оширилган эди. Бироқ, Кеннедининг сўзларига кўра, бу „ҳокимиятнинг янада марказлаштирилганини англатади. Чунки вилоятлар губернаторлари камдан-кам ҳолларда пойтахтга ташриф буюришга ва сиёсий қарорлар қабул қилишда муҳим рол ўйнашмаган“[64]. Дарҳақиқат, Муътасимнинг халифалиги вилоятлардан солиқ олиш ҳуқуқи ва ваколати каби мунозарали бўлган ва Исломий давлатнинг биринчи кунларидан бери кўплаб маҳаллий қаршиликларга дуч келган масалаларда марказий ҳукумат ҳокимиятининг энг юқори чўққисига эришганини кўрсатиб берди[64].
Бу жараёндаги асосий истисноларидан бири Тоҳирийлар бўлиб, улар халифалик шарқининг кўп қисмини ўз ичига олган Хуросон вилоятининг автоном ҳокимлари сифатидаги мавқеларини сақлаб қола олишган. Тоҳирийлар Бағдод ҳокимини таъминлаб, Маъмун даврида мухолифат ўчоғи бўлган шаҳарни тинч сақлашга ёрдам беришди. Бу лавозимни Муътасим ҳукмронлиги даврида Абдуллоҳ ибн Тоҳирнинг амакиваччаси Исъҳоқ ибн Иброҳим ибн Мус’абий эгаллаб турган. Шарқшунос C. Э. Босвортнинг фикрича, у „доимо Муътасимнинг энг яқин маслаҳатчилари ва сирдошларидан бири бўлган“[1][65]. Муътасим бошқаруви турк ҳарбийлари ва тоҳирийлардан ташқари марказий фискал бюрократияга ҳам қарам эди. Даромаднинг асосий манбаи жанубий Ироқ (Савад) ва қўшни ҳудудларнинг бой ерлари бўлгани сабабли маъмуриятни асосан шу минтақалардан жалб қилинган эркаклар таъминлаган. Халифалик Муътасим даврида шаклланган янги бюрократик табақалари асосан форс ёки оромий бўлиб, улар мусулмонликни янги қабул қилганларнинг катта қисми ва, ҳатто, ер эгалари ёки савдогар оилаларидан чиққан бир неча Несториан насронийлардан иборат эди[66].
Муътасим тахтга чиқиши билан ўзининг эски шахсий котиби Фадл ибн Марвонни бош вазир ёки вазир этиб тайинлади. Аббосийлар бюрократияси анъаналарини ўрганган янги вазир ўзининг эҳтиёткорлиги ва тежамкорлиги билан ажралиб туриб, давлат молиясини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган. Бу каби хислатлари охир-оқибат унинг қулашига олиб келди. Чунки хазина ночор аҳволда экани сабабли халифанинг ўз аъёнларига халифа совғаларини беришга рухсат беришдан бош тортган эди. 836-йилда лавозимидан бўшатилиб, ас-Синн қишлоғига сургун қилиниши энг оғир жазо бўлди[67][68]. Бой савдогар бўлган янги вазир Муҳаммад ибн аз-Зайёт бутунлай бошқача характерга эга эди. Уни Кеннеди „малакали молиявий мутахассис бўлса-да, кўплаб душманлар орттирган қўпол ва шафқациз одам” деб таърифлайди. У ҳатто маъмуриятдаги ҳамкасблари орасида ҳам душманлар орттирган эди. Шунга қарамай, аз-Зайётнинг сиёсий ҳокимияти ҳеч қачон молиявий доирадан ташқарига чиқмаган. Ўз лавозимини Муътасим ҳукмронлигининг охиригача, ҳатто Вотиқ (ҳ. 842–847) даврида ҳам сақлаб қолишга муваффақ бўлди[1][69].
Туркларнинг юксалиши
Муътасимнинг турк ғилмонига бўлган ишончи вақт ўтиши билан кучайди. Айниқса, 838-йилда Аморий юриши чоғида халифага қарши уюштирилган муваффақияциз фитнадан сўнг ишончи янада мустаҳкамланди. Аминга қарши фуқаролар урушидан буён Маъмунга узоқ йиллар содиқ бўлган Хуросоний Ужайф ибн Анбаса Муътасим сиёсатидан, айниқса халифанинг туркларга нисбатан тарафдорлигидан норози бўлган анъанавий Аббосий элитасини бирлаштириб, ушбу фитнани уюштирди. Аббосий зодагонларини хафа қилган сабаб келиб чиқиши хизматкор бўлган қўшин эди[изоҳ 7]. Фитначилар халифани ўлдириб, ўрнига Ма’муннинг ўғли Аббосни қўйишни мақсад қилганлар. Табарийнинг сўзларига кўра, Аббоснинг бу режалардан хабари бўлса-да, Ужайфнинг юришнинг дастлабки босқичларида Муътасимни ўлдириш ҳақидаги шошилинч таклифлари жиҳодга путур етказадигандек кўринишидан қўрқиб, уларни рад этган. Ашинасда ал-Фарғоний ва Ибн Ҳишомга нисбатан шубҳа пайдо бўлиб, тез орада фитна фош бўлди. Аббос қамоққа ташланди. Турк раҳбарлари Ашинас, Итах ва оқсоқол Буға бошқа фитначиларни топиб, ҳибсга олишни ўз зиммаларига олишди. Бу иш армияни кенг кўламли тозалаш учун баҳона бўлиб, Кенндй жараённи „деярли Сталиндек шафқацизлик“ деб таърифлаган. Аббос ташналикда ўлишга ҳукм қилинди. Аббоснинг эркак авлодларини эса Итах ҳибсга олди. Эҳтимол кейинчалик улар қатл қилинган. Фитнанинг бошқа раҳбарлари ҳам худди шу тарзда шафқацизларча қатл этилди. Бу эса бошқаларни огоҳлантирувчи восита сифатида кенг эълон қилинди. Китоб ал-Уюнда ёзилишича, етмишга яқин саркарда ва аскарлар, жумладан турклар ҳам қатл этилган[71][72][73].
Тарихчи Маттҳеw Гордон таъкидлаганидек, бу воқеалар, эҳтимол, абнонинг тарих саҳнасидан йўқолиши билан боғлиқ. Шунга кўра, воқеалар турклар ва уларнинг бош қўмондонлари, хусусан, Ашинаснинг обрўсини оширган бўлиши керак. 839-йилда унинг қизи Утранжа Афшиннинг ўғлига турмушга чиқади. 840-йилда эса Муътасим Ашинасни Самаррада йўқ бўлган вақтлар учун ўз муовини этиб тайинлайди. Шаҳарга қайтиб келгач, Муътасим уни омма олдида тахтга ўтқазиб, тантанали тож билан тақдирлаган[74][75]. Худди шу йили Ашинас Миср, Сурия ва Жазира вилоятларига супер-губернатор этиб тайинланди. Ашинас ҳудудларни бевосита бошқармади, балки ўзи Самаррада қолиб, ўринбосарларини ноибликка тайинлади[74][76]. Ашинас 841-йил Ҳаж зиёратига боришда йўлдаги ҳар бир бекатда шарафга сазовор бўлди[74][77]. 840-йилда Афшин халифанинг гумонлари қурбони бўлди. Генерал сифатидаги ажойиб хизматига қарамай, Афшин Самарра элитасидаги „ғалати одам“ эди. Эрон шаҳзодасининг туб турк генераллари билан муносабатлари ўзаро антипатия билан ажралиб турарди. Қолаверса, Афшин Мозандаронга ҳам аралашиб, бошқа вазиятларда унга табиий иттифоқчи бўлиши мумкин бўлган Тоҳирийларни узоқлаштириб, у ерда гўёки маҳаллий автоном ҳукмдор бўлган Мозёрни Тоҳирийлар назоратидан воз кечишга ундаган (қуйига қаранг)[78]. Табарий Афшинга қарши бошқа айбловлар ҳақида хабар берган. Афшин Муътасимни заҳарламоқчи бўлган ёки ўзи туғилиб ўсган Ушрусанага катта миқдорда пул олиб қочишни режалаштирган[79]. Кеннедйга кўра, Афшинга қўйилган айбловларнинг жуда хилма-хиллиги уларнинг ҳақиқатлигига шубҳа қилиш учун асос бўлиб, бу айбловлар ҳукуматдаги душманлари томонидан илгари сурилган бўлиши мумкин[78]. Ҳақиқат қандай бўлишидан қатъий назар, бу даъволар Афшинни Муътасим олдида обрўсизлантирди. Афшин халифа қўриқчиси (Ҳарас) лавозимидан бўшатилиб[80], саройда очиқ суд бўлиб ўтди. Судда бир қанча гувоҳлар, жумладан Мазяр билан ҳам юзлаштирилди. Афшин бошқа айбловлар қаторида сохта мусулмонликда ва Ушрусана фуқаролари олдида илоҳий мақомга эга бўлганликда айбланган. Халифани қобил ва моҳир ҳимоя қилганига қарамай, Афшин айбдор деб топилиб, қамоққа ташланган. Тез орада очлик ёки заҳарланишдан вафот этган. Унинг жасади сарой дарвозалари олдида омманинг кўз ўнгида осиб қўйиб, ёқиб юборилган ва Дажлага оқизилган[81][82]. Бу иш турк раҳбариятининг, хусусан, Афшиннинг даромадлари ва бойлигига эга чиққан Восифнинг обрўсини яна бир бор оширган[83].
Шунга қарамай, Муътасим ҳокимиятга чиқишида қўллаган одамлардан тўлиқ қониқмаганга ўхшайди. Исъҳоқ ибн Иброҳим ибн Мусъаб ривоят қилган ҳаётининг сўнгги йилларига оид ҳикояда халифа Исъҳоқ билан яқин суҳбатда бу борада нотўғри танлов қилганидан афсусдалигини эсга олиб, акаси Маъмун Тоҳирийлардан тўртта зўр хизматкорни тарбиялаган бўлса, Муътасим ўзи қатл қилган Афшинни, „заиф юракли ва қўрқоқ“ Ашинасни, „мутлақо аҳамияциз“ Итахни, „фойдасиз хизматкор“ Восифни тарбиялаганини айтади. Кейин Исъҳоқнинг ўзи Маъмун маҳаллий алоқалари ва таъсири кучли бўлган одамлардан фойдаланган бўлса, Муътасим мусулмон жамиятида обрўга эга бўлмаган шахслардан фойдалангани, халифа бун афсус билан эслаганини айтади[84][85].
Самаррага асос солиниши

Турк қўшини дастлаб Бағдодда жойлашган эди. Бироқ, тез орада улар шаҳардаги эски Аббосий тузуми қолдиқлари ва шаҳар аҳолиси билан тўқнаш келди. Улар кўпинча интизомсиз ва зўравон бўлиб, араб тилини билмайдиган ва яқинда Исломни қабул қилган ёки ҳали ҳам бутпараст бўлган хорижий қўшинлар фойдасига ўз таъсири ва мартаба имкониятларини йўқотганидан норози эдилар. Шундай қилиб, аҳоли ва турклар ўртасидаги зўравонлик эпизодлари одатий ҳолга айланди[86].
Бу омиллар Муътасимнинг 836-йилда Бағдоддан 130 км шимолда жойлашган Самарра шаҳрида янги пойтахт қуриш қарори учун асосий омил бўлди. Бироқ, қарор учун бошқа омиллар ҳам бор эди. Янги пойтахтни ташкил этиш янги тузум ўрнатилиши учун оммавий баёнот ҳам эди. Тойиб Ал-Ҳибрийнинг сўзларига кўра, бу қарор ҳукуматга „Бағдод аҳолисидан узоқда ва чет эл қўшинларидан тузилган янги қўриқчилар билан ҳимояланган жойда кенг сарой майдонлари, жамоат томошалари ва тинимсиз изланишлар амалга ошириш имконини берадиган янги қироллик маданияти вужудга келишига имкон берди. Олег Грабар бу тартибни Лоуис ХИВдан кейинги даврда Париж ва Версал ўртасидаги муносабатларга қиёслаган[87][88]. Илгари аҳоли яшамаган ҳудудда янги шаҳар яратиш орқали Муътасим ўз тарафдорларига манфаатли гуруҳлари билан бирга мулк нархлари юқори бўлган Бағдоддан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай чекловларсиз ер ва савдо имкониятлари билан мукофотлаш имконини берган эди. Дарҳақиқат, ер сотиш хазина учун катта фойда келтирган кўринади. Кеннедйнинг сўзларига кўра, „ҳукумат ҳам, ҳукумат тарафдорлари ҳам фойда кўриши мумкин бўлган улкан мулк спекуляцияси“ шаклланган эди[87].
Янги пойтахтда макон ва ҳаёт қатъий тартибга солинди. Турар-жойлар бозорлардан ажратилди, ҳарбийларга эса оддий аҳолидан ажратилган ўз кантонлари барпо этилиб, ҳар бирига армиянинг ўзига хос этник контингентидан келиб чиққан ҳолда (масалан, турклар ёки Мағариба полки) уйлар берилди. Шаҳарда масжидлар (улардан энг машҳури 848—852-йилларда халифа Мутаваккил қурдирган Самарра Катта масжиди) ва саройлар қурилиши устунлик қилган. Ушбу бинолар халифалар ва уларнинг бош қўмондонлари томонидан буюк услубида қурилиб, уларга ривожлантириш учун йирик мулклар берилган[87][89]. Бағдоддан фарқли ўлароқ, янги пойтахт бутунлай сунъий яратилган эди. Шаҳар сув таъминоти ва дарё коммуникациялари нуқтаи назаридан ёмон жойда жойлашган бўлиб, шаҳарнинг мавжудлиги фақатгина халифалик ҳукуматининг шаҳарда бўлган даври билан белгиланган. Пойтахт Бағдодга қайтганидан олтмиш йил ўтгач, Самарра қаровсиз қолган[90]. Аббосийлар пойтахти харобалари ҳозиргача сақланиб қолган ва замонавий археологларда шаҳарни катта аниқликда харитага тушириш имкони мавжуд[91].
Фан ва илмий изланиш
Ҳарбий шахс сифатида Муътасимнинг дунёқараши утилитариан бўлиб, ақлий изланишларини Ма’мун ёки вориси Вотиқ билан солиштириб бўлмаса-да, акасининг ёзувчи ва олимларни қўллаш сиёсатини давом эттирди[92]. Муътасим ҳукмронлиги даврида Бағдод асосий илм маркази бўлиб қолди. Унинг ҳукмронлик даврида фаол равишда фаолият юритган таниқли олимлардан астрономлар Ҳабаш ал-Ҳасиб ал-Марвазий[93][94] ва Аҳмад ал-Фарғоний[94], полимат Жоҳиз[95], Биринчи фалсафа тўғрисидаги асарини ҳомийси Муътасимга бағишлаган таниқли араб математиги ва файласуфи Киндий кабилар етишиб чиқди[96][97]. Несторий табиби ва таржимон Ҳунайн ибн Исъҳоқнинг ҳомийси бўлган яна бир несторий табиб Салмавайҳ ибн Бунан Муътасимнинг сарой табиби бўлди[98]. Яна бир таниқли несториан табиб Салмавайҳнинг рақиби Ибн Масавафий халифадан маймунларни ёриб кўриш учун рухсат олган[99]. Табиб Али Табарий ва [Масавайҳ|Ибн Масавайҳ]] Муътасим саройида ҳозир бўлганлар рўйхатига киритилган[100].
Мўтазилизм ва миҳна

Муътасим мафкуравий жиҳатдан Маъмун изидан бориб,мўтазилизмни қўллаб-қувватлашни давом эттирди. Ушбу диний таълимот дунёвий монархия ҳамда Алилар ва шиаликнинг турли мазҳаблари қўллаб-қувватлаган теократик ёндашув ўртасидаги ўрталиқни ушлашга ҳаракат қилган. Мўтазилийлар Қуръон яратилган деган фикрни қўллаб-қувватлаганлар ва вазият ўзгаришига қараб уни талқин қилиш Аллоҳ томонидан ҳидоят қилинган имомнинг ваколатига кирган. Улар Алини ҳурмат қилганлари сабабли Али ва унинг мухолифлари ўртасидаги тўқнашувда қарама-қарши томонларнинг адолатлилиги тўғрисида позициядан қочдилар[101]. Мўтазилизмни 827-йилда Маъмун расман қабул қилган. 833-йилда, ўлимидан бироз олдин Маъмун ўз таълимотларини мажбурий қилиб, инквизиция — миҳнани жорий қилган. Акаси ҳукмронлиги даврида Муътасим ғарбий вилоятларда миҳнани амалга оширишда фаол рол ўйнаб, мазкур сиёсатни ҳукмронлик даврида ҳам давом эттирди. Мўтазилийликнинг бош тарғиботчиси, бош қози Аҳмад ибн Абу Дувод, эҳтимол, Муътасим ҳукмронлиги даврида халифалик саройига ҳам кучли таъсир кўрсатган[102][103][104].
Шундай қилиб, мўтазилизм Муътасимнинг янги режими билан чамбарчас боғлиқ бўлди. Муътазилизмга эътиқод қилиш шиддатли сиёсий масалага айланди. Чунки уни шубҳа остига қўйиш халифанинг Аллоҳ рухсат этган имом сифатидаги ҳокимиятига қарши чиқиш эди. Муътазилизм кенг қўллаб-қувватланган бўлса-да, унга Қуръон ҳокимияти мутлақ ва Худонинг сўзи сифатида ўзгармас деб ҳисоблаган анъаначилар қаттиқ қаршилик кўрсатди. Мўтазилизмга қарши чиқиш янги тузум ва элитани ёқтирмаганлар учун танқид қилиш воситаси бўлди[105]. Воқеаликда анъаначиларни фаол репрессия қилиш муваффақияцизликка учради. Ҳаттоки тескари самара ҳам берди. 834-йилда мўтазилизмнинг энг қатъий мухолифларидан бири Аҳмад ибн Ҳанбалнинг калтакланиши ва қамоққа олиниши унинг шуҳратини ёйишга ёрдам берди, холос. Мутаваккил 848-йилда мўтазилизмдан воз кечиб, анъанавий қарашларга қайтган вақтга келганда қатъий ва консерватив ҳанбалийлик мазҳаби сунний исломда етакчи фиқҳ мактаби сифатида майдонга чиқди[103][106].
Ички ҳарбий кампаниялар
Мўтасим ҳукмронлиги халифаликнинг асосий ҳудудларида тинчлик даври бўлган бўлса-да, Мўтасимнинг ўзи ғайратли тарғиботчи бўлиб, Кеннедйга кўра, „исломнинг жангчи халифаси“ деган ном қозонган[107]. Аморий юриши бундан мустасно, Муътасим ҳукмронлиги давридаги ҳарбий экспедицияларнинг аксарияти ички юришлар бўлиб, ушбу ҳудудлар халифаликнинг бир қисми бўлса-да, халифалик бошқарувидан чиқиб, маҳаллий халқлар ва ҳукмдорлар амалда мухторият эълон қилишган эди. Аморий юриши юқоридагилардан мустано бўлган[107]. Муътасим ҳукмронлик давридаги учта йирик юриш - Аморий, Хуррамийлар қўзғолонига қарши юриш ва Табаристон ҳукмдори Мозёрга қарши юришлар эди. Бу юришлар орқали Муътасим халқ олдида ўз режимининг қонунийлигини мустаҳкамлаш имконига ҳам эга бўлган эди[108].
834-йил бошида Хуросонда Муҳаммад ибн Қосим бошчилигида Алилар қўзғолони бошланди. Қўзғолон тезда мағлубиятга учраб, Муҳаммад асирликда халифа саройига келтирилди. У 834-йил 8/9-октябр кечаси Рамазон ҳайити байрамидан фойдаланиб, қочишга муваффақ бўлди. Тарихий манбаларда бошқа у ҳақида эсланмаган[109]. Шу йилнинг июн/июл ойларида Ужайф ибн Анбаса жатларни бўйсундириш учун жўнатилди. Бу халқни Сосоний императорлар Ҳиндистондан олиб келган ва Месопотамия ботқоқларида ўрнашиб қолган эди. Жатлар тах. 820-йилда халифалик ҳокимиятига қарши исён кўтариб, Басра ва Восит атрофларига тез-тез босқинлар уюштириб туришган. Етти ойлик юришдан сўнг Ужайф жатларни ўраб олиб, таслим қилишга муваффақ бўлди. У 835-йил январ ойида кўплаб асирлар билан Бағдодга зафарли кириб келди. Кейинчалик жатларнинг кўпчилиги Византияга қарши жанг қилиш учун Византия чегарасидаги Аназарбусга юборилган[110][111].

Янги салтанатнинг биринчи йирик юриши Озарбайжон ва Аррондаги Хуррамийларга қарши қаратилган эди[1]. Хуррамийлар қўзғолони 816/7-йилдан фаол бўлиб, қўзғолонга вилоятнинг бориш қийин бўлган тоғлари ва пасттекисликдаги бир неча шаҳардан ташқари йирик араб мусулмон аҳоли марказларининг йўқлиги каби омиллар ёрдам берди. Маъмун даврида маҳаллий мусулмонлар деярли ўз ҳолига ташлаб қўйилган эди. Ҳарбий қўмондонлар қўзғолонни ўз ташаббуслари билан бостириб, шу тариқа мамлакатнинг янги очилган фойдали қазилма бойликларини ўз назоратига олишга уриниб кўрди. Хуррамийлар Бобакнинг моҳирона раҳбарлиги остида уларнинг барчасини мағлубиятга учратди[112]. Муътасим тахтга чиққандан сўнг дарҳол Жибалдан Ҳамадонга қадар кенгайган Хуррамийлар қўзғолонини бостириш учун Бағдод ва Самарранинг Тоҳирий соҳиб аш-шуртаси Исъҳоқ ибн Иброҳим ибн Мусъабни сафарбар қилди. Исъҳоқ тезда муваффақиятга эришди. 833-йил декабрига келиб қўзғолонни бостириб, кўплаб Хуррамийларни Византия империясидан бошпана топишга мажбур қилди[113]. 835-йилда Муътасимнинг ўзи Бобакка қарши ҳаракат бошлаб, ишончли ва қобилиятли лейтенанти Афшинни юришга қўмондонлик қилиш учун тайинлади. Афшин уч йиллик ҳарбий кампаниядан сўнг 837-йил 26-августда қўзғолонни бостириб, Бобакни пойтахти Буддда қўлга олишга муваффақ бўлди. Бобак асир олиниб, Самаррага олиб келинди. У ерда 838-йил 3-январда филда ўтирғизиб халқ олдида намойиш қилиниб, кейин омма олдида қатл қилинди[114][115][116].
Хуррамийлар мағлубиятга учраганидан кўп ўтмай Афшин Озарбайжонга ноиб этиб тайинлаган Минкажур ал-Ушрусоний молиявий тартиббузарликларга аралашгани учунми, ёки Афшин билан ҳамкорлик қилгани сабабиданми қўзғолон кўтарди. Ўсоқол Буға унга қарши юриш қилиб, таслим бўлишга ва 840-йилда хавфсизлик кафолати билан Самарра томонига ўтишга мажбур қилди[117][118].
Салтанатнинг иккинчи йирик ички юриши 838-йилда Табаристоннинг мухтор қариний ҳукмдори Мозёрга қарши бўлди[119]. Табаристон 760-йилда Аббосийлар ҳокимиятига бўйсундирилган, мусулмонлар Каспий денгизи соҳилидаги пасттекисликлар ва шаҳарлар билан чекланган эди. Тоғли ҳудудлар маҳаллий ҳукмдорлар қўл остида сақланиб қолди Ушбу ҳудудларнинг асосий қисми шарқда Бавандийлар, марказий ва ғарбий тоғ тизмаларида эса қаринийлар қўл остида бўлиб, улар халифаликка солиқ тўлаш эвазига ўз мухториятларини сақлаб қолишган[120]. Мозёр Маъмуннинг кўмаги билан амалда бутун Табаристоннинг ҳукмдори бўлиб олиб, ҳатто мусулмонлар шаҳри Амолни ҳам эгаллаб, маҳаллий Аббосий ноибни қамоққа ташлаган. Муътасим халифа бўлгач, Мозёрни лавозимига тасдиқлади. Бироқ тез орада Мозёр халифанинг шарқдаги Тоҳирий ноиби Абдуллоҳ ибн Тоҳирга бўйсунишдан бош тортгач, минтақанинг солиқларини тўғридан-тўғри халифанинг вакилига тўлаш билан боғлиқ муаммо бошланди[119][121][122]. Табарийнинг ёзишича, қаринийларнинг муросасизлигини Афшин яширинча рағбатлантирган. Бу орқали Афшин Тоҳирийларни обрўсизлантириш ва уларнинг шарқдаги ҳокимиятини ўз қўлига олишга ҳаракат қилган[123].
Тоҳирийларнинг маҳаллий мусулмонларни Мозёрга қаршилик кўрсатишга ундаши кескинликни кучайтирди. Бу ҳолат мусулмон кўчманчиларга қарама-қарши позицияни эгаллашга мажбур қилди. Охир-оқибат Мозёр мусулмон ер эгаларига ҳужум қилишга ундаган маҳаллий эронлик ва асосан зардуштий деҳқонлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган. 838-йилда Мозёрнинг қўшинлари Амул ва Сари шаҳарларини эгаллагач, кўчманчи мусулмонларни асирга олиб, кўпларини қатл қилган вақтдан очиқча тўқнашув бошланди. Бу ҳаракатга жавобан Ҳасан ибн Ҳусайн ибн Мусъаб ва Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Мусъаб бошчилигидаги Тоҳирийлар қўшини Табаристонга бостириб кирди. Мозёрга ўз укаси Қуҳёр хиёнат қилиб, Мозёр ва Афшин ўртасидаги ёзишмаларни Тоҳирийларга ошкор қилди. Шундан сўнг Тоҳирийлар Қуҳёрни акасининг ўрнига лавозимга тайинлаб, Мозёрни асир олиб, Самаррага келтиришди. Бобак каби Мозёр ҳам 840-йил 6-сентябрда халқ олдига сазойи қилингач, ўлгунча қамчиланади[124][125][126]. Қўзғолондан кейин маҳаллий сулолаларнинг мухторияти сақланиб қолган бўлса-да, бу воқеа мамлакатда, жумладан, маҳаллий сулолалар орасида ҳам тезкор исломлашув жараёни бошланганини кўрсатди[127].
Муътасим ҳукмронлигининг охирларида Сурия вилоятларида бир қатор қўзғолонлар бўлиб ўтди. Мубарқа ёки „Ниқобланган“ номи билан машҳур Абу Ҳарбнинг қўзғолони шулр жумласидан. Умавийлар манффатларини акс эттириши туфайли бир қанча суриялик арабларни атрофига бирлаштира олиши қўзғолоннинг давомли бўлишини таъминлаган омил бўлди[1][128].
Византия билан қарама-қаршилик

Аббосийларнинг Хуррамийлар қўзғолонини бостириш билан машғул эканидан фойдаланган Византия императори Тҳеопҳилос 830-йиллар бошида мусулмонларнинг чегара ҳудудларига ҳужумлар уюштирди ва бир қанча муваффақиятларга эришди. Император кучларини империяга қочган 14 000 га яқин Хуррамийлар қўллаб-қувватлади. Хуррамийлар сувга чўмилиб, насронийликни қабул қилган ҳамда насронийча Тҳеопҳобос номини қабул қилган Наср қўмондонлиги остида Византия армиясига қўшилдилар[129]. 837-йилда Тҳеопҳилос тобора кучайиб бораётган Бобакнинг даъвати билан чегарадош мусулмон ҳудудларига йирик юриш бошлади. У Фуротнинг юқори оқими атрофидаги ҳудудларга 70 000дан ортиқ қўшин билан деярли қаршиликсиз бостириб кирган. Византияликлар Зибатра (Созопетра) ва Арсамосата шаҳарларини эгаллаб, қишлоқларни вайрон қилдилар ва талон-тарож қилдилар. Малатя ва бошқа шаҳарлардан ҳужум қилмаслик эвазига тўлов ундириб, бир қанча кичик араб кучларини мағлуб этдилар[130][131]. Византияликлар нафақат Хуррамийлар билан очиқча тил бириктиришди, балки Зибатрани талон-тарож қилиш пайтида барча эркак асирлар қатл этилган, қолган аҳоли эса қулликка сотилган. Баъзи асир аёллар эса Тҳеопҳилос Хуррамийлари томонидан зўрланган[132][133]. Самаррага қочқинлар кела бошлагач, халифалик саройи босқинларнинг шафқацизлиги ва беадаблигидан ғазабга келди.
Византияга қарши юришлар одатда халифалар шахсан иштирок этадиган ягона юришлар бўлгани учун халифа жавоб экспедициясига тайёргарлик кўришни шахсан ўз зиммасига олди[107]. Муътасим Тарсда жуда катта қўшин, Суриялик Мичаэлнинг сўзларига кўра 80 000 нафар, жумладан 30 000 хизматкор билан, ёки бошқа тарихчиларнинг фикрига кўра, ундан ҳам кўпроқ куч тўплади. У ўз мақсади Византиядаги ҳукмрон сулоланинг ватани Аморий эканлигини эълон қилди. Халифа қўшиннинг қалқонлари ва байроқларига мақсадини ёздиргани ҳақида маълумотлар мавжуд. Ҳарбий юриш июн ойида бошланди. Афшин бошчилигидаги кичикроқ гуруҳ шарқдаги Ҳадат довони орқали ҳужум қилди. Халифа асосий қўшин билан 19—21-июн кунлари Киликия дарвозаларини кесиб ўтди. Аббосийларнинг икки томонлама ҳужумидан бехабар қолган Тҳеопҳилос аввал Афшиннинг кичикроқ қўшинига пешвоз чиқишга ҳаракат қилди. 22-июл куни Дазимон жангида йирик мағлубиятга учраб, зўрға ўз жонини сақлаб қолди. Аббосийларнинг юришига ҳеч қандай самарали қаршилик кўрсата олмаган император Константинополга қайтиб келди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Афшин ва халифа бошчилигидаги асосий қўшин ҳимоясиз қолиб, талон-тарож қилинган Анкира яқинида бирлашди[134][135][136].

Аббосийлар қўшини Анкирадан кейин 1-август куни Аморий қамалини бошлади. Афшин, Итах ва Ашинас навбатма-навбат ўз қўшинлари билан шаҳарга ҳужум қилишди, аммо аббосийлар деворнинг заиф жойини ёриб ўтганидан кейин ҳам қамалдагилар қаттиқ кураш олиб борди. Икки ҳафта ўтгач, Византия қўмондонларидан бири сўраган музокаралар учун қисқа муддатли сулҳдан фойдаланган Аббосийлар қўшини шаҳарга муваффақиятли бостириб киришди. Шаҳар бутунлай талон-тарож қилиниб, деворлари вайрон қилинди, ўн минглаб аҳолини эса қулликка сотиш учун олиб кетишди[137][138][139]. Табарийнинг сўзларига кўра, Муътасим энди юришларни Константинополга ҳужум қилиш орқали кенгайтириш ҳақида ўйлаётган эди. Айни шу вақтда жияни Аббос бошчилигидаги фитна фош бўлган. Муътасим юришни тўхтатиб, Тҳеопҳилоснинг Қорачаҳисор қалъасида жойлашган қўшинларига ҳужум қилмасдан тезда ўз салтанатига қайтишга мажбур бўлди. Аморийдан Киликия дарвозаларигача бўлган йўлни босиб ўтган халифанинг қўшини ҳам, асирлари ҳам Марказий Анадолунинг қурғоқчил қишлоқлари бўйлаб ўтиш давомида азоб чекишди. Баъзи асирлар шу қадар чарчаган эдики, ҳатто қимирлай олмагани учун қатл этилган бўлса, бошқалари нотинч бўлган вақтларда қочиш имкониятини топишган. Қасос олиш учун Муътасим асирларнинг энг кўзга кўринганларини ажратиб олиб, қолганини, яъни 6000га яқинини қатл қилди[140][141][142].

Аморийнинг талон-тарож қилиниши Муътасимга жангчи-халифа ва ғози (эътиқод учун жангчи) сифатида катта шуҳрат келтирди. Халифани замондошлари, айниқса сарой шоири Абу Таммом ўзининг машҳур қасидасида эътироф этишди[1]. Аббосийлар ўз муваффақиятларини узоқ таъминлай олмадилар. Икки империя ўртасидаги уруш чегара бўйлаб босқин ва қарши босқинлар билан давом этди. Византиянинг бир неча муваффақиятларидан сўнг 841-йилда сулҳ тузилди. 842-йилда Муътасим яна бир кенг кўламли юришга тайёргарлик кўраётган вақтда вафот этди. Константинополга ҳужум қилиш учун тайёрланган буюк флот халифа вафотидан бир неча ойдан кейин Гелидония бурни яқинидаги бўронда вайрон бўлди. Муътасимнинг ўлимидан сўнг уруш кўлами аста-секин парсайиб борди. 844-йилги Мауропотамос жанги ўн йилликдаги сўнгги йирик араб-Византия жанги бўлди[143].
Вафоти ва мероси
Табарий Муътасим 841-йил 21-октябрда касал бўлиб қолгани ҳақида маълумот берган. Халифанинг доимий табиби, халифа билвосита ишонган Салмавайҳ ибн Бун бир йил олдин вафот этган эди. Янги табиб Яҳё ибн Масавайҳ, ҳижома ва одатий тозалаш муолажаларига амал қилмади. Ҳунайн ибн Исъҳоқнинг ёзишича, бу ҳолат халифанинг касаллигини оғирлаштириб, ислом тақвимига кўра саккиз йил, саккиз ой ва икки кунлик ҳукмронликдан сўнг 842-йил 5-январда вафот этди[144]. Самаррадаги Жавсақ ал-Хоқоний саройига дафн этилган[145][146]. Муътасимнинг ўғли Вотиқнинг меросхўр бўлишига қаршилик кўрсатилмаган. Вотиқ ҳукмронлик даври моҳиятан Муътасим ҳукмронлигининг давоми бўлиб, эътиборга лойиқ эмас эди. Чунки янги халифа даврида ҳукуматни Муътасим ҳокимиятга олиб келган одамлар: турклар Итах, Восиф ва Ашинас, вазир Ибн аз-Зайят ва бош қози Аҳмад ибн Абу Дувод кабилар бошқарган[147].
Табарий Муътасимни нисбатан содда табиатли, меҳрибон, хушмуомала ва оқкўнгил деб таърифлайди[148]. C. Э. Босвортнинг сўзларига кўра, манбалар Муътасимнинг феъл-атвори ҳақида кам маълумот беради. Манбалардан фақатгина акаси билан солиштирганда характерининг яхшилиги ҳақида маълумот олиш мумкин. Шунга қарамай, Босвортнинг фикрича,Муътасим халифаликни ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий жиҳатдан таъминлай олган моҳир ҳарбий қўмондон эди[1].
Муътасим ҳукмронлиги Аббосийлар давлати тарихида туб бурилиш даври бўлиб, ислом тарихида узоқ муддат давомида таъсир кўрсатди[37][36]. Кеннедининг сўзларига кўра, Муътасимнинг ҳарбий ислоҳотлари „араблар ўзлари яратган империя устидан назоратни йўқотган даврни“ белгилаб берган бўлса[149], Девид Аялоннинг сўзларига кўра, Муътасим жорий этган ҳарбий қуллар институти „ислом давридаги энг муҳим ва энг мустаҳкам ижтимоий-сиёсий институтлардан бирига айланди“[150]. Муътасим ўзининг турк қўриқчилар қўшини билан кейинги авлодлар тақлид қиладиган намуна кўрсата олди. Ушбу тузум нафақат ҳарбийларни мамлакатда устун мавқега эга қилди, балки мамлакат чегараларда яшовчи озчилик халқларни қўриқлаш воситасига ҳам айланди. Шундай қилиб, ушбу халифа этник келиб чиқиши, тили ва баъзан динига кўра араб-эрон жамиятининг асосий оқимидан ажралиб чиққан эксклюзив ҳукмрон кастани шакллантира олди. Хю Кеннедига кўра, бу дихотомия кўплаб исломий сиёсатларнинг „ўзига хос хусусияти“ бўлиб, ўрта асрларнинг охирларида Миср ва Сурияда ҳукмронлик қилган Мамлуклар сулолаларида ўз апогейига етади[37][151].
Муътасимнинг янги профессионал армияси ҳарбий жиҳатдан дарҳол юқори самарадорлик кўрсатган бўлса-да, Аббосийлар режимининг барқарорлигига ҳам потенциал хавф туғдирарди. Чунки армиянинг асосий жамиятдан ажралиб қолиши аскарларнинг омон қолиш учун тўлиқ „аṭā“га таянишини англатарди. Бинобарин, маошни вақтида ёки умуман бермаслик ёки армиянинг мавқеига таҳдид соладиган сиёсат зўравон реаксия келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин эди. Мазкур ҳолат бир авлоддан камроқ вақт ўтгач, турклар асосий рол ўйнаган „Самаррадаги анархия“ (861—870) даврида кўзга ташланди. Бундан буён ҳарбий харажатларни қоплаш зарурати халифалик ҳукуматининг асосий қарори бўлиб қолди. Бу воқеа ҳукумат даромадлари тез пасайиб бораётган бир пайтда содир бўлган эди. Пасайишнинг асосий сабаби эса бир томондан вилоятларда автоном сулолаларнинг кучайиши, бошқа томондан эса солиқ тушумларининг асосий қисмини таъминлаб турган Ироқ пасттекисликларида ҳосилдорликнинг пасайиши эди. Бу жараён Муътасим вафотидан бир аср ўтмай Аббосийлар ҳукуматининг банкрот бўлишига ва хазар зобити Ибн Раиқнинг амир ул-умаро мақомига кўтарилиб, халифалар сиёсий ҳокимиятининг тугатилишига олиб келди[152].
Оиласи

Муътасимнинг канизакларидан бири юнон Қаратис бўлиб, унинг катта ўғли бўлажак халифа Вотиқ эди. У 842-йил 16-августда Куфада вафот этган. Аббосий шаҳзода Довуд ибн Исонинг саройига дафн қилинган[153]. Яна бир канизаги Шужа эди. У хоразмлик бўлиб[154], оқсоқол Муса ибн Буғанинг қариндоши эди[155]. Шужа бўлажак халифа Мутаваккилнинг онаси эди. 861-йил июн ёки июлда вафот этган[154]. Яна бир канизак Қуррат ал-Айн эди. Ушбу канизак маданиятли ва нафосатли хоним бўлиб, Муътасимнинг севимлиси эди[156].
- Болалари
- Абу Жаъфар Ҳорун ибн Муҳаммад ал-Муътасим, лақаби Вотиқ номи билан машҳур. Муътасимнинг энг катта ўғли.
- Абу ал-Фадл Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Муътасим, лақаби Мутаваккил номи билан машҳур.
- Муҳаммад ибн ал-Муътасим, шунингдек Муҳаммад ибн Муҳаммад номи билан ҳам танилган.
- Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Муътасим
- Али ибн Муҳаммад ал-Муътасим, энг ёш ўғилларидан бири.
- Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Муътасим, энг ёш ўғилларидан бири.
Муътасим адабиётда
Муътасим ўрта асрлар араб ва туркий достони Делҳеммада акс эттирилган бўлиб, ушбу асарда араб-Византия урушлари воқеаларининг ўта бадиийлаштирилган версиялари мавжуд. Унда Муътасим асар қаҳрамонларига хоин ва муртад Уқбани Константинопол яқинида хочга михлашдан олдин „Испаниядан Ямангача“ бир қанча мамлакатларда таъқиб қилишда ёрдам беради. Мусулмон армияси қайтиб кетгач, византияликлар пистирмасига тушиб қолиб, фақат 400 киши, шу жумладан халифа ва кўпчилик асар қаҳрамонлари қочишга муваффақ бўлишади. Қасос сифатида Муътасимнинг вориси Вотиқ Константинополга қарши юриш бошлаб, шаҳарга мусулмон губернатор тайинлайди[157]. Муътасим номи аргентиналик ёзувчи Жорге Луис Боргес томонидан 1936-йилда ёзилган Фиccионес антологияси таркибидаги Тҳе Аппроач то Ал-Му'тасим қиссасининг фантастик қаҳрамонига берилган. Гарчи Боргес асарда асл номдан келиб чиққан, хаёлий бўлмаган Муътасим ҳақида ҳикоя қилса-да, Муътасим Аббосий халифаси сифатида келтирилмаган. Асар қаҳрамони „саккиз жангда ғолиб бўлган, саккиз ўғил ва саккиз қизнинг отаси бўлган, ўзидан кейин саккиз минг қул қолдириб, саккиз йил, саккиз ой ва саккиз кун ҳукмронлик қилган саккизинчи Аббосий халифанинг номи“ ўлароқ гавдалантирилган[158]. Гарчи Борхеснинг иқтибослари тўғри бўлмаса-да, Табарий „саккизинчи ойда туғилган, саккизинчи халифа, Аббосларнинг саккизинчи авлоди, умри саккиз-у қирқ йил, ўзидан саккиз ўғил ва саккиз қиз қолдириб[изоҳ 8] вафот этган ва саккиз йил-у саккиз ой подшоҳлик қилган“ деб таъкидлаб, араб манбаларида Муътасимнинг Мутҳамман („саккизинчи киши“) номи билан машҳур бўлгани ҳақида маълумот берган[160].
Изоҳлар
- ↑ Суннийликнинг мўтазила ақидаси
- ↑ 10-аср Бағдод тарихчиси Масъудийнинг ёзишича, Муътасим тахтга чиққанида 38 ёшу икки ой (Исломий тақвим бўйича), вафот этганида эса 46 ёшу ўн ойлик эди[3].
- ↑ Бугунги кунда Минг бир кеча номи билан машҳур бўлган тўплам вақт ўтиши билан 8-аср таржималари, форс ва ҳинд материаллари билан бойиб борган. Аббосийлар даврида яратилган кўплаб ҳикоялар Бағдодда содир бўлган. Улар орасида Ҳорун ар-Рашид атрофидаги ҳикоялар силсиласи ҳам бўлиб, унда ибратли ҳукмдор сифатида тақдим этилган[6].
- ↑ Аббосийлар ва Алилар орасидаги муносабатлар нотинч бўлиб, кўп ўзгаришларга учраган. Алилар Муҳаммаднинг куёви Алидан келиб чиққанини даъво қилиб, Умавийларга қарши кўплаб муваффақияциз қўзғолонлар марказида бўлган. Уларнинг режимини кўпчилик золим деб ҳисоблаган ва Ислом таълимотидан кўра халифаликнинг дунёвий жиҳатлари билан кўпроқ шуғулланган деб билишган. Мазкур тоифа Қуръон ва Суннат асосида ҳукмронлик қилиш ва адолат ўрнатадиган ҳақиқий исломий ҳукуматни яратиш учун зарур бўлган илоҳий йўл-йўриққа фақат „Муҳаммад оиласидан танланган киши“ (ал-ризо мин Ал Муҳаммад) эга бўлади, деган ишончга амал қилишган. Бироқ, айнан Аббосийлар оиласи, худди Алилар каби Бану Ҳошим қабиласининг бир қисмини ташкил қилган. Шунинг учун ҳам Аббосийлар инқилобда халифаликни қўлга киритган лойиқроқ „Пайғамбар оиласи“ аъзолари эди[19][20]. Инқилобдан кейин Аббосийлар Алийларни қўллаб-қувватлашга ёки ҳеч бўлмаганда саройда маош ва шарафлар орқали рози қилишга ҳаракат қилишди. Улардан баъзилари, асосан, Алиларнинг Зайдий ва Ҳасаний бўлимлари Аббосийларни талончилар сифатида рад этишда давом этдилар. Шундан сўнг, муроса ҳаракатлари даври халифаларнинг бостириш даврлари билан алмашиб, Алилар қўзғолонларини бошлашди. Ўз навбатида Алилар ва уларнинг тарафдорларига нисбатан кенг кўламли таъқиблар ҳам давом этди[21][22].
- ↑ тах. 819-йилда Асад ибн Сомоннинг тўрт ўғли Маъмунни қўллаб-қувватлаганлари учун Ўрта Осиё шаҳарлари (Самарқанд, Фарғона, Шош ва Ҳирот) устидан ҳукмронлик қилишлари билан тақдирланди. Бу лавозимлар оилада ирсий хусусиятга эга бўлиб, аср охирига келиб бутун Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг катта ҳудудларини назорат қилган Сомонийлар сулоласи юксалишининг бошланиши бўлди[25].
- ↑ Араб манбалари Маъмуннинг сўнгги касаллиги ҳақида маълумот ва кенг тарқалган турли хил ҳикояларда Маъмунни Абу Исъҳоқ заҳарлагани ёки касаллиги „Абу Исъҳоқ буйруғи билан шифокор ўтказган самарасиз операция натижаси“ деган даъволар илгари сурилади[52].
- ↑ Абно ва Аббосий элитаси эронлик аъзоларининг қайғули ва исёнкор кайфиятини Табарий баён этган бўлиб, фитнада икки нафар етакчи Амр ал-Фарғоний ва Аҳмад ибн ал-Халил ибн Ҳишомлар Аморий қамалида норози бўлганини хабар қилган. Улар „қул, фоҳишанинг ўғли“ Ашинас томонидан камситилгани ва унинг қўл остида хизмат қилишдан кўра, Византия тарафига ўтиб кетишни афзал кўришлари ҳақида маълумот берган[70].
- ↑ Яъқубий фақат олтита ўғли ҳақида маълумот қайд этган. Улар Ҳорун ал-Вотиқ, Жаъфар ал-Мутаваккил, Муҳаммад, Аҳмад, Али ва Абдуллоҳ.[159]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Босwортҳ 1993, с. 776.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 208–209.
- ↑ Масуди 2010, сс. 222, 231.
- ↑ Масуди 2010, с. 222.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 173, 213.
- ↑ Марзолпҳ 2007.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 145–146.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 280–284.
- ↑ Кеннедй 2004а, с. хиии.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 209.
- ↑ Кеннедй 2006, с. 215.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 Кеннедй 2006, с. 213.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 147–151.
- ↑ Гордон 2001, сс. 27–28.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 151–153.
- ↑ Гордон 2001, сс. 28–29.
- ↑ 17,0 17,1 17,2 Кеннедй 2004а, с. 156.
- ↑ 18,0 18,1 Гордон 2001, с. 25.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 123–127.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 269–271.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 130–131, 136, 139, 141.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, с. 272.
- ↑ Босwортҳ 1987, сс. 37–39.
- ↑ Босwортҳ 1987, с. 45.
- ↑ Фре 1975, сс. 136фф..
- ↑ 26,0 26,1 Кеннедй 2004а, сс. 156–157.
- ↑ Гордон 2001, с. 27.
- ↑ Гордон 2001, с. 28.
- ↑ 29,0 29,1 Эл-Ҳибри 2010, с. 290.
- ↑ 30,0 30,1 Кеннедй 2004а, с. 155.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 153–155.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 286–288.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 288, 290.
- ↑ 34,0 34,1 Кеннедй 2001, сс. 121–122.
- ↑ Гордон 2001, сс. 6–8.
- ↑ 36,0 36,1 36,2 Кеннедй 2004а, с. 157.
- ↑ 37,0 37,1 37,2 37,3 Эл-Ҳибри 2010, с. 296.
- ↑ Гордон 2001, сс. 7–8.
- ↑ Гордон 2001, сс. 25–26.
- ↑ Гордон 2001, сс. 26, 30–34, 45.
- ↑ 41,0 41,1 Босwортҳ 1987, сс. 67–68.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 98 (ноте 281).
- ↑ Босwортҳ 1987, с. 178.
- ↑ Кеннедй 1998, сс. 81–82.
- ↑ Кеннедй 1998, сс. 82–83.
- ↑ 46,0 46,1 Бретт 2010, с. 553.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 268, 272–273.
- ↑ Босwортҳ 1987, сс. 186–188.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 275–276.
- ↑ Кеннедй 1998, с. 83.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 278–279.
- ↑ Cооперсон 2005, с. 121.
- ↑ Босwортҳ 1987, сс. 198–199.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 279–281.
- ↑ Босwортҳ 1987, сс. 222–223, 225.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 1.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 213–215.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 1–2 (эсп. ноте 2).
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 215–216.
- ↑ Треадголд 1988, с. 281.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 2.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 155, 156.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 158–159.
- ↑ 64,0 64,1 Кеннедй 2004а, с. 159.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 159–160.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 160–161.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 28–35.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 216–217.
- ↑ Кеннедй 2004а, с. 161.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 112.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. хв, 121–134.
- ↑ Гордон 2001, сс. 48–49, 76–77.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 224–227.
- ↑ 74,0 74,1 74,2 Гордон 2001, с. 77.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 178.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 178 (ноте 504).
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 201.
- ↑ 78,0 78,1 Кеннедй 2006, с. 227.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 180–185.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 179.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 185–193.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 227–229.
- ↑ Гордон 2001, сс. 77–78.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 212–215.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 230–231.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 218–219.
- ↑ 87,0 87,1 87,2 Кеннедй 2004а, с. 163.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 296–297.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 297–298.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 163–164.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 219–220.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 215, 244.
- ↑ Сартон 1927, с. 565.
- ↑ 94,0 94,1 Фреэлй 2015, с. 31.
- ↑ Фреэлй 2015, с. 52.
- ↑ Фреэлй 2015, сс. 48–51.
- ↑ Сартон 1927, с. 559.
- ↑ Сартон 1927, сс. 573–574.
- ↑ Сартон 1927, с. 574.
- ↑ Ҳамарнеҳ, Сами (Жулй 1972). "Пҳармаcй ин медиэвал ислам анд тҳе ҳисторй оф друг аддиcтион". Медиcал Ҳисторй 16 (3): 226–237. дои:10.1017/с0025727300017725. ПМИД 4595520. ПМC 1034978. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=1034978.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 161–162.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 291–292.
- ↑ 103,0 103,1 Босwортҳ 1991, с. хви.
- ↑ Кеннедй 2004а, с. 162.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 162–163.
- ↑ Эл-Ҳибри 2010, сс. 293–295.
- ↑ 107,0 107,1 107,2 Кеннедй 2004а, с. 164.
- ↑ Кеннедй 2006, с. 220.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 5–7.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 7–12.
- ↑ Зеттерстéэн 1987, с. 785.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 164–165.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 2–3, 7.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, с. 75.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 14–24, 36–93.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 131–133.
- ↑ Гордон 2001, с. 78.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 175–178.
- ↑ 119,0 119,1 Кеннедй 2004а, с. 165.
- ↑ Маделунг 1975, сс. 198–202.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, сс. 75–76.
- ↑ Маделунг 1975, с. 204.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 137–138.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, с. 76.
- ↑ Маделунг 1975, с. 205.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 162–172, 179–180.
- ↑ Маделунг 1975, сс. 205–206.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 194–196, 203–206.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 280–283.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 286, 292–294.
- ↑ Василиэв 1935, сс. 137–141.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 293–295.
- ↑ Василиэв 1935, сс. 141–143.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 297–302.
- ↑ Василиэв 1935, сс. 144–160.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 97–107.
- ↑ Треадголд 1988, сс. 302–303.
- ↑ Василиэв 1935, сс. 160–172.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 107–117.
- ↑ Треадголд 1988, с. 303.
- ↑ Василиэв 1935, сс. 172–173.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 118–119.
- ↑ Василиэв 1935, сс. 175–176, 192–193, 198–204, 284.
- ↑ Босwортҳ 1991, сс. 207–209.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 208.
- ↑ Кеннедй 2006, с. 147.
- ↑ Кеннедй 2006, с. 231.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 210фф..
- ↑ Кеннедй 1990, сс. 2–5.
- ↑ Аялон 1994, с. 1.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 157–158.
- ↑ Кеннедй 2004б, сс. 4–5, 10–16.
- ↑ Краэмер 1989, сс. 3–4.
- ↑ 154,0 154,1 Масуди 2010, сс. 238, 258.
- ↑ Гордон 2001, с. 80.
- ↑ Ибн ал-Сāʿī 2017, с. 34.
- ↑ Cанард 1965, сс. 233–239, эсп. 236.
- ↑ „Тҳе Аппроач то ал-Му'тасим“. Транслатед анд публишед бй Норман Тҳомас ди Гиованни. 2016-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-сентябр.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 209, ноте 620.
- ↑ Босwортҳ 1991, с. 209, эсп. ноте 621.
Адабиётлар
- Аялон, Давид „Тҳе Милитарй Реформс оф Cалипҳ ал-Му'тасим: Тҳеир Баcкгроунд анд Cонсеқуэнcес“, . Ислам анд тҳе Абоде оф Wар: Милитарй Славес анд Исламиc Адверсариэс, Вариорум Cоллеcтед Студиэс Сериэс. Броокфиэлд, ВТ: Ашгате Публишинг, 1994 — 1–39-бет. ИСБН 978-0-86078-430-2.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИИ: Тҳе Реунифиcатион оф тҳе ʿАббāсид Cалипҳате: Тҳе Cалипҳате оф ал-Маʾмūн, А.Д. 813–33/А.Ҳ. 198–213, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 978-0-88706-058-8.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИИИ: Сторм анд Стресс Алонг тҳе Нортҳерн Фронтиэрс оф тҳе ʿАббāсид Cалипҳате: Тҳе Cалипҳате оф ал-Муʿтасим, А.Д. 833–842/А.Ҳ. 218–227, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1991. ИСБН 978-0-7914-0493-5.
- Босwортҳ, C. Э. (1993). "ал-Муʿтаṣим Би’ллāҳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 776. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-мутасим-би-ллаҳ-СИМ_5656.
- Бретт, Мичаэл „Эгйпт“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 506–540-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Cанард, Мариус (1965). "Д̲ҳ̲у ’л-Ҳимма". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИ: C–Г (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 233–239 б. ОCЛC 495469475. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/дҳу-л-ҳимма-CОМ_0164.
- Cооперсон, Мичаэл. Ал Ма'мун, Макерс оф тҳе Муслим wорлд. Охфорд: Онеwорлд, 2005. ИСБН 978-1851683864.
- Эл-Ҳибри, Таеб „Тҳе эмпире ин Ирақ, 763–861“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 269–304-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Фреэлй, Жоҳн. Лигҳт фром тҳе Эаст: Ҳоw тҳе Сcиэнcе оф Медиэвал Ислам Ҳелпед то Шапе тҳе Wестерн Wорлд. Лондон анд Неw Ёрк: И.Б. Таурис, 2015. ИСБН 978-1-78453-138-6.
- Фре, Р. Н. „Тҳе Сāмāнидс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 136–161-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Гордон, Маттҳеw С.. Тҳе Бреакинг оф а Тҳоусанд Сwордс: А Ҳисторй оф тҳе Туркиш Милитарй оф Самарра (А.Ҳ. 200–275/815–889 C.Э.). Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2001. ИСБН 0-7914-4795-2.
- Ибн ал-Сāʿī. Cонсорц оф тҳе Cалипҳс: Wомен анд тҳе Cоурт оф Багҳдад, Транслатед бй Шаwкат М. Тоораwа анд тҳе Эдиторс оф тҳе Либрарй оф Арабиc Литературе. Интродуcтион бй Жулиа Брай, Фореwорд бй Марина Wарнер, Неw Ёрк: Неw Ёрк Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-1-4798-0477-1.
- Кеннедй, Ҳугҳ „Тҳе ʿАббасид Cалипҳате: А Ҳисториcал Интродуcтион“, . ʿАббасид Беллес Леттрес, Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Арабиc Литературе. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1990 — 1–15-бет. ИСБН 978-0-521-24016-1.
- Кеннедй, Ҳугҳ „Эгйпт ас а провинcе ин тҳе Исламиc cалипҳате, 641–868“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 62–85-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Армиэс оф тҳе Cалипҳс: Милитарй анд Соcиэтй ин тҳе Эарлй Исламиc Стате. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2001. ИСБН 0-415-25093-5.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Кеннедй, Ҳугҳ (2004б). "Тҳе Деcлине анд Фалл оф тҳе Фирст Муслим Эмпире". Дер Ислам 81: 3–30. дои:10.1515/ислм.2004.81.1.3. ИССН 0021-1818.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Wҳен Багҳдад Рулед тҳе Муслим Wорлд: Тҳе Рисе анд Фалл оф Ислам'с Греатест Дйнастй. Cамбридге, Массачусетц: Да Cапо Пресс, 2006. ИСБН 978-0-306814808.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИВ: Инcипиэнт Деcлине: Тҳе Cалипҳатес оф ал-Wāтҳиқ, ал-Мутаwаккил анд ал-Мунтаṣир, А.Д. 841–863/А.Ҳ. 227–248, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. ИСБН 978-0-88706-874-4.
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Марзолпҳ, Улрич (2007). "Арабиан Нигҳц". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. ИССН 1873-9830. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_0021.
- Масуди. Тҳе Меадоwс оф Голд: Тҳе Аббасидс. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2010. ИСБН 978-0-7103-0246-5.
- Моттаҳедеҳ, Рой „Тҳе ʿАббāсид Cалипҳате ин Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 57–90-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Сартон, Георге. Интродуcтион то тҳе Ҳисторй оф Сcиэнcе, Волуме И. Фром Ҳомер то Омар Кҳайям. Балтиморе: Cарнегиэ Институтион оф Wашингтон, 1927. ОCЛC 874972552.
- Треадголд, Wаррен. Тҳе Бйзантине Ревивал, 780–842. Станфорд, Cалифорниа: Станфорд Университй Пресс, 1988. ИСБН 978-0-8047-1462-4.
- Василиэв, Алехандер А.. Бйзанcе эт лес Арабес, Томе И: Ла дйнастиэ д'Амориум (820–867), Френч эд.: Ҳенри Грéгоире, Мариус Cанард, Cорпус Брухелленсе Ҳисториаэ Бйзантинаэ (Френч), Брусселс: Éдитионс де л'Институт де пҳилологиэ эт д'ҳистоире ориэнталес, 1935. ОCЛC 181731396.
- Зеттерстéэн, К. В. (1987). "ал-Муʿтаṣим би 'ллāҳ, Абū Исḥāḳ Муḥаммад". ин Ҳоуцма, Мартижн Тҳеодоор. Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913–1936, Волуме ВИ: Мороccо–Руззик. Леиден: Брилл. п. 785. ИСБН 978-90-04-08265-6. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=фWНпИГНФз0ИC&пг=ПА785.