Муаммар Қаззофий (1942, Сирт - 2011, Триполи) — Ливия давлат арбоби, полковник. Ливия университетининг тарих факултети ва ҳарбий коллежни тугатган. Ливияда монархияни ағдариб ташлаган инқилоб (1969-йил 1-сентябр) йўлбошчиси. 1969-1979-йилларда Ливия Инқилобий қўмондонлик кенгаши раиси, шунингдек, 1969-йил сентабрдан қуролли кучлар бош қўмондони, 1976-йил октабрдан Олий Бош қўмондони. 1970-1972-йилларда Бош вазир ва мудофаа вазири. 1972-1977-йилларда Араб социалистик иттифоқи ташкилоти раиси. 1977-1979-йилларда Ливия Умумхалқ конгресси Бош котиби. 1979-йил мартдан Ливия Араб Халқ Социалистик Буюк Жамахирияси ва унинг Инқилобий раҳбарияти бошлиғи, Улуғ Ал-Фатҳ Инқилоби раҳбари. 2011-йилда ҳокимиятдан ағдарилди.

Ш._қаранг

Андоза:Ливия Президентлари