Муасфар сўзи эски ўзбек тилига форс-тожик тили воситасида ўтиб ўзлашган, арабча калимадир. Муасфар — гулнинг бир тури болиб, у қизил рангга мойилроқ сариқ ранглидир.Алишер Навоий асарларида ҳам қолланган:

Танги нафас этти они асфар, Ул ранг илаким гулибмуасфар. (Лайли ва Мажнун, 831)

Мазкур сўз эски тожик тилида Фирдавсий ижодида ҳам юқорида қайд этилган шакл ва маънода қўлланган. Муасфар сўзи ясамадир. Унинг этимони араб тилидаги صفر асосига бориб боғланади. Бу асосдан ҳозирги араб тилида сариқ, сариқлик, сариқ ранг маъноларида кўп сўзлар ясалган. Лекин ҳозирги эроний ва туркий тилларда муасфар сўзи қўлланмайди.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. О'симликлар номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 61-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.