Зиёсферада исми Муаттар ва фамилияси Набиева бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Муаттар Абдуллажоновна Набиева (1996-йил 2-июн, Андижон) — ўзбекистонлик оғир атлетикачи, 2019-йилги Осиё чемпионати совриндори, Япониядаги 2020-йилги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, 2018-йилги Ёзги Осиё ўйинлари иштирокчиси.

Муаттар Абдуллажоновна Набиева
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1996-йил 2-июн (1996-06-02) (30 ёш)
Андижон, Ўзбекистон
Спорт
Қайси спорт Оғир атлетика
Медаллар

Спорт фаолияти

Муаттар Набиева 1996-йилда туғилган. Андижонда истиқомат қилади. У 2016-йилги Ёшлар жаҳон чемпионатида 58 килограммгача бўлган вазн тоифасида 3-ўринни олиб, бронза медал соҳибаси бўлди.

2018-йили Жакартада бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 58 кг гача  бўлган вазн тоифасида  умумий оғирлиги 217 кг бўлган  штангада тош кўтариб, тўртинчи ўринни эгаллади.

2018-йилнинг ноябр ойи бошида Ашхободда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчи якуний олтинчи ўринни олган эди.

2019-йилда Нинбо шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида у 204 килограмм натижа билан учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритади.

2019-йил сентябр ойида Паттаядаги жаҳон чемпионатида 55 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги Муаттар силтаб кўтаришда (96 килограмм) кичик бронза медалини қўлга киритди. Якуний баённомада олтинчи бўлди.

Токиодаги Олимпия ўйинларида Муаттар Набиева силтаб кўтаришда 98 килограмм тош кўтариб, бу йўналишда Олимпиада рекордини ўрнатди. Афсуски, даст кўтаришда у мағлуб бўлди. Умумий 212 кг натижа билан Набиева тўртинчи ўринни эгаллади[1].

2021-йилнинг 16-25-апрел кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Муаттар Набиева  бронза медалини қўлга киритди. Оғир атлетикачи 55 кг гача  бўлган вазн тоифасида икки курашда иштирок этди. Набиева даст кўтаришда 99 килограмм оғирликдаги штангани кўтариб, кумуш медал билан тақдирланди. Силтаб кўтаришда спортчи 114 кг тош кўтариб, учинчи натижага эришди[2].

Спорт натижалари

Йил Мусобақа Ўтказиш жойи Вазн тоифаси Силталаб кўтариш Даст кўтариш Икки кураш йиғиндиси Ўрин
2015 Осиё чемпионати Пхукет 58 кг гача 85 кг 100 кг 185 кг 5
Жаҳон чемпионати Хьюстон 58 кг гача 90 кг 107 кг 197 кг 18
2016 Осиё чемпионати Ташкент 63 кг гача 90 кг 110 кг 200 кг 7
Жаҳон ёшлар чемпионати Тбилиси 58 кг гача 95 кг 112 кг 207 кг 3rd
Африка-Осиё чемпионати Аммон 53 кг гача — 97 кг —[3] 4
Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати Токио 58 кг гача 92 кг 109 кг 201 кг 4
2017 Ўзбекистон чемпионати Чирчиқ 58 кг гача ? ? 193 кг[4] 1st
Ислом бирдамлик ўйинлари Боку 58 кг гача 89 кг 107 кг 196 кг 3rd
Жанг санъати бўйича Осиё ўйинлари ва мусобақа майдонларида Ашхобод 58 кг гача 94 кг 118 кг 212 кг 2nd
Жаҳон чемпионати Анахайм 58 кг гача 97 кг — — —
2018 Осиё ўйинлари Жакарта 58 кг гача 98 кг 119 кг 217 кг 4
Жаҳон чемпионати Хюстон 55 кг гача 98 кг 114 кг 212 кг 4
Ислом бирдамлик федерасияси спорт чемпионати Қоҳира 55 кг гача 90 кг 115 кг 205 кг 1st
2019 Ўзбекистон чемпионати Чирчиқ 59 кг гача 95 кг 117 кг 212 кг[5] 1st
Осиё чемпионати Нинбо 55 кг гача 91 кг 113 кг 204 кг 3rd
Жаҳон чемпионати Паттайя 55 кг гача 96 кг 113 кг 209 кг 6
ИWФ Гранд Прих ОДЕСУР CСЛП Лима 55 кг гача 93 кг 111 кг 204 кг 2nd
ИWФ Wорлд Cуп Тянзин 55 кг гача 88 кг 111 кг 199 кг[6] 3rd
Қатар Интернатионал Cуп(ингл.) Доҳа 55 кг гача 89 кг 114 кг 203 кг 1st
2020 Ислом бирдамлик федерасияси спорт чемпионати Тошкент 55 кг гача 89 кг 111 кг 200 кг[7] 2nd

Унвон ва мукофотлари

Манбалар

Ҳаволалар