Muaytay
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муайтай (таиландча: кураш, таиландча: бокс) — спорт кураши тури. Бунда спортчилар (боксдагидек) қўлларига қўлқоп кийган ҳолда арқонлар билан ўралган 6х6 м ўлчамли махсус ринг (супа)да вазн тоифалари бўйича яккама-якка мусобақалашадилар.
Ҳаваскор М.чилар мусобақаси 2 мин.дан 4 раунд давом этади (профессионал М.да 3 мин.дан 5 раунд). Раундлар орасида 1 мин.дан (профессионалларда 2 мин.дан) танаффус берилади. М.чилар 45, 48, 51, 54, 57, 60, 63,5, 67,71,75, 81, 91 кг гача ва 91 кг дан зиёд вазн тоифаларида куч синашадилар. М.да қўл, тирсак, оёқ ва тизза билан зарба берилади, шунингдек, рақибни қучоклаб йиқитишга рухсат этилади.
Муайтай қадимий якка кураш турларидан бири бўлиб, Хитойда шаклланган деган тахминлар бор. Асосан, ХВИИИ асрнинг охиридан Таиланд (Сиам)да кенг ривожлана бошлади.
1994-йилда Халқаро ҳаваскорлик муайтай федерацияси (ИФМА)ра асос солинди, унга 80 дан ортиқ давлат аъзо бўлиб кирган (2003). Ўзбекистон 1996-йилдан аъзо. 1ФМА 1994-йилдан жаҳон чемпионатини ўтказиб келади. 1998-йилдан М. Осиё ўйинлари дастурига киритилган. М. Таиланд, Белгия, Буюк Британия, Голландия, Малайзия, Франсия давлатларида ривожланган. М. Ўзбекистонга 1993-йил кириб келди, 1995-йилда Ўзбекистон М. федерацияси рўйхатга олинди. Федерациянинг вилоятларда бўлимлари, 10 мингдан зиёд аъзоси бор. 200 дан ортиқ мураббий М. машғулотларини олиб боришади. Ўзбекистонлик М.чиларнинг 23 нафари халқаро ми-қёсдаги спорт устаси, 35 нафари спорт устаси унвонига эга (2003). Замирбек Қосимбеков, Раҳматжон Рўзиохунов, Фурқат Қурбонов ва бошқа мураббийлар Еркин Куттибоев, Тоҳир Мирсаматов, Нуриддин Ҳожиёров, Камолиддин Юсупов, Диёр Пўлатов сингари жаҳон ва Осиё чемпионларини ҳамда Осиё ўйинлари ғолибларини тарбиялашди. Асрор Мўминов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |