Muborak IEM
40°26′56″Н 71°45′55″Э / 40.44889°Н 71.76528°Э
| Муборак иссиқлик электр маркази | |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Жойлашуви | Қашқадарё вилояти Муборак тумани Муборак саноат ҳудуди |
| Эгаси | „Иссиқлик электр стансиялари“ АЖ |
| Мақоми | „ИЭС“ АЖ Муборак ИЭМ филиали |
| Асосий тавсифи | |
| Электр қуввати, МВт | 476 мВт |
| Ускуналар тавсифи | |
| Асосий ёқилғи | табиий газ |
| Харита | |
Муборак иссиқлик электр маркази ёки Муборак ИЭМ – Ўзбекистонда қурилган 3 та иссиқлик электр марказидан бири (қолган иккитаси Тошкент ИЭМ ва Фарғона ИЭМ). "Иссиқлик электр стансиялари" АЖ таркибида[1]. Қашқадарё вилояти Муборак тумани Кончилар маҳалласида, Муборак саноат ҳудудида жойлашган. 476 нафар ходим ишлайди[1].
Ўрнатилган қуввати 476 МВт[1]. Ёқилғи тури – табиий газ[2].
Муборак ИЭМ "Иссиқлик электр стансиялари" АЖ таркибига киритилгунга қадар[3] фойда солиғи тўлалигича республика буджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар қаторида қайд этилган[4].
2023—2027-йилларда Муборак иссиқлик электр маркази когенерацион электр қурилмасини икки босқичда ўрнатиш лойиҳаси давлат дастурига киритилган. Лойиҳа қуввати 108 МВтни, умумий қиймати эса 182,0 млн долларни ташкил қилади. Бунда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар миқдори $8 млнга тенг. Лойиҳа Мисрнинг „Элсеведй Элеcтриc“ компанияси иштирокида амалга оширилади. Биринчи босқич 2023—2026-йилларга, иккинчиси эса 2023—2027-йилларга мўлжалланган[5].
Тарихи
2021-йил 1-феврал куни Энергетика вазирлиги Муборак ИЭМни модернизация қилиш бўйича Кореянинг СК Энгинеэринг & Cонструcтион компанияси билан 600 млн долларлик шартнома имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ИЭМ генерация қилган электр энергиясини 25 йил давомида харид қилади[2].
2023-йил 4-май куни Берлинда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва Германиянинг Сиэменс Энергй компанияси билан Муборак ИЭМ ва Бухоро шаҳридаги 3-сонли иссиқлик таъминоти қозонхонасида газ трубинаси ўрнатиш бўйича 72 млн евролик шартнома имзолади. Шартномага биноан Муборакда ҳар бирининг қуввати 54 МВт бўлган иккита газ трубина ўрнатилади[6].
Қуёш фотоэлектр стансияси
2023-йил март ойида Муборак ИЭМ ҳудудида қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр стансияси учун қуёш панеллари ўрнатилиши бошланди[7]. Июл ойида эса ҚФС ишга туширилди. 1,3 гектар майдонда 1780 та қуёш панеллари ўрнатилган. Стансия 500 минг куб метр табиий газни тежаб, 2,7 млн кВт*соат электр энергияси генерация қилиш имконини беради. Ушбу энергия ИЭМнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилади[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Компаниялар гуруҳи“. тпп.уз. Тошкент: Иссиқлик электр стансиялари (корхона). Қаралди: 19-июл 2024-йил.
- ↑ 2,0 2,1 „Муборак иссиқлик стансияси Корея компанияси томонидан реконструксия қилинади“. Тошкент: Спот.уз. Афиша Медиа (2021-йил 2-феврал). Қаралди: 19-июл 2024-йил.
- ↑ „“Иссиқлик электр стансиялари” АЖнинг устав капиталига ўтказилаётган давлат ва “Ўзбекенерго” АЖнинг улушлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 27-мартдаги ПҚ-4249-сон қарорига 3-ИЛОВА)“. лех.уз. Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (2019-йил 27-март). Қаралди: 30-июл 2024-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Республикасининг “2023-йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат буджети тўғрисида”ги қонуни ижросини та’минлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президентнинг ПҚ-471-сонли Қарори“. лех.уз. Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (2022-йил 30-декабр). Қаралди: 30-июл 2024-йил.
- ↑ „Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил ИИ чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 286-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарори“. лех.уз. Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (2024-йил 16-май). Қаралди: 30-июл 2024-йил.
- ↑ „“ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНСИЙАЛАРИ” АЖ ВА “СИЭМЕНС ЭНЕРГЙ” ЙАНГИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАНИ БИРГАЛИКДА АМАЛГА ОСҲИРАДИ“. миненергй.уз. Энергетика вазирлиги (2023-йил 4-май). Қаралди: 19-июл 2024-йил.
- ↑ „Муборак ИЭМда қуввати 1,2 МВт бўлган қуёш фотоэлектр стансияси қурилмоқда“. Спот.уз. Афиша Медиа (2023-йил 31-март). Қаралди: 19-июл 2024-йил.
- ↑ Поляков, Святослав. „Муборакдаги иссиқлик электр стансиясида 1,2 МВт қувватга эга фотоэлектр стансия ишга туширилди“. уз.курсив.медиа. Курсив Медиа (2023-йил 17-июл). Қаралди: 19-июл 2024-йил.