Википедияда исми Муборак бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Муизуддин Муҳаммад Муборак Шоҳ (форсча: مبارک شاه‎‎), таваллуд пайтидаги исми Муборак Хон (форсча: مبارک خان‎‎) – 1421–1434-йилларда Деҳли султонлигини бошқарган Саййидлар сулоласининг иккинчи монархи.

Муборак Шоҳ ИИ
Муизз-уд-Дин
26-Деҳли султони
Салтанат 21-май 1421 – 19-феврал 1434
Ўтмишдоши Хизр Хон
Давомчиси Муҳаммад Шоҳ ИВ
Номинал ҳукмронлик остида Шоҳрух Мирзо
Туғилиши 1378
Вафоти 1434-йил 19-феврал
Уй Саййидлар сулоласи
Отаси Саййид Хизр Хон
Дини Ислом
Котла Муборакпурдаги Муборак Шоҳ қабри

Аждоди

Муборак Хон султон Муборак Шоҳ Хизр Хоннинг ўғли бўлган.

Ҳаёти

Муборак Шоҳ ИИ отаси Хизр Хондан кейин 1421-йилда тахтга ўтирган. Таваллуд пайтидаги исми Муборак Хон бўлиб, ҳокимият тепасига келганидан кейин Муизз-уд-Дин Муборак Шоҳ ёки оддийгина Муборак Шоҳ номини олган. Саййидлар о;ша вақтда Амир Темурнинг вориси Шоҳрух Мирзога бўйсунган бўлса-да, Муборак Шоҳ мамлакатда султон сифатида тан олинган. Шу билан бирга Темурийлар империяси пойтахти Ҳиротдан Муборак Шоҳ учун чопон юборилгани ва чатр (тантанали маросим) уюштирилгани ҳам ўша даврда унга садоқат кўрсатилганидан далолат беради.

Муборак Шоҳ ҳукмронлиги даврида ҳокимиятга Деҳли султонлигининг катта ҳудудларни босиб олишга эришган ва ҳатто 1431-йилда Деҳлига ҳам юриш қилган панжоблик мусулмон султон Жасрат томонидан катта таҳдид солинган. Бироқ Муборак Шоҳ йирик қўшин билан унга қарши юриш қилганидан кейин Жасрат орқага чекинган[1]. Ушбу буюк ғалабадан 2 йил ўтиб, Муборак Шоҳ 1434-йилда ўлдирилган ва унинг ўрнига жияни Муҳаммад Шоҳ ўтирган[2].

Манбалар

  1. ↑ Лал, К. С. (1958). "Жасрат Кҳокҳар". Проcеэдингс оф тҳе Индиан Ҳисторй Cонгресс 21: 274–281. ИССН 2249-1937. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/44145212. 
  2. ↑ Жаcксон 2003.

Адабиётлар