Mudofaa operatsiyasi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мудофаа операцияси - қўшин нинг муайян режа асосида ўтказадиган жанговар ҳаракатлари. Мақсади — олдиндан тайёрланган муҳандислик иншоотларига жойлашиб, ракета-ядро, авиация ва артиллерия зарбаларидан фойдаланган ҳолда душманга катта талафот етказиш, ўз жанговар позицияларини сақлаб қолиш ҳамда ҳал қилувчи қарши ҳужумга ўтиш учун қулай шароит яратишдир. Мудофаа операцияси армия, фронт (армиялар гуруҳи), фронтлар гуруҳи кўламида бўлади. Мудофаа операциясини муваффақиятли амалга ошириш учун барча мавжуд қуроллардан унумли фойдаланиш, тез-тез манёвр қилиш талаб этилади. Пухта режа асосида ўтказилган Мудофаа операцияси душманга катта талафот етказади, қўшиннинг қарши ҳужумга ўтишига имкон яратади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |