Mofeed Fawzy photo
Мофеэд Фаwзй (2021)

Муфид Фавзий (арабча: مفيد فوزي‎‎; 19-июн 1933 – 4-декабр 2022) – мисрлик телевидение диктори, интервючи ва журналист. У Мисрнинг „Шаҳар гаплари“ (арабча: حديث المدينة‎‎ Ҳадеэтҳ Ал-Мадена) дастурини деярли 26 йил давомида олиб борган. Шунингдек, у Орбит ТВнинг Эл Явм каналида (арабча: قناة اليوم‎‎) эфирга узатиладиган Қоҳирадан оммавий жонли ток-шоу бўлган Ал-Қаҳира Ал-Ёум дастурининг ҳам бошловчиси бўлган. Муфид Фавзий шунингдек, Росе ал-Юсуф томонидан нашр этилган „Хайрли тонг“ „Сабāҳ ал-Хайр“ журналининг бош муҳаррири бўлган. Фавзий марҳум диктор Амал Эл-Омдаҳ билан турмуш қурган ва улардан бир қизи – „Нисфт Ал-Дуня“ журнали журналисти, ёзувчи ва шоира Ҳанан Муфид Фавзий туғилган.

Фавзий 2022-йил 4-декабрда 89 ёшида вафот этган[1][2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Таниқли мислик журналисти ва телевидение дикори Муфид Фавзий 89 ёшида вафот этди“. ЭгйптТодай (2022-йил 4-декабр). Қаралди: 2022-йил 4-декабр.
  2. ↑ „Тажрибали журналист Муфид Фавзий 89 ёшида вафот этди“. аҳрам.орг (2022-йил 4-декабр). Қаралди: 2022-йил 4-декабр.

Ҳаволалар