Муфлиҳ, шунингдек, ал-Асвад („қора“) ва ал-Хадим („хизматкор“)[1] лақаблари билан танилган, Аббосийлар халифаси ал-Муқтадир (ҳ. 908–932) ҳукмронлиги даврида саройнинг бош хизматчи бўлган.

922/923-йилларга келиб, у саройда катта таъсир кучига эга бўлган ва ўзи ёқтирмаган вазир Ҳамид ибн ал-Аббосни лавозимидан четлатишни қўллаб-қувватлаган. Унинг ўрнига Али ибн ал-Фуротнинг тайинланиши тарафдори бўлган. Бироқ Муфлиҳ, шунингдек, Али ибн ал-Фуротнинг ўғли ал-Муҳассин томонидан қийноққа солинаётган Али ибн Исо ал-Жарроҳни жазодан қутқариш ишларига аралашган[2]. Али ибн Исо эса Ҳамид ибн ал-Аббоснинг ёрдамчиси бўлган,

925-йил сентябр-октябр ойларида Муфлиҳ Туғур вилояти ҳокими ўринбосари Бушра ас-Самалий билан биргаликда Византия империяси билан маҳбуслар алмашинувини назорат қилган. Араб манбаларида „фида Муфлиҳ“ деб ном олган бу алмашув натижасида қарийб 4 000 нафар мусулмон эркак ва аёл асирликдан озод қилинган[3].

Тарихчи ас-Сулийнинг маълумотларига кўра, Муфлиҳ халифа ар-Радий ҳукмронлиги даврида, яъни 935-йилда Қуддус ҳокими этиб тайинланган[4].

Манбалар

Адабиётлар