Муфтий (муфти) (арабча — фатво берувчи) — мусулмонларда олий лавозимли руҳоний. Муфтий диний-ҳуқуқий масалаларни изоҳлаш, талқин қилиш, шариатни татбиқ этиш борасида ҳал қилувчи ҳуқуққа эга. Одатда, унинг фикр ва қарорлари фатволарда баён этилиб, мусулмонлар учун қўлланма ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига муфтий бошчилик қилади. У уламолар кенгаши йиғилишида 5 йил муддатга сайланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил