Mufuletta

Муфулетта — Сицилияда ёпиладиган кунжутли думалоқ нон ва шу нондан тайёрланадиган машҳур сендвич[1].
Нон
Муфулетта — Сицилияда пишириладиган диаметри тахминан 25 смгача бўлган, зич мағизли, йириккина думалоқ ясси нон[2]. Ташқи кўринишдан фокаччага ўхшайди. Муфулетта фокаччадан қуйидагилар билан фарқ қилади: муфулетта жуда енгил нон, ташқи томондан қарсилдоқ, мағзи юмшоқ. Тайёрлашда кунжутдан бошқа бирорта зиравор ёки таъм берувчи маҳсулотдан фойдаланилмайди.
Сендвич
Анъанавий муфулетта сендвичи — ёнламасига кесилиб, орасига тузланган зайтун салати, мортаделла, салями, мосарелла пишлоғи, ветчина ва проволоне солинган нон[3]. Баъзан проволонени эритиш учун сендвич иситилади. Тўлиқ, иккига ёки 4 га бўлинган ҳолда дастурхонга тортилади.
Асосий қўшимчаси — орегано ва саримсоқпиёз билан бирга мада тўғралган кашнич, селдерей, зайтун, рангли карам ва сабзига зайтун мойи қўшилиб, 24 соат давомида маринадланадиган зайтун салатидир.
Дастлаб, сендвич совуқ ҳолда тортилади, кўплаб ишлаб чиқарувчилар нонни қовурган ҳолда тортиқ қилади.
Келиб чиқиши
Муфулетта сендвичининг келиб чиқиши Луизиана штатининг Ню-Орлеан шаҳридаги франсуз мавзесида жойлашган Cентрал Гроcерй Италия-Америка озиқ-овқат дўкони ҳисобланади[4][5].
Cентрал Гроcерй асосчисининг қизи Мари Лупо Туснинг сўзларига кўра, ушбу сендвич яқин атрофда ўзлари етиштирган маҳсулотларини сотган сицилиялик фермерлар туфайли пайдо бўлган. Улар тушлик вақтида дўконга кириб, салями, ветчина, пишлоқ, зайтун салати ва италянча нонни харид қилишган. Улар Сицилия услубида, қутилар ёки бочкалар устида ўтириб, маҳсулотларни тиззаларига қўйган ҳолда алоҳида-алоҳида тановул қилишган. Марининг отаси Сицилия анъаналарига зид равишда нонни кесиб, бошқа маҳсулотларни сендвич тарзида ноннинг ичига қўйишни таклиф қилган. Кўп ўтмай, фермерлар тушликка келиб, шунчаки „муфулеттес“ сўрайдиган бўлишшди[6].
Этимологияси
Бу ном „муффе“ („моғор“, „замбуруг“)нинг кичрайтирилган шакли деб ҳисобланади, эҳтимол, думалоқ сендвич ва нон қўзиқорин шапкачасини эслатади; ёки муффола, яъни „муфф, митт“, яъни „муфта“, „қўлқоп“ сўзидан келиб чиққан[7][8]. Муффолетта сўзининг шакллари ва итерацияси асл Сицилия тилининг замонавий италян тили шакллари ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ Лемперт, Пҳил „Ис тҳе бест сандwич ин Америcа тҳе муффалетта?“ (деадлинк). Тодай. МСНБC (17-сентабр 2007-йил). — „Тҳе сеcрет ингредиэнт, бесидес тҳе спеcиал реcипе фор тҳе сесаме бреад, ис Cентрал Гроcерй’с ҳомемаде оливе спреад.“. 9-ноябр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-май 2010-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 6-апрел 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ „Ан Инман Сқуаре Гем Wилл Серве Гигантиc Сандwичес ат Фенwай'с Неw Фоод Ҳалл“. эатер.cом (26-июн 2019-йил).
- ↑ Алекс Крамер. Уличная эда: ресепти блюд современного стрит-фуда, 2019. - ИСБН 5041109788, 9785041109783
- ↑ Орчант, Ребеccа. „Тҳе Муффулетта: Неw Орлеанс' Оригинал Италиан Сандwич“. Оатҳ Инc. (12-феврал 2013-йил).
- ↑ „1906: Тҳе муффулетта ис cреатед ин Неw Орлеанс“. НОЛА Медиа Гроуп (10-октабр 2011-йил).
- ↑ Кулинарная энсиклопедия. Том 22. М-Н (Мостарда — Наливка). — М: „Комсомолская правда“, 2016
- ↑ Айто, Жоҳн. Тҳе Динер'с Диcтионарй: Wорд Оригинс оф Фоод анд Дринк. ОУП Охфорд, 18-октабр 2012-йил. ИСБН 9780199640249.
- ↑ Соукҳанов, Анне Ҳ. „Тҳе Америcан Ҳеритаге Диcтионарй оф тҳе Энглиш лангуаге, 3рд Эд, Ауто-Грапҳиc, Инc,: Диcтионарй оф Энглиш Лангуаге“. Букупедиа (10-июн 2010-йил).[сайт ишламайди]