Муғлон — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти Касби туманида жойлашган шаҳарча.

Муғлон
шаҳар
38°57′33″Н 65°25′41″Э / 38.95917°Н 65.42806°Э / 38.95917; 65.42806
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Қашқадарё вилояти
туман Касби тумани
Аҳолиси
23 200
Вақт минтақаси УТC+5
Mugʻlon xaritada
Mugʻlon
Муғлон

Шунингдек Муғлон Касби туманинг маркази ҳамдир. 2009-йил 13-мартда Вазирлар Маҳкамасининг 68-сонли қарорига биноан шаҳрча мақоми берилган.

Этимологияси

Тилшунос Д.Абдураҳмоновнинг изланишларига кўра, муғлон ёки мўғлон этнонимидан Муглон қишлоғининг номи юзага келган. Тарихшунос олимлар қадимда мўғул, муғол, моғол, муғул этноними бўлганлигини аниқлашган. Лекин айни муғлон ёки мўғлон шаклидаги этноним мавжуд эканлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас. Сарт мўғал, черикчи мўғул, али мўгал, якка мугал, ҳафиз мўгал, қора мўғал сингари уруғ ва қабиллари, уларнинг тармоқлари аввалдан мавжуд. Бу уруғ вакиллари Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Афғон Бадахшонида истиқомат қилишган. Этнолог тарихчиларнинг изланишларига кўра, мўғол, мўгил, могал уруғлари бу мўғулистонлик туркий қабилалар ҳисобланади. Мугал сўзига -он кўплик қўшимчасининг қўшилиши натижасида ҳудуд номи ҳозил бўлган ва у мўғуллар деган маънони билдиради. В. П. Юдин, Б. Х. Кармишеваларнинг ёзишича муғоллар бу қадимги туркий қабилалардан бири ҳисобланади. Лекин бу қабила Моғулистон (ҳозирги Манголия)даги мўғул халқига алоқаси йўқ.

Шундай қилиб, Муғлон бу қадимий туркий мўғул қабиласи жамоаси жойлашган қишлоқ, ҳудуд номи ҳисобланади[1].

Жойлашуви

Муғлон шаҳарчасига энг яқин темир йўл стансияси — Косон (20 км) шаҳрида жойлашган. Вилоят маркази (Қарши шаҳри)дан 45 км узоқликда жойлашган.

Аҳолиси

Шаҳарч аҳолиси 7 минг кишини ташкил этган (2003-йил). Шаҳарчада ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқ ва тожиклар кўп йиллардан буён яшаб келмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилишича, Муғлон шаҳарчасида 2013-йил 1-январда 6465 нафар, 2016-йилда эса 6.6 минг нафар аҳоли истиқомат қилган[2].

Иқлими

Шаҳарчанинг иқлими кескин континентал.

Сув таъминоти

Муғлон шаҳарчаси Обиҳаёт ва Касби каналларидан сув олади.

Ижтимоий соҳа

Шаҳарча ҳудудида маъмурий идоралар, алоқа бўлими, автостансия, Ўзбекистон—Туркия қўшма корхонаси, деҳқон бозори, 2 умумий таълим мактаби, лицей-интернат, маданият саройи, стадион, марказий касалхона, дорихона ва бошқа тиббий муассасалар, маданий, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолия олиб боради. Муғлон— Қарши, Муғлон—Косон йўналишларида автобус қатнови йўлга қўйилган[3].

Манбалар

  1. ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 173-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9. 
  2. ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 151-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7. 
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил