Википедияда исми Муҳаббат ва фамилияси Шамаева бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Муҳаббат Шамаева (асл исми Люба) (12-май 1944-йил, Бухоро, Ўзбекистон ССР) — хонанда, Ўзбекистон халқ артисти (1978).

Муҳаббат Шамаева
Люба Шамаева
Таваллуди 1944-йил 12-май (1944-05-12) (82 ёш)
Касби Хонанда
Фуқаролиги Ўзбекистон ССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Турмуш ўртоғи Илёс Маллаев

Ҳаёт йўли

Муҳаббат Шамаева 1944-йил 12-май куни Бухорода туғилган. У Ўзбекистон ССРда Хизмат кўрсатган артист Илёс Маллаевнинг турмуш ўртоғи эди. Уларнинг Наргиза Маллаева ва Раж Маллаев исмлар фарзандлари бор. Фарзандлар ҳам хонанда бўлиб етишишган[1]. Ҳозир у бутун оиласи билан Ню-Ёркнинг Қуээнс туманида яшайди[2] ва марҳум турмуш ўртоғи Ўзбекистон ССРда Хизмат кўрсатган артист Илёс Маллаев асос солган „Мақом“ ансамблида фаолият юритади[1].

Ижодий фаолияти

Ижодий фаолиятини Бухорода ҳаваскорлик ансамблида бошлаган. 1963-1965-йиллар Ўзтелерадиосининг „Мақом ансамбли“, 1965-1991-йиллар эстрада-симфоник оркестрида якка хонанда. 1990-йилларнинг 2-ярмидан НюЁркдаги „Тикланиш“ бухоро яҳудийлари мусиқали театри актрисаси. Репертуаридан ўзбек халқ „Танавор“, „Фарғонача“ ашулалари, бастакор ва композиторлар яратган лирик ва эстрада қўшиқлари („Кўчалар“ Дони Зокиров; „Тошкент наҳори“, „Тонг навоси“ Муҳаммаджон Мирзаев; „Ўрик гуллаганда“ Манас Левиев; „Йўлларим“ Мухтор Ашрафий; „Мирзачўл ёр-ёри“ Ф. Кадиров) кенг ўрин олган. У, шунингдек, турли халқлар (тожик, яҳудий, озарбайжон, татар, турк, эрон, араб, афғон, франсуз ва бошқалар) қўшиқларини ҳам ижро этган. Европа ва Осиё мамлакатларида гастролда бўлган. Ижролари граммофон пластинка ва компакт-дискларга ёзилган[3].

2015-йилда Бутунжаҳон мусиқа институтининг (инглизча: Тҳе Wорлд Мусиc Институтеъс) „Илоҳий акс-садо: яҳудий аёллар овози“ номли Глобал салонида „Сймпҳонй Спаcе Леонард Нимой Тҳалиа“ театрида чиқиш қилган[4].

2018-йил 28-августда Тошкентдаги „Туркистон“ саройида Муҳаббат Шамаева билан Изро Малаков консерт берган[5] ва 6-10-сентябр кунлари Шаҳрисабзда ўтказилган Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этишган[6].

Манбалар