Муҳаббатнома — нома жанрининг мумтоз адабиётдаги бир тури. М.да ошиқмаъшуқанинг ўзаро муносабати, кайфияти ва истак-орзуси баён этилади. М.нинг бош қаҳрамони, одатда, ошиқ— шоирнинг ўзидир. У севги таронасининг куйчиси сифатида майдонга чиқади. Лирик қаҳрамон маъшуқани таърифтавсиф этади, фироқ алами ва висол шодлигини ифодалайди. Унда лирика билан эпик тасвир унсурлари уйғ-унлашади. М.да шоир ошиқ образи тимсолида ўзининг ижтимоий-фалсафий қарашларини, жамиятнинг айрим муаммоларига муносабатларини бадиий ифодалайди. М.нинг композицией курилиши мактуб, унга жавобнинг, ғазал, фард, маснавий ва рубоийлардаги изчил баёнидан иборат бўлади. Хоразмийнинг „Муҳаббатнома“, Хўжандийнмнт „Лато-фатнома“ ва Амирийнмнг „Даҳнома“ каби асарлари М.нинг намунасидир.[1]

Туркиядан топилган бу асар Қўқон ҳони Амир Умархон(1810-1822) кўрсатмаси асосида тузилган „Муҳаббатнома“ бўлиб, мазкур қўлёзма турк султонига туҳфа сифатида юборилган.

Умархон Қўқонга хонлик қилиб турган вақтда маданий ва адабий ҳаётга ҳомийлик қилган. Ўзи ҳам „Амирий“ таҳаллуси билан шеърлар ёзиб, девон тартиб берган. Умархон саройида етмишдан ортиқ шоирлар бадиий ижод билан шуғулланганлар. Уларнинг шеърлари Умархон кўрсатмаси билан 1821-йили тузилган „Мажмуаи шоирон“ баёзига тўпланган. Фанда бу тўплам ҳақидаги маълумотлар маълум ва машҳур бўлгани ҳолда, айни вақтда, Умархон раҳбарлигида тузилган яна бир асар — „Муҳаббатнома“ ҳақида фақат умумий маълумотларгина мавжуд эди. Миён Бузрук Солиҳов(1891-1938) ўзининг „Ўзбек адабиётига умумий бир қараш“(1930) номли китобида Умархон ўзи ҳамда Алишер Навоий ва Лутфий девонларидан ташкил топган „Муҳаббатнома“ номли қўлёзма мажмуа туздириб, уни 1820-йили ҳалифа — турк султони Маҳмуд ИИ(1808-1839)га совға тариқасида юборганини ёзган.

1975-йили рус олими А.СҲчербак айни қўлёзмани ўзининг мақолаларидан бирида эслаб ўтган. У „Муҳаббатнома“ тўплами Лутфий ва Амирий шеърлари ҳамда Хайдар Хоразмийнинг „Маҳзан ул-асрор“ достонларидан ташкил топган, дейди.

„Муҳаббатнома“да аввалига Навоийнинг тўрт девондан ташкил топган „Ҳазойин ул-маоний“си, Амирий девони, сўнг Лутфий ва Фузулий девнлари келтирилганлиги боис, қўлёзма ҳажман анча салмоқли. Мажмуа охиридаги хотимада унинг номи „Муҳаббатнома“ деб аталиши қайд этилган. Шунга кўра уни фанда шартли тарзда Амир Умархон „Муҳаббатнома“си деб аташ мумкин.

Мажмуа турк султонига тақдим этиш учун саройда тайёрланганлиги сабаб оилй сифатли қоғоз, жимжимадор нақшлар, тилла суви югуртирилган безаклар билар безатилган. „Муҳаббатнома“да ўқувчи диққатини жалб этадиган бир нуқта мавжуд бўлб, бу унда келтирилган асарлар кетма-кетлигидан келиб чиқади. Айтиб ўтилган тўртта шоир девонлари ўша ерда учрайди: дастлб Алишер Навоий, сўнг Умархон, Лутфий ва Фузулий. Бунга сабаб шундаки, „Муҳаббатнома“ Умархон кўрсатмаси асосида тузилганлиги ва унинг таркиби ҳам муайян ғояга хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида қуйидагича айтилган: маълумки Қўқон хонлари ўзларини насл-насабда Амир Темур авлодидан эканликларига урғу берардилар, яъни Бобур ўғилларидан бири билан қолдириб кетилган бешик билан боғлиқ „Олтин Бешик“ афсонаси тарихий асарларда такрор келтирилган, айни ўша боладан Қўқон хонлари тарқаган. Мажмуани ташкил этган девонлар таркиби воситасида такидланган маънолар турк султони, яъни халифага қаратилган эди. Халифага совға йўллаган хон учун туркий тилли шоир маҳоратидаги табиий кетма-кетлик ифодасидан ҳам „Муҳаббатнома“ таркиби воситасида ўзининг насаби ва маданий жиҳатдан Темурийларга боғлиқ эканлигини кўрсатиш ўта муҳим бўлган. Шу маънода „Мжмуаи Шоирон“ сингари „Муҳаббатнома“ ҳам Қўқон хонлигидаги давлат мафкураси маҳсулидир.

Хулоса қилиб айтганда, Умархон ўзининг Темурийларга шажаравий боғланишини ҳалифага билдириш истагида бўлган. Умархон буни тарихий бирор асар орқали эмас, балки шеърий тўплам воситасида ифодаламоқчи бўлган.[2]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Афтондил Эркинов. Заҳар Ҳакимов. „Мозийдан Садо“. 2.(44).2009.