Муҳаммад (арабча: مُحَمَّد‎‎) — арабча эркаклар исми бўлиб, „мақтовга сазовор“ деган маънони билдиради. Бу исм араб тилидаги „мақтамоқ“, „ҳамд айтмоқ“ маъноларини англатувчи „ḥаммада“ (حَمَّدَ‎‎) феълининг мажҳул нисбатдаги сифатдошидан олинган. Феълнинг ўзи эса уч ундошли сомий тилдаги Ḥ-М-Д ўзагидан келиб чиққан. Исмнинг Муҳаммед, Муҳамад, Моҳаммад, Моҳаммед, Маҳаммад, Махамед, Меҳеммед, Меҳеммет, Моҳамад, Моҳамед, Меҳмет, Маҳометус, Мамадоу, Магомед ва бошқа турли хил ёзилиш шакллари ҳам мавжуд. Дунёдаги энг оммабоп исм деб ҳисобланувчи бу ном, 2014-йил июл ойи ҳолатига кўра, тахминан 150 миллион эркак ва ўғил болага берилган[1].

Муҳаммад
Боғлиқ мақолалар:
Vikilugʻat logotipi
Викилуғатда ушбу сўзга оид батафсил маълумот берувчи саҳифа мавжуд:
    муҳаммад

Бу исмни 2017-йилдан бери Хитойнинг Шинжон минтақасида янги туғилган чақалоқларга қўйиш тақиқланган[2]. Шунингдек, Покистондаги Аҳмадия жамоаси учун ҳам бу ном ман этилган[3].

Таниқли шахслар

Фамилиялар

Манбалар