Muhammad Ahmad Ludhianviy
Муҳаммад Аҳмад Лудҳианвий (урдуча: محمد اَحْمَد لدھیانوی) — покистонлик уламо ва ўта ўнг сиёсатчи бўлиб, Аҳле Суннат Вал Жамаат (АСВЖ)нинг Сарпараст-э-Ааласи ҳамда Дифаа-э-Покистон Кенгаши (ДПК) президенти ҳисобланади[1][2].
Лудҳианвий аввал 2009-йилдан 2014-йилгача, Али Шер Ҳидерий вафотидан сўнг, Сипаҳ-э-Саҳабанинг раҳбари бўлиб хизмат қилган[3].
У Покистон қонунчилик органининг терроризм билан гумон қилинган алоқадор шахслар рўйхатида бўлган[4], бироқ бошқа АСВЖ етакчилари билан солиштирганда мўтадил етакчи деб қаралади ва тарафдорлари томонидан уни кўпинча „Сафеэр-э-Аман“ (тинчлик элчиси) деб этироф этилади[5][6].
Лудҳианвий таъкидлашича, у мазҳаблараро тотувликни қўллаб-қувватлайди, бироқ бу унинг гуруҳининг Покистонни сунний ислом давлатига айлантириш ва шиаларни, Покистондаги Аҳмадиялар сингари, озчилик деб эълон қилиш мақсадига тўсқинлик қилмаслиги керак[7].
Таълими ва оиласи
Лудҳианвий — 1947-йилда Ҳиндистон Панжобидаги Лудхиана туманидан Покистон Панжобидаги Камалия шаҳрига кўчиб келган Ҳофиз Садруддиннинг ўғли. У панжоблик арайин оиласига мансуб[8].
У озодлик курашчиси Мавлоно Абдулқодир Лудҳианвийга қариндош ҳисобланади. Кўчиш чоғида унинг энг катта акаси хасталик сабаб вафот этган ва Ҳиндистон Панжобида дафн этилган[2].
У дастлабки таҳсилини Жамия Қосим ул-Улумда олиб, сўнг Жамия Улум-ул-Исломияни тамомлаган ва у ерда Абдулазиз Ғозий билан дўстлашган[8].
Сиёсий фаолияти
Муҳаммад Аҳмад Лудҳианвий 2008 ва 2013-йилларда НА-89 сайлов округи Жҳанг (Жҳанг-ИВ)дан сайловда қатнашган. У 2008-йилда 45 216 та, 2013-йилда эса 71 598 та овоз олган. 2014-йил 9 апрел куни сайлов трибунали уни ғолиб деб эълон қилди, чунки унинг ғалабасини рад этган рақиби Шайх Муҳаммад Акрам дисквалификация қилинган эди, бироқ кейинчалик Акрамнинг дисквалификацияси бекор қилингач, бу қарор Покистон Олий суди томонидан бекор қилинди[9][10].
2016-йилда Лудҳианвийга ПП-78 (Жҳанг) бўйича оралиқ сайловда қатнашиш тақиқланган, бироқ кейинчалик унга Лаҳор олий суди томонидан сайловда қатнашишга рухсат берилган[11]. Шунга қарамай, у сайловда қатнашмасликка қарор қилди ва унинг ташкилоти аъзоси бўлган Масрур Навоз Жҳангвий Панжоб Ассамблеяси аъзоси этиб сайланди[манба керак].
Манбалар
- ↑ Лудҳианви ҳопефул оф АСWЖ’с ‘унбаннинғ (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-02-22 санасида архивланган). Даwн (Пакистан)
- ↑ 2,0 2,1 Азаз, Сед. „Лудҳианви биттер абоут Шарифс“. Тҳе Неwс. 2017-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
- ↑ Пентагон'с Соутҳ Асиа Дефенcе анд Стратегиc Еар Боок. Панчшеэл, 2010 — 357-бет. ИСБН 978-81-8274-444-8 (2018-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Пакистан ремовес АСWЖ леадер Аҳмед Лудҳианви фром террорист wатчлист“. Самаа ТВ. Қаралди: 2019-йил 11-январ.
- ↑ Рафиқ, Али. Сунни Деобанди-Ши'и Сеcтариан Виоленcе ин Пакистан. Миддле Эаст Институте (2016-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган).
- ↑ „Пакистан cлериcс иссуэ фатwа агаинст суиcиде бомбинг“. Реутерс. 2018-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Муҳаммад Мож. Тҳе Деобанд Мадрассаҳ Мовемент: Cоунтерcултурал Трендс анд Тенденcиэс. Антҳем Пресс, 1 Марч 2015 — 180–-бет. ИСБН 978-1-78308-446-3 (2018-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган).
- ↑ 8,0 8,1 Алам, Ифтикҳар „А девелопинг сcенарио фор баннед ССП политиcс ин Жҳанг“. Минуте Миррор (2022-йил 22-май). — „А Жат анд ҳаилинг фром Камалиа, Лудҳианви’с фамилй мигратед фром Раикот виллаге оф Лудҳиана ин 1947.“. 2024-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „СC деcларес Шеикҳ Моҳаммад Акрам ас ретурнед cандидате фром НА-89 Жҳанг“. 2017-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
- ↑ „Лудҳианви воwс то го то ассемблиэс, деспите лосинг элеcтионс“. Тҳе Трибуне. 2018-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
- ↑ „АСWЖ чиэф аллоwед то cонтест Жҳанг бй-элеcтион“. 2017-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган.