Muhammad Ali Ahmedov
Муҳаммад Али, Муҳаммад Али Аҳмедов (1942-йил 1-мартда Андижоннинг Бўз тумани (ҳозирги Бўстон)да туғилган) — шоир, ёзувчи, олим, таржимон, педагог ва давлат арбоби. Филология фанлари номзоди (1992). Бекободдаги ўрта мактабни (1959), Москвадаги Горкий номидаги адабиёт институтини (1966) тамомлаган. Қисқа муддат Андижон ва Фарғона вилоятлари мактабларида ўқитувчилик қилган (1962–1963). Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир (1967–1985), Ўзбекистон телевидениесида бош муҳаррир (1985–1988), Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида Таржима маркази раиси (1989–1993), Тошкент университетида Этика ва эстетика кафедраси мудири, профессор (1993–1996), Ғафур Ғулом нашриётида ўзбек адабиёти бўлими бошлиғи (1997–1999), Халқаро Олтин Мерос хайрия жамғармаси бошқаруви раиси (1999–2003) бўлиб фаолият кўрсатган. 2003-йилдан у Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси бошқаруви раиси бўлиб ишлаган (2003–2013). 2013-йилдан 2017-йилгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси. Муҳаммад Али ўн уч йил давомида АҚСҲнинг Wашингтон Университетида ўзбек тили ва адабиётидан сабоқлар берган (1992–2005).
| Муҳаммад Али Аҳмедов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1942-йил 1-март |
| Таълими | Максим Горкий номидаги Адабиёт институти |
| Шоҳ асари | "Боқий дунё", „Гумбаздаги нур“, „Сарбадорлар“, „Улуғ салтанат“ |
| Мукофотлари | Халқаро Яссавий мукофоти Алишер Навоий олтин медали |
Ижоди
Муҳаммад Али назмда, насрда, публисистикада кўплаб асарлар ижод этган. Сўнгги 35 йил давомида 20 та шеърий тўплами ўзбек, рус, қозоқ, қорақалпоқ тилларида чоп этилди. Унинг "Боқий дунё" (1979) шеърий романи адиб ижодида муҳим ўринни эгаллайди. Асар ўзбек халқининг чор мустамлакасига қарши кўтарилган Андижон (Дукчи Эшон) ва Жиззах қўзғолонлари тарихига бағишланган. Унда мустамлака даврида ўзбек адабиётида Дукчи эшон образи биринчи марта жасорат билан ёритиб берилган. Шеърий роман рус тилига таржима этилиб 1984-йилда Тошкентда босиб чиқарилди (таржимон Марина Кудимова). Русча таржима машҳур шоир Евгений Евтушенконинг ижобий тақризи билан нашр қилинган эди.
Темурийларга бағишланган асарлари
Муҳаммад Али Амир Темур ва темурийлар салтанатига бағишлаб Улуғ салтанат роман-эпопеясини ёзган.
„Абадий соғинчлар“ роман-хроникаси
Муҳаммад Али 2005-йилда „Абадий соғинчлар“ роман-хроникасини эълон қилди. Асар инглиз тилига таржима этилиб, 2006-йилда Тошкентда нашр қилинди (таржимон Дилбархон Муҳаммад Али қизи).
Китоблари
„Ўз-ўзингни англаб ет“ (1988), „Ҳақиқатдан чекинма, тарих!“ (1990), „Қафасдаги булбуллар“ (1996), „Мен кўрган Америка“ (2000) сингари китоблари Муҳаммад Али публицистикаси ҳақида тасаввур ҳосил қилади.
Таржима асарлари
Муҳаммад Али таржимонлиги ўзига хос. У қадимги ҳинд эпоси „Рамаяна“ни (1978), қорақалпоқ эпослари „Шаҳриёр“, „Маспошшо“ни (1985), Роберт Бёрнс, Байрон, Шиллер, Адам Мицкевич, А. Пушкин, М. Лермонтов, Р. Тагор, Абай, Маҳтумқули каби шоирларнинг айрим асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Мукофотлари
- Ўзбекистон ССР ёшлар иттифоқи мукофоти (1976)
- Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мукофоти (1984)
- Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992)
Асарлари
- Оталар юрти. Шеърлар ва достон. Т: Адабиёт ва санат нашриёти, 1970.
- Оқ нур. Шеърлар ва достон. Т: Адабиёт ва санат нашриёти, 1977.
- Сен бир гулсан. Шеърлар. Т: Адабиёт ва санат нашриёти, 1979.
- Боқий дунё. Шеърий роман. Т: Адабиёт ва санат нашриёти, 1981.
- Севсам севилсам. Шеърлар. Т: Адабиёт ва санат нашриёти, 1982.
- Ошиқ бўлмай Ҳақ дийдорин кўрса бўлмас. Эсселар ва мақолалар. Т: Ўзбекистон нашриёти, 1992.
- Сарбадорлар. Роман. Т: Адабиёт ва санат нашриёти, 1997.
- Сайланма. Т: Шарқ нашриёти, 1997.
- Мен кўрган Америка. Эссе ва мақолалар. Т: Шарқ нашриёти, 2000.
- Улуғ салтанат. Эпопея. 1-китоб. Жаҳонгир Мирзо. Т: Шарқ, 2003.
- Улуғ салтанат. Эпопея. 2-китоб. Умаршайх Мирзо. Т: Шарқ, 2006.
- Улуғ салтанат. Эпопея. 3-китоб. Мироншох Мирзо. Т: Шарқ, 2010.
- Танланган асарлар. 1-жилд. Сарбадорлар. Романдилогия. Т: Шарқ, 2011.
- Танланган асарлар. 2-жилд. Эсселар, мақолалар, публисистика. Т: Шарқ, 2012.
- Улуғ аждодлардан мерос шижоат. Эссе. Т: Ўзбекистон, 2012.
- Замондошим портретига чизгилар. Очерклар. Т: Адиб нашриёти, 2012.
- Улуғ салтанат. Эпопея. 4-китоб. Шоҳрух Мирзо. Т: Шарқ, 2013.
Манбалар
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2014-йил 23-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 22-августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, сан’ат, ма’навият ва ма’рифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
- ↑ ҳттпс://уза.уз/уз/посц/озбекистон-республикаси-мустақиллигининг-оттиз-йиллиги-муносабати-билан-фан-та'лим-соглиқни-сақлаш-спорт-адабиёт-маданият-санат-соҳалари-ва-оммавий-ахборот-воситалари-ходимларидан-бир-гуруҳини-мукофотлаш-тогрисида_295815[сайт ишламайди]
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- 1-martda tugʻilganlar
- 1942-yilda tugʻilganlar
- Andijon viloyatida tugʻilganlar
- Berdaq nomidagi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Davlat mukofoti laureatlari
- Oʻzbekiston xalq yozuvchilari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan yoshlar murabbiylari
- Mehnat shuhrati ordeni sohiblari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Yashayotgan insonlar
- Xalqaro Yassaviy mukofoti sohiblari
- Oʻzbekistonlik shoirlar