Оятуллоҳ Саййид Муҳаммад Али Мусавий Жазоирий (форсча: محمدعلی موسوی جزایری‎‎) (1941-йилда туғилган) – эронлик ўн икки имом оқими уламоси[1]. 1983–2019-йилларда Хузистон вилоятидаги Вилояти фақиҳ (Ислом ҳуқуқшуноси васийлиги) вакили бўлган. Эроннинг собиқ Олий Раҳбари Саййид Руҳуллоҳ Хумайний фармони билан ушбу васийликка вакил этиб тайинланган[2].

Муҳаммад Али Мусавий Жазоирий
Мансаб даври
1983-йил 15-август – 2024-йил 21-май
Конституция бўйича экспертлар ассамблеяси аъзоси
Мансаб даври
1979-йил 15-август – 1979-йил 15-ноябр
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1941 (ёши 84–85)
Шуштар, Эрон
Миллати Эроний
Сиёсий партияси Қум семинарияси ўқитувчилари жамияти

Ҳаёти

Муҳаммад Али Мусавий Жазоирий 1941-йилда Эроннинг Хузистон вилояти Шуштар шаҳрида туғилган[3]. Таниқли шиа олими Нематуллоҳ Жазоерийдан бир қанча сабоқлар олган[4]. Муҳаммад Али Мусавий Жазоирий Руҳуллоҳ Хумайний ва Муҳаммад Али Аракий қўл остида, Эроннинг Қум шаҳридаги семинарияларда, шунингдек, Ироқнинг Нажаф шаҳридаги Оятуллоҳ Абу ал-Қосим ал-Хуий бошчилигидаги семинарияларда[5][6] таҳсил олган.

Оятуллоҳ Мусавий Жазоирий Аҳвозда қуйидаги бир қанча имомлар билан бир қаторда Жума намозларига имомлик қилган:

  • Оятуллоҳ Ҳайдарий;
  • Оятуллоҳ Ҳасанзода;
  • Оятуллоҳ Ҳажотий[7][8].

Ишлари

Муҳаммад Али Мусавий Жазоирийнинг ишлари:

  • „Адолат бўйича тезислар“;
  • „Ас-Савм“ (рўза)[9].

Манбалар

  1. ↑ „Оффиcиал Wебсите“. 2009-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-январ.
  2. ↑ Сейед Муҳаммад Али Моусави Жазаери ҳаwзаҳ.нет Ретриэвед 1 Жан 2019
  3. ↑ Биограпҳй оф Аятуллаҳ Моусави Жазаери, cандидате фор тҳе фифтҳ элеcтион оф Ассемблй оф Эхперц + пиcтурес (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-25 санасида архивланган) аҳваз.инфо/ Ретриэвед 9 Май 2018
  4. ↑ Моусави Жазаери (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-06-30 санасида архивланган) ҳаwзаҳнеwс.cом Ретриэвед 30 Жуне 2018
  5. ↑ „ин Персиан“. 2009-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-январ.
  6. ↑ Биограпҳй оф Аятуллаҳ Моусави Жазаери, cандидате фор тҳе фифтҳ элеcтион оф Ассемблй оф Эхперц + пиcтурес (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-25 санасида архивланган) аҳваз.инфо/ Ретриэвед 9 Май 2018
  7. ↑ Аятоллаҳ Моусави Жазаери
  8. ↑ „Биограпҳй оф Аятоллҳ Моусави Жазаери“. 2019-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-июл.
  9. ↑ Биограпҳй оф Аятуллаҳ Моусави Жазаери, cандидате фор тҳе фифтҳ элеcтион оф Ассемблй оф Эхперц + пиcтурес (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-02-25 санасида архивланган) аҳваз.инфо/ Ретриэвед 9 Май 2018

Ҳаволалар