Муҳаммад Али Шуғоний (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг биринчи мажлисида тилга олинган. Алишер Навоий унинг вазирзода экани, шеърият билан кўп машғул бўлганини айтиб, қуйидаги байтини келтиради:

Чунон ғариқи маям, соқиёки, аз гили ман

Агар гуле бадар ояд, шароб аз ў бичакад.

(Мазмуни: Эй соқий, майга шу қадар ғарқ бўлдимки, агар тупроғимдан бир гул униб чиқса, ундан май томиб туради)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.