Muhammad Amin Buxoriy
Муҳаммад Амин Бухорий, Муҳаммад Амин ибн Мирза Муҳаммад Замон Бухорий Сўфиёний (ХВИИ аср) — бухоролик тарихчи олим.
Бухоро шаҳрининг Сўфиён маҳалласидан бўлган, Ҳаёти тўғрисида маълумотлар деярли сақланмаган. Тахминан 60 ёшида "Муҳит аттаворих" — "Тарихлар океани" (1700) асарини ёзган. Асар 10 бобдан иборат бўлиб, унинг кейинги боблари сомонийлар ва аштархонийлар даврини ўз ичига олади. Асарда олимлар, хаттотлар ва нақкршлар ҳақида ноёб маълумотлар мавжуд. Айниқса, Субҳонқулихон (хукмронлиги: 1681 — 1702) даврида юз берган сиёсий воқеалар. Бухородаги марказий ҳокимиятга бўйсунишни хоҳламаган Балх вилояти устига юришлар, Хива хонининг Қоракўл, Кармана, Вардонзега босқинлари тасвирига катта ўрин ажратилган. Бу асар у билан тахминан бир пайтда ёзилган Муҳаммад Юсуф Муншийнит "Тарихи Муқимхоний" ва Мир Муҳаммад Амин Бухорийнинг "Убайдулланома" асарлари билан бирга аштархонийлар даврини ёритишда муҳим манба ҳисобланади. Асарнинг Тошкент, Санкт-Петербург, Парижда қўлёзма нусхалари мавжуд.
Адабиёт
- Ҳамроев У., Муҳаммад Амин Бухорий, Т., 1970.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |