Muhammad Amin inoq
Муҳаммад Амин иноқ (1730—1790. 14.4) – Хива хонлигини идора қилган ўзбек қўнғирот сулоласи асосчиси. Иноқлардан. Муҳаммад амин иноқ 1761 йил иноқлик лавозимига кўтарилган.
| Муҳаммад Амин иноқ | |
|---|---|
Муҳаммад Амин | |
|
Мансаб даври 1761 – 1790 Иноқлик лавозимида | |
| Вориси | Аваз Муҳаммад иноқ |
|
Мансаб даври 1770 – 1790 Хонлик даври | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Отаси | Эшмуҳаммад Ёрбий |
Ички сиёсати
ХВИИ—ХВИИИ асрларда Хива хонлигида асосий сиёсий куч ўзбек қабилалари: қўнғиротлар (ўзбеклар), найманлар, қиётлар, манғитлар, нукузлар, қанглилар ва қипчоқлар эди[1]. Муҳаммад Амин иноқ ҳокимиятни қўлга олганда уни шаҳар ва қишлоқларнинг зодагонлари қўллаб-қувватлайди. Муҳаммад Амин иноқ бошқаруви даврида ўзаро ички курашлар даврида мамлакатда сиёсий ҳукмронликни ўз қўлига олган туркман феодалларига қарши, шунингдек Бухоро амиқлиги иғвоси таъсирида бўлган Орол манғитларига қарши кураш олиб борди. Тахт учун бўлган барча ўзаро курашлар оқибатида мамлакатда очарчилик ва зулм ҳукмрон эди; шаҳарлар тушкунликка юз тутади. Қийин аҳволда қолган шаҳар аҳолиси шайбонийларга қарши қўзғолон кўтаради. Бу қўзғолонни йирик ер эгалари қўллаб-қувватлаган шаҳар зодагонлари (хўжалар) уюштирди. Йирик ер эгалари ҳокимиятни марказлаштириш тарафдори эди. Чунки иқтисодий ҳаётнинг издан чиқиб кетиши уларнинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Қўнғиротлар бу курашда Муҳаммад Амин иноқни қўллаб-қувватлайдилар. Натижада туркман сардорлари мамлакатдан қувиб чиқарилади. Орол ўзбеклари (манғитлар) ҳам узоқ вақт давомида қаршилик кўрсата олмайдилар. Чунки Орол қабилалари ўртасида ҳам ўзаро ички ихтилофлар бўлган.
Тахтга Абулхайрхоннинг ўғли Бўлакайхонни ўтқазган. Муҳаммад амин иноқ хон авлодидан бўлмагани учун тахтга қўғирчоқ хонларни ўтқазиб, ҳокимиятни улар номидан бошқара бошлаган. Муҳаммад амин иноқ 20 йил мобайнида 13-марта Хива хонини алмаштирган.
Муҳаммад Амин ХВИИИ аср ўрталаридаги оғир инқироздан кейин мамлакат иқтисодиётини тиклаш сиёсатини олиб борди. Унинг ҳукмронлиги даврида Хоразмда йирик ирригация ишлари олиб борилди. Қаттиқ ички сиёсат юритиб, дастлаб катта қийинчилик ва муваффақияцизликларни бошдан кечирган бўлса-да, аста-секин давлатда нисбатан тинчлик ва сиёсий барқарорликни ўрнатишга муваффақ бўлди[2]. Тарихчи Огаҳийнинг ёзишича, Муҳаммад Амин қорақалпоқларнинг катта гуруҳига Кўкўзак қирғоқларидан тортиб, Орол денгизигача бўлган ерларда яшаш учун расмий рухсат берган[3].
Ташқи сиёсати
Муҳаммад Амин иноқ ҳукмронлиги йилларида туркманларнинг ёвмут ва човдур кабилаларига қарши кураш олиб борган, лекин му-ваффақияцизликка учраб Бухорога, Дониёлбий оталиқ ёнига кетган. Хоразмни бутунлай эгаллаб олган ёвмутлар Хива тахтига Ғойибхоннинг ўғли Жаҳонгирхонни кўтарганлар. Унинг даврида (1769—70) беш қалъа (Ҳазорасп, Хонқа, Урганч, Кат ва Шоҳобод)да очарчилик ва вабо тарқалиб ўзбеклар Орол ва Бухорога кетганлар. 1770-йил Муҳаммад амин иноқ Бухородан қайтиб келиб ёвмутларни Хоразмдан қувғин қилган.
1778-йилда Орол манғитларидан Жонмурод иноқ Қорабайли каналининг ғарбий томонида жойлашган Манғит қал’асини эгаллаб, Султон Абдураҳмонни хон этиб кўтаради. 1779-йилга келиб у Хоразмнинг энг муҳим стратегик шаҳарлари – Хўжайли, Ҳазорасп ва Вазир шаҳрини қўлга киритишга муваффақ бўлади. 1787-йилда манғитлар устидан узил-кесил ғалаба қозонилади. Аҳолиси Жонмурод иноқ билан биргаликда Муҳаммад Амин иноқнинг фармонига мувофиқ Оталиқ арна каналига кўчирилади[4].
Маданий, маърифий ислоҳотлари
М.Муҳаммад амин иноқ даврида Хива шаҳрида Муҳаммад Амин иноқ мадрасаси қурилди (1765), шаҳарнинг Нодиршоҳ босқинида вайрон бўлган девори ва дарвозалари қайта тикланди (1785), Хиванинг Жоме масжиди қайта қурилиб, унинг ёнида чиройли минора қад кўтарган (1789). Хоразмлик тарихчилар (Мунис, Огаҳий, Баёний ва бошқалар) М.Муҳаммад амин иноқ хусусида анча илиқ фикр биддирганлар.
Вафоти
Муҳаммад Амин иноқ 1790-йил 14-апрелда вафот этади ва Хивага дафн этилади.
Унинг вафотидан кейин ҳокимият ўғли Аваз Муҳаммад иноқ (1790-1804) қўлига ўтади.
Манбалар
- ↑ Ю.Брегел, Инак ин Энcйcлопедиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. Волуме ХИИ, Эдитед бй: П. Беарман, Тҳ. Бианқуис, C.Э. Босwортҳ, Э. ван Донзел анд W.П. Ҳеинричс. Брилл: 1982, п.419
- ↑ „ХИВИНСКОЕ ХАНСТВО. МУХАММАД АМИН-ИНАК. ДВАДЦАТЬ ВОСЬМОЙ ПРАВИТЕЛЬ“. зиёратга.уз. Қаралди: 21-октабр 2023-йил.
- ↑ Гулямов Я. Г., История орошения Хорезма с древнейших времён до наших дней. Ташкент. 1957, с.212
- ↑ „ХИВИНСКОЕ ХАНСТВО И ПРИНЦИПЫ ЕГО УПРАВЛЕНИЯ. Приход к власти представителей династии Кунград и их мероприятия по укреплению институтов государственности“. хоразмий.уз. Қаралди: 22-октабр 2023-йил.
Адабиёт
- Камолов С. К., Каракалпаки в ХВИИИ-ХИХ вв., Т., 1968; Йўлдошев М. И., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959; Худойберганов К., Хива хонлари шажараси, Хива, 1996[1].
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |