Muhammad Aminxon madrasasi
Муҳаммад Аминхон мадрасаси – Хивадаги меъморий ёдгорлик (1852—55). Муҳаммад Аминхон қурдирган. Ичан қалъанинг ғарбий қисмида жойлашган. 1852—1855-йилларда ўзбек ҳукмдори Муҳаммад Аминхон маблағи ва фармони билан барпо этилган. Муҳаммад Аминхон мадрасаси бошқа Хива мадрасаларига нисбатан энг катта ва кошинли қопламага эга.
| Мадраса | |
Муҳаммад Аминхон мадрасаси
| |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Хоразм вилояти |
| Шаҳар | Хива |
| Манзил | Болтаева кўчаси, 41-уй |
| Мактаб йўналиши | сунний |
| Мулкдор | Давлат мулки. Хоразм вилояти Маданий ме'рос бошқармаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида |
| Мадраса тури | Кичик |
| Меъморий услуб | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Бинокорлик | 1852—1855-йиллар |
| Асосий сана: | |
| Мақоми | Давлат ҳимоясида |
| Ҳолати | Ичан қалъа музей қўриқхонаси |
| Қурилиш материали | Пишиқ г'ишт |
Ичан-қал’анинг бир қисми сифатида 1990-йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси обектлари рўйхатига киритилган. Ҳозирги вақтда у туристларга хизмат кўрсатиш ва кўргазма майдони сифатида фойдаланилади. Хива туристик мажмуаси меҳмонхонаси жойлашган.
Тарихи
Хивада йигирмадан ортиқ мадрасалар сақланиб қолган[1]. Мадраса қуриш Хива хонларининг муқаддас бурчи ҳисобланган. Муҳаммад Аминхон мадраса қуриш учун 1851-йилда танлов эълон қилади. Танловда устабоши Абдулла „жин“ чизган лойиҳа хонга манзур бўлади[2].
Хоразм ҳукмдори Муҳаммад Аминхон (1846—1855) ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Ички қал’анинг ғарбий дарвозаси рўпарасида мадраса ва минора қуришни бошлашни буюрди. Мадраса қурилиши уч йилда тугалланди[3].
1852-йилда Муҳаммад Аминхон мадрасасида муҳташам минора қурилиши бошланди, хон режасига кўра, баландлиги бўйича Ўрта Осиёда мавжуд бўлган барча миноралардан ошиб кетиши керак эди. У қурилиши тугалланмаган (шунинг учун „қисқа минора“ деб номланган) қолган ва ҳозир Калта минор деб аталади[4].
Мадрасада даврнинг бир қанча машҳур шахслари Лаффасий, Мутриб Хонахаробий, Сўфий ва бошқалар таҳсил олган.
1979-йилдан Муҳаммад Аминхон мадрасаси Матниёз девонбеги мадрасаси билан биргаликда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган Хива туристик мажмуасини ташкил этилган. Биринчи бинода меҳмонхона, иккинчисида ресторан жойлашган.
1990-йилда мадраса Ичан-қал’анинг бошқа ёдгорликлари қатори ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Мадраса пишган ғиштдан қурилиб, деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етади. Мадраса 2 қаватли, 130 ҳужрадан иборат бўлиб, тарихий маълумотларга асосан унда бир вақтнинг ўзида 260 нафар талаба таҳсил олган[5].
Меъморчилиги
Мадраса икки қаватли. Биринчи қаватидаги ҳужралар даҳлизли, иккинчи қаватдагилар айвонли. Бу услуб Хива мадрасалари меъморлигида илк бор шу бинода қўлланган. Айвонларнинг қурилиши содда, ҳовлининг умумий меъморлигига мое. Икки қаватли айвонлардаги қанослар ва қарама-қарши қўйилган пештоқлар сиркор парчинлар билан нақшланган. Ҳужралар томи балхи гумбаз билан беркитилган. Шарқий қанотидаги масжид ва ғарбий қанотидаги дарсхонанинг гумбазлари бурчакларидан чиқарилган тоқили қия сатҳбағалга қўйилган. Пештоқининг 6 қиррали куркам равоғи ҳам сиркор парчинлар билан безатилган. Масжиднинг баланд гумбази пештокидан анча юқори кўтарилиб туради. Мадрасанинг баланд ва безакдор пештоқи ўзига хос майда равоқчаларга бўлинган, бурчакларидаги мезанали гулдасталар бинога салобат ва гўзаллик бағишлайди. Бинода Хива меъморлик мактабига хос услубларнинг энг яхши намуналари қўлланган. Бош тарзидаги миёнсарой 2 ошёнли, 5 гумбазли бўғимларга ажратилган. Ёғоч ўймакорлигида ишланган эшик ва панжаралар ноёб санъат асари ҳисобланади. Умумий тарҳи – 77×60,0 м; ҳовли 38,0×38,0 м; масжид 9,4×8,4 м; дарсхона 5,6×5,6 м. Мадраса таъмирланиб, меҳмонхона учун мослаштирилган, ўтмишда йирик ўқув даргоҳи ва шаҳар девонхонаси бўлган[6]. Мадраса кичик ёғоч кўприк орқали Калта Минор билан боғланган.
Галерея
Манбалар
- ↑ Пугаченкова Г. А. Термез, Шахрисябз, Хива. – М. : Искусство, 1978. – 206 п.
- ↑ Бобожонов Д, Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. Хоразм Ма'мун академияси нашриёти 2008 — 17-бет.
- ↑ Абдухаликов Ф. Ф. Архитектурная эпиграфика Узбекистана. Тошкент, Узбекистан тодай, 2015. 43-70-бет
- ↑ Архитектура Средней Азии. Всеобщая история архитектури в 12 томах: Архитектура стран Средиземноморя, Африки и Азии ВИ—ХИХ вв: в 12 т. Москваб Изд-во лит-ри по строителству, 1969. – Т. 8. – 341-342-б
- ↑ „Муҳаммад Аминхон Мадраса“. Қаралди: 6 октябр 2023.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
- Бобожонов Д, Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. Хоразм Ма'мун академияси нашриёти 2008 — 45-бет.