Muhammad Arfudiy
Муҳаммад Арфудий (арабча: محمد الارفودى — Абу Аҳмад Муҳаммад ибн Маҳфуз ал-Арфудувий) — Ровий.
Муҳаммад Арфудий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Вафоти | 990-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Ровий |
Муҳаммад Арфудий Х аср бошида Самарқанд туманларидан бири Карманага қарашли Арфуд қишлоғида туғилган. Бошланғич таълимни Карманада олган. 320/932 йилда Иштихон ва Кушония ўртасидаги Хушуфаг'он қишлог'ига келган. У ерда муҳаддис Абу Ҳафс Бужайрийдан Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорийнинг "Китабу ат-тарих ал-авсат“ китобини ўрганган. Ундан ташқари жаъфар ибн Назир ал-Карманийдан ҳам таълим олган ва ҳадислар ривоят қилган. Муҳаммад Арфудий ўзи тўқиб биронта ҳадис айтмаган ва ривоят қилмаган[1].
Вафоти
Манбалар
Адабиётлар
- Абдуллоҳ Абдулҳамид Саад. Ўрта Осиё олимлари қомуси. —Т.: Имом Бухорий республика илмий-маърифий маркази нашриёти, 2007. 28.
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |