Muhammad Bashoro maqbarasi
Муҳаммад Башоро мақбараси — Тожикистон (Мозори Шариф) даги меъморий ёдгорлик (11 — ХИИ асрлар). Тоғ ёнбағрида дарахтлар орасидаги гўзал хушманзара майдонда жойлашган. Мураккаб ҳажмда ўзига хос тарҳса қурилган. Дастлаб 3 қисм [мақбара, масжид ва ер ости 2 хона (гўрхона)]дан иборат бўлган. 1342—43 йилларда аралаш қилиб кенг, чуқур равокли зиёратхона ва бурчагида кичик хоналар, шунингдек, бир-биридан ўтиладиган қатор йўлаклар қурилган. М.Муҳаммад башоро мақбараси балхи гумбазли. Гумбаз ости бағалларига муқарнаслар ишланган. Бош тарзидаги пештоқ ҳашаматли безатилган, ўйма ҳошияли майда гириҳ нақшлар, оқ, кўк ва ҳаво рангдаги сирли сопол билан қопланган. Заминига ўсимликсимон нақшлар ишланиб, девони хати билан тўлдириб услублаштирилган. Мақбара ва зиёратхонадаги сағаналар турли рангдаги кошинкори нақшлар ва ўйма нақшли мармардан ишланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |