Muhammad Baxit al-Mutiʼiy
Муҳаммад Бахит ал-Мутиий (1854 ёки 1856 – 1935) – Миср бош муфтийси, шариат қозиси, ал-Азҳар университети ректори, ўз даврининг етук ҳанафий-мотуридий уламоларидан бири. У ал-Азҳарда таҳсил олган ва бир неча йил шу университетда дарс берган. 1914-йилда муфтий этиб тайинланган ва бу унвонни етти йил давомида эгаллаган. Ал-Афғоний ва Муҳаммад Абду бошчилигидаги исломий ислоҳот ҳаракатининг энг ашаддий душмани сифатида танилган. У маълум бир фатво чиқариш учун ҳукумат босимига бош эгмай, муфтийлик лавозимини йўқотишни афзал билган уламо сифатида ҳам танилган[1].
Муҳаммад Бакҳит ал-Мути’и محمد بخيت المطيعي | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1856-йил (ҳижрий 1271-йил) |
| Вафоти | 1935-йил (1354-йил) |
| Дини | Ислом |
| Миллати |
|
| Мазҳаб | Суннийлик |
| Юриспруденсия | Ҳанафийлик |
| Имом | Мотуридийлик |
| Асосий қизиқиш(лар)и | Ақида, калом, тавҳид, фиқҳ, Усул ал-Фиқҳ, ҳадисшунослик, тафсир, мантиқ, фалсафа |
| Машҳур иш(лар)и | Татҳир ал-Фу’ад мин Данас ал-И’тиқад |
Бахит ал-Азҳарда таҳсил олиб, 1875-йилдан 1880-йилгача Қалюбия қозиси этиб тайинлангандан сўнг турли вилоят марказларида, Искандария ва Қоҳирада қози бўлиб ишлаган. 1914-йил 21-декабрда Миср бош муфтийси этиб тайинланиб, 1921-йилгача хизмат қилган. У Муҳаммад Абдунинг ал-Азҳардаги ислоҳотларига қарши чиқди, 1919-йил инқилобининг ўрталарида мусулмонларни болшевизмдан (эҳтимол, сиёсий руҳдаги зўравонлик маъносини билдиради) огоҳлантириш учун фатво чиқарди ва Қуръон таржимаси, оила ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, хотин-қизлар ҳуқуқлари каби масалаларда консерватив позицияни эгаллади[2].
Манбалар
- ↑ Лутҳфи Ассяуканиэ. Ислам анд тҳе Сеcулар Стате ин Индонесиа. Институте оф Соутҳеаст Асиан Студиэс, 2009 — 56-бет. ИСБН 978-981-230-889-4.
- ↑ Артҳур Голдсчмидт Жр.. Биограпҳиcал Диcтионарй оф Модерн Эгйпт. Лйнне Риэннер Публишерс, 2000 — 33-бет. ИСБН 978-1-55587-229-8.
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Islom shaxsiyatlari haqidagi chala maqolalar
- Hanafiylar
- Moturidiylar
- 19-asr musulmon ilohiyotshunoslari
- Misr bosh muftiylari
- Misr sunniy musulmonlari
- Al-Azhar universiteti bitiruvchilari
- Shariat qozilari
- 20-asr musulmon ilohiyotshunoslari
- 1854-yilda tugʻilganlar
- 1856-yilda tugʻilganlar
- 1935-yilda vafot etganlar