Муҳаммад Боқир Яманий — (?—1566) — аллома ва муҳаддис. Ҳазрат Муҳаммад Боқир Яманий Мир Арабнинг ўғиллари бўлган. У то’г’рисида Ҳ. Нисорийнинг “Музаккири аҳбоб” китобларида маълумот берилган: “Муборак Ҳусайний Сайидларидан ва Мир Араб номи билан танилган Амир Абдуллоҳ Яманийнинг шариф ўғиллари Муҳаммад Боқирдирлар[1]. Уларнинг асл Ватани Ҳазарулмавт ва у жой Яман ўлкасига қарашли шаҳарлардан бири ҳисобланади. Ҳазрат Ҳуд пайғамбарнинг қабрлари ўша ердадир. Қуръони Каримда номи тилга олинган, яъни Од қавми қурган Машид қасри ўша ерда бўлган. Айтишларича, қадим замонда ўша ўлка ери остидан бир сопол идиш топилган бўлиб, унда бир ман оғирликдаги буғдой бор экан ва унинг ҳар бир донаси товуқ тухумидай келаркан. Ҳозир эса кишиларда инсоф юқлиги ва эл орасида ёмон қилиқ-одатлар кўпайгани учун орадан баракот кўтарилди, ризқимиз асоси буғдой ҳам шу (кичик) миқдорга келиб қолган.” Бухоро ҳукмдори Ҳазрат Муҳаммад Боқирга кўп иззат-икром кўрсатгани манбаларда зикр этилган. Ҳазрат Муҳаммад Боқир ўз замонасининг алломаси бо’лган. Ҳазрат Муҳаммад Боқир Мир Араб мадрасасида ёшларга сабоқ берган. Шунингдек, у ғазаллар ҳам ёзган ва тахаллус Яманий бўлган. Мир Араб ва у кишининг ўғиллари Муҳаммад Боқир саидзода бўлиб, ўз замонасининг етук инсонлари эди. Ҳазрат Муҳаммад Боқир 1566-йилда вафот этганлар ва қабрлари оталари Мир Арабнинг ёнларида, Мир Араб мадрасаси гўрхонасидадир. “Музаккири аҳбоб”да Муҳаммад Боқирнинг қуйидаги ғазали келтирилган: (мазмуни) Ёр ўз асирлари томон умуман энди назар ташламас, унинг ишқи йўлида бошини йўқотганлар гузаридан асло ўтмас. Ишқинг йўлида ўзимдан томом беҳуд бўлдим, мен энди ҳамма нарсадан бехабарман. Гўзаллик осмоннда сен каби бир қуёш қайда? Эй, ои юзли, зуҳражабин, сийминбадан! Гарчи бу замондаги ҳамма тузаллар яхши, лекин сен каби гўзал қайда, сен ҳаммасидан яхшироқсан! Яманий каби қаддинг хаёлида, Эй, сарви равон, кўчангда йиқилиб қолганлар йўқдир[2].

Муҳаддис

Исм

Муҳаммад Боқир Яманий

Таваллуди

Вафоти

1566-йил

Фалсафа мактаби


Манбалар

  1. ↑ Йўлдошев Н. Бухородаги айрим авлиёлар тарихи. Бухоро: Бухоро нашриёти, 1993 — 143-бет. 
  2. ↑ Садриддин Салим Бухорий. Бухоронинг табаррук зиёратгоҳлари. Бухоро: Дурдона нашриёти, 2012 — 291-бет.