Muhammad Burunduq barlos
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Муҳаммад Бурундуқ барлос (тўлиқ исми Муҳаммад Бурундуқ ибн Али ибн Бурундук, ибн Жаҳоншоҳ ибн Жоку Барлос) (тахминан 15-аср ўрталари — 16-аср боши) — Султон Ҳусайн Бойқаронкнг лашкарбошиси. Ҳусайн Бойқаро 1495— 96 йилларда Ҳисор, Хутталон ва Бадах-шонга юриш қилганида М.Б.Б.ни Хутталонга жўнатган. "Бобурнома"да ёзилишича М. Б. Б. темурийлардан дастлаб Абулқосим Бобур Мирзонинг, кейинчалик Абу Сайд Мирзонинг беки бўлган. Абу Cауд уни ҳурмат қилиб, унга ва Жаҳонгир Барлосга Кобулни берган, ўғли Улуғбек Мирзога оталиқ (отка) этиб тайинлаган. Бобурниж ёзишича, М. Б. Б. "билимлик, бисёр сардор киши эди". М.Б.Б. Ҳусайн Бойқаро ва унинг су-юкли хотини Хадича бегимнинг ўғли Музаффар Ҳусайн Мирзога соҳибихтиёр бек этиб тайинланганди. Ҳусайн Бойқаро вафотидан сўнг (1506) М.Б.Б., Зуннунбек ва бошқа беклар келишиб Бадиуззамон Мирзо ва Музаффар Ҳусайн Мирзоларни тахтга ўтқазганлар. Зуннунбек Бадиуззамон ҳузурида, М.Б.Б. Музаффар Ҳусайн Мирзо ҳузурида бош бек (соҳибихтиёр) бўлганлар. Шайбонийхон Балхни қамал қила-ётган эди. Беклар Бодҳизга етишганда уларга бошқа шаҳзодалар келиб қўшилган. М. Б. Б. Бобурни ҳам бу юришга таклиф этиш учун унинг ҳузурига борган. Бобур М.Б.Б. билан сафарга отланган. Мирзолар Ҳиротдан чиқиб Мурғобга етиб келгунларигача 3 ой вақт ўтган. Бу орада Балх таслим бўлган, Шайбонийхон Самарқандга қайтиб кетган. Темурий шаҳзодалар қўшини тарқаб кетган. 1507-йил Шайбонийхон Ҳиротни қамал қилганида М.Б.Б. шаҳар мудофаасига бош бўлган, бироқ рақибига дош беролмай шаҳарни ташлаб қочган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |