Муҳаммад Дарвиш Самарқандий (16-аср охири — 17-аср боши) — мусаввир ва хаттот. Асарларида Ўрта Осиё миниатюра мактабига хос хусусиятлар ўз ифодасини топган. Унинг "Достони зебу зевар" қўлёзмасига ишлаган тўрт расми (1618, Британия музейида), Саъдийнинг "Бўстон" асари қўлёзмасига ишлаган миниатюралари (1570, Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида) ва ёзган қитъаси (Теҳрондаги Салтанат кутубхонасида) бизгача етиб келган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил