Муҳаммад Фузулий ибн Сулаймон — (тўлиқ исми: Муҳаммад ибн Сулаймон, туғ. 1498

Муҳаммад Фузулий
Асл исми Мəҳəммəд Фüзули
Таваллуди 1494
Вафоти 1556
Жанр

Г’азал, Қасида, Мусаддас, таркибанд, таржибанд, Рубоий,

Қит’а, Мурабба’

Ҳаёти

Муҳаммад Фузулий Озарбайжонда машҳур бўлган туркий элатли Баёт уруғидандир. Баъзи манбаларга кўра,Муҳаммаднинг отаси Сулаймон Ироққа, Озарбайжоннинг Араш туманидан кўчиб борган. Кейинчалик шоирнинг ўғли Файзуллоҳ Арашга қайтиб, яқин қариндошлари ёнида яшаган. У бу ерда ўзининг олимлиги билан катта шуҳрат қозонган. Фузулийнинг ўзи ҳам мукаммал таълим олган. Буни э;тиборга олган тадқиқотчилар шоирнинг отаси ўзига яраша бой одамлардан бўлган деб ҳисоблашади. Шунингдек, унинг зиёратгоҳ ҳисобланган Ҳилла ва Карбало каби шаҳарларда яшаши Сулаймоннинг диндорлардан бўлганидан далолат беради. Ҳақиқатдан ҳам Фузулийнинг отаси Ҳилла шаҳрининг муфтийси бўлгани ҳақида ривоят бор. ХИ асрда Ироқ Салжуқийлар, кейинчалик эса Мўғуллар ва Темурийлар томонидан босиб олингач, Бағдодда ва унинг атрофларида турклар сони ортиб борди. Бу вазият кейин ҳам давом этади. 1508-йилда шоҳ Исмоил тантанали равишда Бағдодга кириб, Ироқни Озабайжонга қўшиб олади, кейинчалик эса 1534-йилда бу шаҳар узоқ муддат Усмонийлар империяси таркибида бўлади. Шундай қилиб, Фузулийнинг ҳаёти ва ижодининг илк даврлари Ироқи-арабнинг Озарбайжоннинг Сафавийлар ҳокимиятига тобе бўлган йилларига тўғри келади. Доҳий Муҳаммад Фузулий 1556-йилда Карбалода ўлатдан вафот этади. Шоирнинг қабри ҳам айнан Карбалодадир.

Ижоди

СССР почта маркаси (1958).

Муҳаммад Фузулий бошланғич таълимини Карбалода олган, Бағдодда давом эттирган. Бир муддат Ироқнинг Нажаф ва Ҳулла шаҳарларида ҳам яшаган. Унинг устози Вали Маммадзода бўлган. Шахсий мутолааси соясида ўрта аср фанлари (мантиқ, тиббиёт, астрология, математика ва гуманитар фанлар), хусусан, диний-фалсафий оқимлар, араб таржималари асосида юнон фалсафаси билан яқиндан танишган, классик турк, араб, форс ва ҳинд адабиётини ўрганган.

„Бангу Бода“ („Наша ва май“) асарини Шоҳ Исмоил Хатоийга бағишлаганига, Шоҳ Таҳмасбга ва унинг саркардаларига, ҳар бир ҳокимларга, хонларга қасидалар ёзишига қарамай, саройга қизиқиши бўлмаган.

Султон Сулаймонга бир неча қасима тақдим этган Фузулий Султон қўшини билан Бағдодга келган турк шоирлари Хаёлий ва Яҳёбей билан учрашган, „Лайли ва Мажнун“ (1537) асарини эса „Рум зарифлари“ деб атаган бу ижодкорларнинг илтимосига кўра қаламга олган.

Фузулий уч тилда ғазал, қасида, мусаддас, таркиббанд, таржиъбанд, рубоий, қитъа, мураббаъ ва г. ёзган. Фалсафий моҳиятга эга қасидалари, „Етти жом“, „Анисул қалб“, „Сиҳат ва Дард“ асарлари кексалик даври маҳсулларидир. У қасидаларини алоҳида асар сифатида тўплаб, китоб шаклига слоган, турк, форс ва араб тилларида девонлар тузган.

Низомий Ганжавийнинг илк бора ёзма адабиётга олиб келган „Лайли ва Мажнун“ мавзусининг кўпгина турк, форс, ҳинд, ўзбек ва тожик шоирлари томонидан қаламга олинишига қарамай, Фузулийнинг она тилида яратган асари оригиналлиги билан бу мавзуда аввалроқ ёзилган поэмалардан ажралиб туради.

Фузулий қадим юнон ва Шарқ фалсафаси билан таниш эди. Унинг фалсафий қарашлари асосан араб тилида насрда ёзган „Матла-ул эътиқод“ асарида ўз аксини топган. Фузулий бу ерда Аристотел, Платон, Эмпедокл, Демокрит ва бошқа юнон файласуфларининг фикрларидан, ан-Низомнинг фалсафий меросидан таъсирланган. Фузулийнинг бошқа асарларида ҳам адабий фалсафий фикрларга дуч келиш мумкин.

"Мани жондан ўсондирди, жафодан ёр ўсонмазми…"

Мани жондан ўсондирди, жафодан ёр ўсонмазми?

Фалаклар ёнди оҳимдан, муродим шами ёнмазми?

Қаму беморина жонон давойи дард этар эҳсон,

Нечук қилмаз манга дармон, мани бемор сонмазми?

Шаби ҳижрон ёнар жоним, дўкар қон чашми гирёним,

Уёдир халқи афғоним, қаро бахтим уёнмазми?

Гули рухсоринга қаршу го'зимдин қонли оқар су,

Ҳабибим фасли гулдир бу, оқар сувлар буланмазми?

Гаъмим пинҳон тутардим ман, дедилар, ёра қил равшан,

Десам ул бевафо билман, инонурми, инонмазми?

Дагилдим ман санга мойил, сан этдинг ақлими зойил,

Манга таън айлаян ғофил, сани кўргач, ўтонмазми?

Фузулий ринди шайдодир, ҳамиша ҳалқа расводир,

Кўрингким, бу на савдодир, бу савдодан ўсонмазми?

Фузулий

Ғазал, мажнуни-дилпазиндир

Ё Раб, балойи-ишқ ила қил ошно мани!

Бир дам балойи-ишқдан этма жудо мани!

Оз айлама иноятини аҳли-дарддан,

Яни ки, кўп балоларга қил мубтало мани!

Ўлдуқча ман гўтурма балодан иродатим,

Ман истарам балони, чун истар бало мани!

Тамкинимни балойи-муҳаббатда қилма суст,

То дўст тан этиб демоққа бевафо мани!

Кетдикча ҳуснинг айла зиёда нигоримин,

Келдикча дардина баттар эт мубтало мани!

Ман қандану мулозамати-эътибору жоҳ,

Қил ғолиби-саодати-фақру фано мани!

Ўйла заиф қил танимни фирқатида ким,

Васлина мумкин ўла келтирмак сабо мани!

Нахват қилиб насиб Фузулий каби манга,

Ё Раб, муқайяд айлама мутлақ маъно мани!

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Фузулий ўз шеърларида, ХВИ асргача озарбайжон туркчасида ёзган шоирларнинг барча яхши тажрибаларини ҳисобга олиб, уни буюк жур’ат ва маҳорат билан ривожлантирган. Кириканинг энг қимматли намуналарини бериш билан Озарбайжон, шунингдек, туркий адабиёт тарихида янги, жуда катта ва гўзал мактаб очган. Фузулий адабий мактаби ўзининг маъно мазмунан бойлиги, бадиий юксаклиги билан инсон ҳис ва фикрларининг бадиий энсиклопедиясини ташкил этади. Бу мактаб шеъримизнинг сифатини сўнгги даражада юксак мартабага олиб чиқиш билан чекланиб қолмаган. У Озарбайжон туркчасининг барча гўзалликларини, имкон ва қудратини порлоқ сур’атда намойиш эттирган. Бу мактаб классик адабиётдаги эскирган қоида ва нормаларни йўқ қилишда, ривожланишга тўсиқ бўлувчи классик анъаналарга жасур, озод ва эпчиллик билан ёндашишда буюк тарихий хизмат кўрсатган.

Фузулий Насимийдан кейин она тилда яратилган шеърнинг энг гўзал намуналари бўлган асарлари билан адабий-бадиий тилни янги юксакликларга олиб чиққан, классик Озарбайжон, шунингдек, бошқа туркий халқлар поэзиясига кучли таъсир кўрсатган, адабий мактаб яратган. Унинг асарлари Табризда, Бокуда, Истанбулда, Анқарада, Қоҳирада, Тошкентда, Бухорода, Ашхободда бир неча бор нашр этилиб, дунё шарқшунослари томонидан юксак баҳоланган.

Муҳаммад Фузулий қамарий 963-йилда, милодий 1556-йилда Карбалода ўлатдан вафот этиб, ўша ерда дафн этилган.

Лайли ва Мажнун

Танҳо Мажнун, ХВ асрда номаълум рассом томонидан чизилган.

Лайли ва Мажнун афсонаси ҳақида кўпгина поэмалар ёзилган. Лекин Фузулийнинг „Лайли ва Мажнун“ поэмаси ўзига хослиги билан ажралиб туради. Муаллиф ўша даврнинг патриархал маданиятини, унинг об-ҳавосини ҳар томонлама ва очиқ-ойдин равишда изоҳлаб берган. Лайли ва Мажнун тимсолида инсонга, ҳаётга ва севгига янги муносабат ифодаланган. Лайли ва Мажнун янги инсон идеалининг, инсон ҳақидаги янги қарашларнинг эски қарашлар ва зиддият билан тўқнашувини акс эттиради. Бу тўқнашув эски қарашларнинг, тушунчаларнинг тарих саҳнасидан чиқиш вақти яқинлашганини кўрсатади. Лекин бу эски қарашлар ҳали шуурлардан ўчмаган. Унга қарши ҳар бир чиқиш, ҳар бир ҳаракат аҳмоқлик, беақллик, мажнунлик ҳисобланади. Хоҳ қиз, хоҳ ўғил фарзанд кимнидир танлаши, кимнидир ёқтириши ҳали ҳам ота ҳақларини топталаш, даврнинг одат-анъаналарига қарши бориш сифатида қабул қилинади.

Асар билан яқиндан таниш бўлганлар Лайли ва Мажнун муҳаббати мактабдан бошланганини билади. Бу ҳеч ҳам тасодиф эмас. Яъни комиллик, ижтимоий муносабатлар тизимининг ривожи аёл ва эркак муносабатларининг йўлга қўйилиши учун илм ва таълим зарурий шартлардан биридир. Улар бир-бирини фақат мактабда кўришади ва бу муҳаббатга, ўзаро муносабатга ана шу ерда яна-да яқинлашишади. Мажнуннинг изтироби, ҳасрати Лайлининг мактабдан кетиши билан бошлайди. Албатта, Фузулийнинг комил инсон, шахсият тимсолида яратган инсон образи Лайли ва Мажнун муносабатларида қўйган консепсиясини ва унинг гендер муносабатларининг асосини ташкил этади. Ҳам Мажнун, ҳам Лайли айни ижтимоий статусга эгадирлар. Яъни ҳар иккиси қабила бошлиқларининг ягона фарзандидир, мол-мулк жиҳатдан ҳам бир хил бойликка эгадирлар. Аммо Лайлининг отаси қизини бундай бой оилага беришни истамайди. Шубҳасиз, бу ерда асосий масала Қайснинг инсоний муносабатларга, муҳаббатга, оила қуришга тегишли ўзига хос жиҳатларга эга бўлишидадир. Уни тушуна олмаганлари ёки қабул қилмаганлари учун Қайс Мажнунга айланди. Бу „мажнунлик“ инсон севгисидан, инсоннинг инсонга бўлган муносабатидан пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам у ўзини саҳрода, ҳайвонлар орасида яхшироқ ҳис қиларди.

Лайли Мажнунга жўнатган мактубида ўзининг ҳуқуқдан маҳрумлиги, қул, буюм каби олиниб сотилишини билдириб шундай дейди:

Мен гавҳарман, ўзгалар харидор,

Менда эмас ихтиёри-бозор,

Давронки, мени мазода солди,

Билмам ким эди сотган, ким олди,

Ўлсайди маним ўз ихтиёрим,

Ўлмасди сендан ўзга ёрим.

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Бу ерда аёлнинг озод танлов ҳуқуқининг тортиб олиниши ошкор бўлади. Фузулий бу билан Ислом динининг аёлга берган танлов ҳуқуқини талаб этади ва бу учун инсонларни илоҳий ҳақиқатга амал қилишга чорлайди. Дунёда ҳоким одат-анъана ва тушунча тарси аёлга маънавий эркинлик бермас, аёл қалбининг овозини эшитишни истамасди.

Асар патриархал маданиятнинг бир намунаси сифатида ҳам баҳоланиши мумкин. Бу ерда аёллар ҳар бир ҳаракатларида жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиладилар. Лайлининг Мажнунга бўлган муҳаббатини эшитган она ҳам бу ҳаяжон ва қўрқув даҳшатини ҳис қилади. Ва у буни Лайлига қилган насиҳатларида очиқ билдиради:

Кайшўх, недир бу гўфтугулар?

Қилмоқ санга таъна айбчилар?

Нечун ўзингга зиён этурсан?

Яхши номингни ёмон этурсан?

Нечун санга таъна этар бадю?

Номусингга лойиқ ишмидир бу?

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Аёл озодлиги ҳаё, ибо, номус, иффат жиловлари билан пардаланган бўлади. Асарда аёлнинг ўз истагини тилга олиши, эркин оила қуриш орзуси билан яшаши ҳам одоб-ахлоқдан узоқ деб ҳисобланади. Асосий фожиа шундаки, Лайли ўз ҳуқуқи йўлида қисман бўлса ҳам кураш олиб борса-да, атрофида ўзига ҳамдам топилмаслиги сабабли натижага эриша олмайди. У атрофдагилар томонидан тушунилмаслиги сабабли дардини шам билан, парвона билан, ой билан, булут билан, туя билан бўлишишга мажбур бўлади. Лайли ўзини жилови бошқасининг қўлида бўлган туяга ўхшатади:

Мен каби йўқ қўлда ихтиёринг,

Бир ўзга қўлидадир маҳоринг.

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Фузулий қаламга олган севги достонида бош қаҳрамонларнинг — Лайли ва Мажнуннинг комил сурати билан бирга эпизодик образлар ҳам берилган. Ёшларнинг ота-онасидан ташқари Нофел, Ибн Салом, Зайд каби иккинчи даражали образлар, бу ёки бошқа даражада воқеалар ривожида қатнашган Соқий, Гардун, оҳу, кабутар, шам, ой ва бошқа аллегориc образлар берилган. Бу образларнинг характерида асосий жиҳат, асосий кайфият соф муҳаббат, севгига садоқат масаласидир. Бутун бошқа масалалар иккинчи, учинчи даражада қолади.

Шоир эпизодик образлардан ҳам севгининг жозибадор қудратини, ҳамма нарсадан устунлигини, энг юксак маъно касб этишини кўрсатади. Ҳатто Мажнунга рақиб бўлган Ибн Салом образини ишлар экан, шоир унинг менлигидаги мусбат сифатларни, унинг олий идрокини, хуш хосиятини, жозибали ҳуснини қайд этади. У мўтабар инсондир, кибор ичида машҳурдир, бахтиёрдир, бойдир, маърифат аҳлидир. Шоир уни бош қаҳрамони Мажнун билан қиёслайди. Ибн Салом Лайлини овга борганда кўриб, мафтун бўлади ва дарҳол уйига қайтади. Лайли учун совчи бўлиб боришга энг ақлли, муносиб одамни топади.

Тасвирда бош қаҳрамонга — Мажнунга рақиб бўлган одамнинг тасвирида шоир рақибнинг манфий жиҳатларини бўрттириб кўрсатишини кутиш мумкин эди. Лекин ундай бўлмайди, шоир ҳатто Мажнуннинг рақибида ҳам хунук хислатларни кўрмайди. Тўғрироғи бундай одам билан „энг юксак хилқат“ бўлган Лайлини юзма-юз қўйишни истайди. Лайли Ибн Саломни севмаса ҳам, ундан қочишни хоҳласа ҳам, Ибн Салом олижаноб бўлиб қолаверади. Лайли тўй кечасида ўз дардини унга айтгач, қизнинг барча изтиробларига ишонади, олижаноблик қилиб, фикрини буткул ўзгартиради, унга яқинлашмайди, „васлдан“ умидини узиб ҳижронни ўзига рўзий этади.

Кайшўх, недир бу гўфтугулар?

Қилмоқ санга таъна айбчилар?

Нечун ўзингга зиён этурсан?

Яхши номингни ёмон этурсан?

Нечун санга таъна этар бадю?

Номусингга лойиқ ишмидир бу?

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Аёл озодлиги ҳаё, ибо, номус, иффат жиловлари билан пардаланган бўлади. Асарда аёлнинг ўз истагини тилга олиши, эркин оила қуриш орзуси билан яшаши ҳам одоб-ахлоқдан узоқ деб ҳисобланади. Асосий фожиа шундаки, Лайли ўз ҳуқуқи йўлида қисман бўлса ҳам кураш олиб борса-да, атрофида ўзига ҳамдам топилмаслиги сабабли натижага эриша олмайди. У атрофдагилар томонидан тушунилмаслиги сабабли дардини шам билан, парвона билан, ой билан, булут билан, туя билан бўлишишга мажбур бўлади. Лайли ўзини жилови бошқасининг қўлида бўлган туяга ўхшатади:

Майл этмади мутлақ ўл нигора, Ҳаргиз унга қилмади назора!

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Поэманинг охирларига келиб, Лайли ва Мажнуннинг юзма-юз келишган жойида кутилмаган ҳодиса юз беради. Бироз аввал саҳрода карвонни йўқотган, адашиб саргардон кезган Лайли Мажнунга дуч эклганида уни танимайди. Энди эса Мажнун Лайлини танимайди ёки танишни истамайди. Лайли ўзининг ҳар бир қайд ва шартдан узоқлигини, Мажнуннинг оғушига киришга тайёр эканлигини айтганда Мажнун ортга тисарилади, бундай висолга тоқати йўқлигини билдиради:

Ёқмоққа мени етар хаёлинг,

Йўқдур манга тоқати висолинг!

Ул кунки, кўзимда бор эди нур,

Кўздан юзингни қочирдинг, эй ҳур…

Ишқ этди бинойи васли маҳкам,

Мани-да мани сан ила ҳамдам!

Манда бўлган ошкор сенсан,

Ман худ йўқман, улки бор сансан!..

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Умрини маъшуқасининг йўлида қўйган, фоний кун учун „русвойи халойиқ“ бўлган одамнинг ўз орзусига етай деганда бирданига юз ўгириши, албатта, ақлли ҳаракат ҳисобланмайди. Бу чиндан ҳам „мажнунлик“ аломатидир. Фақат буюк шоир буни ҳам саёз, оддий ҳаракат ҳисобламайди, ошиқнинг изтиробларга тўла, ярали қалби билан ва қалбнинг мураккаб ҳаёти билан изоҳлайди. Мажнун энди омадсиз бир ишқнинг мужассами сифатида қолиш, Лайлининг бокира хаёли билан яшаш ва ўлишни истайди:

Ман ишқ кезаргоҳида хокман,

Элчимла биларманки, покман!..

"Лайли ва Мажнун", Фузулий

Шикоятнома

Иккинчи номи „Нишончи пошшога мактуб“дир. Даврининг мансабдор харажатларидан, аъёнларнинг порахўрлиги туфайли унга ёзилган нафақани ололмаганидан норози бўлган Фузулий ўзининг „Шикоятнома“ манзум шеърида шундай ёзади:

Салом бердим — пора эмас дея олмадилар.

Ҳукм кўрсатдим — фойдасиздир дея мултафит ўлмадилар.

Агарчи зоҳирда сурати-итоат кўрсатдилар, аммо забони-ҳол ила жами суолима жавоб бердилар.

Дедим: — Я айюҳал-ашоб! Бу не феъли-хатову чини-абрудур?

Дедилар: — Муттасил бизнинг одатимиз будур.

Дедим:- Маним раоятимни вожиб кўрмишлар. Ва манга бароати-тақоуд бермишларки, ўвқафдан ҳамиша баҳраманд бўлам. Ва подшоҳга фароғат ила дуо қилам.

Дедилар: — Эй, мискин! Санинг мазолимингга кирмишлар ва санга сармояйи-тараддуд бермишларки, мудом фойдасиз жидол этасан. Ва номуборак юзлар кўруб, номулойим сўзлар эшитасан.

Дедим:- Бароатимнинг мазмуни не учун сурат топмас?

Дедилар:- Завоиддир, ҳусули мумкин бўлмас.

Дедим:- Бундоқ ўвқоф завоидсиз бўларму?

Дедилар:- Зарурияти-оситонадан зиёда қолурса, биздан қолурму?

Дедим:- Вақф молин зиёда тасарруф этмак ваболдур.

Дедилар:- Ақчамиз ила сотиб олганмиз, бизга ҳалолдур.

Дедим:- Ҳисоб олсалар, бу сулукунузун фасоди топилур.

Дедилар:- Бу ҳисоб қиёматда олинур.

Дедим:- Дунёда дахий ҳисоб олинур хабарин эшитганмиз.

Дедилар:- Ондин дахий боқиймиз йўқ, котибларни рози этганмиз.

"Шикоятнома", Фузулий

Асарлари

  • Озарбайжон ва Форс тилида девон
  • „Қасидалар девони“ — Озарбайжон, форс ва араб тилида ёзилган девон
  • „Матла-ул эътиқод“ — арабча фалсафий трактат

Туркча (озарбайжонча) асарлари:

  • „Бангу бода“ (Наша ва май) — поэма
  • „Суҳбат-ул асмор“(Меваларнинг суҳбати) — поэма
  • „Лайли ва Мажнун“ — поэма (аллегория бўлмаган ягона поэмаси)
  • „Ҳадиқатус-Суадо“ (Бахт боғи) — шоирнинг ҳажм жиҳатдан энг катта асари, анъанавий-муштарак мавзуда ёзилган.
  • „Шикоятнома“ ёки „Нишончи пошшога мактуб“ — наср асари (Озарбайжон тилида илк наср)
  • „Ҳадиси Арбаин“(Қирқ ҳадис) — Абдураҳмон Жомийнинг шу номли асаридан таржима (форс тилидан)

Форсча асарлари:

  • „Ҳафт жом“ (Етти жом) ёки „Соқийнома“ — аллегорик поэма
  • „Сиҳат ва дард“ — форсча ва насрда ёзилган аллегорик асар.
  • „Ринду Зоҳид“ — насрда ёзилган икки қараш диалоги.

Чоп этилган китоблари

  • „Лайли ва Мажнун“ Боку, Ушоқгенчнашр, 1958
  • Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. И жилд. Боку, „Озарбайжон“ нашриёти, 1996.
  • Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. И жилд. Боку, „Шарқ-Ғарб“, 2005, 400 с. Матн
  • Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. ИИ жилд
  • Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. ИИИ жилд
  • Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. ИВ жилд
  • Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. В жилд
  • Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. ВИ жилд

Машҳур ғазаллари

  • Мани жондан ўсондирди
  • Сўз
  • Ўлсайди мандаки ғам
  • Жон берма ғами-ишқа ки, ишқ офати-жондир
  • Жонни ким жонони учун севса жононин севар
  • Манда Мажнундан фузун ошиқлик истеъдоди бор
  • Етар эй фалак
  • Туташди ғам ўтина
  • Панбайи-тоғи жунун ичра ниҳондир баданим
  • Эй кўнгил, ёрни иста, жондан кеч
  • Кўнгил сажжодага босма оёқ, тасбеҳга қўл урма
  • Рамазон бўлди чекиб шоҳиди-май пардага ру
  • Эй бевафоки, одат бўлибдир жаво санга
  • Ошиқ ўлдим яна бир тоза гули раънога

Ўқилган шеърлари

  • Ҳадиқат-ус Суадо — ўқиган: Анвар Валиев
  • Шаби ҳижрон ёнар жоним — ўқиган: Элшан Рустамов
  • Эй ҳаким — ўқиган: Шоҳрух Нахоий
  • Эй табиб

Шеърларига ёзилган мусиқай асарлар

Опералар

Лайли ва Мажнун — мусиқа: Узейир Ҳожибеёв

Мусиқа поэмалари

  • Фузулий вокал-симфоник поэма (1993) — мусиқа: Ра
  • „Шаби-ҳижрон“ лирик поэма — хор ва катта симфоник оркестр учун — мусиқа: Маммад Қулиев

Романслар

  • Шавкат Алакбарова — Фузулий кантатаси (Мани жондан ўсондирди) — мув
  • Гулоға Маммадов — Ватанимдир — мусиқа: Сулаймон Аласкаров
  • Рамил Қосимов — Сувлар ойнаси — мусиқа: Рашид Шафақ
  • Рамил Қосимов — Ёд ай учун)- мусиқа: Ўқтай Зулфиқоров

Таснифлар, мақомлар

  • Абулфат Алиев — Тасниф Мани жондан ўсондирди
  • Алибобо Маммадов — Мухолиф таснифи Шаби ҳижрон
  • Гулистон Алиева — Тасниф Эй камон-абру шаҳиди навоки мужгонингман
  • Ҳайрат, эй буд
  • Булбул — Фузулий таснифлари

Филмография

  1. Муҳаммад Фузулий (филм, 1958)
  2. Лайли ва Мажнун (филм, 1961)
  3. Муҳаммад Фузулий (филм, 1989)
  4. Шаби ҳижрон (филм, 1993)
  5. Суҳбат-ул асмор (филм, 1994)

Фузулий номининг абадийлаштириш

1994-йилда Озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий таваллудининг 500 йиллик юбилейи муносабати билан давлат комиссияси тузилган.

1996-йил 13-сентябр доҳий Озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий таваллудининг 300 йиллик юбилейи муносабати билан „Фузулий энсиклопедияси“нинг тайёрланиши ва нашр этилишини таъминлаш мақсадида „Фузулий энсиклопедияси редаксияси“ тузилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Озарбайжон Республикаси Президенти 1996-йил 13-сентябрда "Фузулий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилиши ҳақида Буйруқ имзоланди.

Тошкентда Алишер Навоий номидаги давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида М.Фузулий номидаги Озарбайжон маданият, таълим ва тадқиқотлар маркази очилди.

2019-йил 30-октябрда университетда ўтказилган „Ўзбек тили тараққиёти, туркология ва халқаро ҳамкорлик масалалари“ номли халқаро конференсия доирасида Озарбайжоннинг доҳий шоири Муҳаммад Фузулий номини олган Озарбайжон маданият, таълим ва тадқиқотлар марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият марказининг лойиҳаси асосида яратилган Озарбайжон бўлимида махсус тартибот ва дизайн ишлари амалга оширилиб, Озарбайжон тили, адабиёти, маданиятининг тарғиби мақсади билан ўлкамизга тегишли нашрлар, кўргазмали воситалар совға қилинди.

Марказда халқлар орасидаги дўстлик, маданий-адабий алоқаларга доир бурчаклар, шунингдек, давлат атрибутларимиз ва миллий маданиятимизга тегишли хусусий стендлар яратилган, Озарбайжон адабиётининг таниқли намояндалари портретлари, хусусан, доҳий Фузулийнинг ҳаёти ва ижоди, асарлари, асарларидан миниатуралар жойлаштирилган.

Марказнинг асосий фаолияти Озарбайжон тили ва адабиётининг ўрганилиши ва тарғибидир. Марказда озарбайжон олимлар, шоирлар, ёзувчилар, мутахассисларнинг иштирокидаги учрашувлар, маърузалар, юбилейлар, очиқ дарслар, кўргазма ва семинарлар ташкил этилади, очилган кутубхона доимий равишда Озарбайжонга тегишли янги нашрлар билан таъминланади.

Марказ воситаси билан Университет ўқитувчи ва талабалари Озарбайжон билан, унинг қадимий тарихи, бой маданияти, адабиёти билан яқиндан танишишга муваффақ бўлади ва марказ тадқиқотчилар, таржимонлар учун янги имкониятлар яратади.

Якунда Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббосов янги очилган Муҳаммад Фузулий номини олган Озарбайжон маданият, таълим ва тадқиқотлар марказига миллий маданиятимизни ўзида акс эттирувчи Озарбайжон гилами ва миллий сувенир тақдим этди.

Фузулий тумани

1959 йил апрел ойида буюк озарбайжон шоири Муҳаммад Фузулий таваллудининг 400 йиллиги шарафига Карягин тумани Фузули тумани деб қайта номланди. Фузули тумани — Озарбайжон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1993 йилдан бери ҳудуднинг бир қисми арман қуролли кучлари томонидан босиб олинган. Фузули Қорабоғ тоғ тизмаларининг пасттекисликлари ва пасттекисликларини жануби-шарқий этакларидан Араз дарёсигача. Озарбайжоннинг Жабрайил, Хожаванд, Агжабади, Бейлəқан туманлари ва Араз дарёси бўйлаб Эрон билан чегарадош. Физули туманининг майдони 1386 км2, аҳолиси эса 105,000 кишини ташкил этади. Туманда 1 та шаҳар, 1 та шаҳарча, 75 та қишлоқ ва бошқа аҳоли пунктлари мавжуд. Минтақада Арманистон қуролли кучларидан озод қилинган 13 аҳоли пункти ва 20 қишлоқ мавжуд. Озод қилинган ҳудудда ўн иккита аҳоли пункти янгидан қурилиб, у ерда вақтинча кўчманчи оилалар жойлаштирилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳудудда 51 мингта ногиронлар истиқомат қилишган. Фузули вилоятининг маркази ва бошқа қишлоқлари арман қуролли кучлари томонидан босиб олинган[1].

Муҳаммад Фузулийнинг ҳайкали

Муҳаммад Фузулийнинг ҳайкали Озарбайжон пойтахти Бокудаги марказий паркда Озарбайжон Давлат Академик Миллий Драма Театри олдида ўрнатилган. Ёдгорлик 1958-1963 йилларда таниқли Озарбайжон ҳайкалтарошлари Токай Маммадов ва Омар Элдаров томонидан бунёд этилган, архитектори Ҳожи Мухторов. Ушбу ҳайкал учун ҳайкалтарошлар Токай Маммадов ва Омар Элдаров СССР Бадиий академиясининг кумуш медалларига сазовор бўлишди[2].

Муҳаммад Фузулий номидаги қўлёзмалар институти

Ушбу институт Озарбайжон Миллий Фанлар академияси таркибига киритилган илмий ташкилотдир. Муҳаммад Фузули номидаги Озарбайжон Миллий Фанлар Академиясининг Қўлёзмалар институти 1950 йилда Низомий номидаги Адабиёт институтининг Қўлёзмалар бўлими асосида Ўрта асрлар Шарқ ёзма ёдгорликларини тўплаш, тизимлаштириш, ҳимоя қилиш ва нашр этишнинг ягона маркази сифатида ташкил этилган. 1986 йилда фонд асосида Қўлёзмалар институти ташкил этилди. 1996 йил 13 сентябрда институтга Муҳаммад Фузулий номи берилди.Қўлёзмалар институти ўрта асрлар фанининг тиббиёт ва астрономия, математика ва минералогия, поэтика ва фалсафа, илоҳиёт ва ҳуқуқ, грамматика, тарих ва география, бадиий адабиёт ва шеʻрият каби барча соҳаларини қамраб олган. Институт озарбайжон, турк, араб, форс ва бошқа тиллардаги бой ва ноёб қўлёзмалар тўпламига эга. Ҳозир Қўлёзмалар институтида 40 мингдан ортиқ материаллар мавжуд[3].

Ўзбекистондаги Муҳаммад Фузулий номидаги Озарбайжон маданият, таълим ва тадқиқот маркази

Буюк шоир Муҳаммад Фузулий номидаги Озарбайжон маданияти, таълими ва тадқиқот маркази 2019 йилда Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида очилган. Марказ Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданий марказининг лойиҳаси асосида ташкил этилган. Муҳаммад Фузулининг Ўзбекистондаги ишига бўлган катта муҳаббатни инобатга олган ҳолда, ушбу марказ икки мамлакат ўртасида илм-фан, таълим ва адабий алоқалар кўприги вазифасини ўтайди. Фузули номидаги Озарбайжон маданият, таълим ва тадқиқотлар маркази Ўзбекистонда озарбайжон адабиётини юқори даражада тарғиб қилади ва бу ерда ташкил этилган кутубхона ўзбек талабаларига Озарбайжон ҳақидаги янги нашрларни тақдим этади. Марказда озарбайжон тили ва адабиётидан дарс беришдан ташқари унинг маданиятини тарғиб қиладиган нашрлар, Фузулийнинг китоблари, асарларининг миниатюралари, таниқли озарбайжон ёзувчиларининг портретлари, озарбайжон гиламлари ва эсдаликлари кўргазмада[4].

Хотирасига бағишланган тангалар

Файл:Мəҳəммзулинин хатирəсинə ҳəср олунмуş қıзıл сиккə-üз.гиф

Адабиётлар

  1. Девон, Т., 1961; Муҳаммад Фузулий [Асарлар], 2 ж.ли, Т., 1968.
  2. Муҳаммад Фузулий, Лайли ва Мажнун  (озар.)
  3. М.Фузулий „Лайли ва Мажнун“ поэмаси. Боку-Маориф, 1991.
  4. Озарбайжон бадиий ва ижтимоий-фалсафий фикрида аёл масаласи. Боку-Одилоғли, 2004.
  5. Муҳаммад Фузулий. Асарлари. Олти жилдда. ИИ жилд. Боку, Шарқ-Ғарб, 2005, 336 с. ИСБН 9952-418-51-2
  6. Озарбайжон Тарихи портали : Каджар Чингиз. Видающиэся сини древнего и средневекового Азербайджана. — Баку, издателство „Азербайджан“ — 370146, Метбуат проспекти, 520-й квартал., издателство Эргюн, 1995. — 392 с.
  7. Арасли Х., Великий азербайджанский поэт Физули, Баку, 1958; Жалолов Т., Фузулий //Фузулий. Девон, Т., 1961.

Манбалар

Ҳаволалар