Muhammad Gʻazzoliy
Шайх Муҳаммад Ғаззолий (арабча: الشيخ محمد الغزالي السقا)(1917-йил 22-сентябр, Миср — 1996-йил 9-март, Саудия Арабистони) — Ислом дини ва унинг муқаддас китоби Қуръонни замонавий услубда тушунтиришга интилган асарлари билан кенг мухлислар орттирган мисрлик ислом олими. У Мисрда ислом динининг тикланишига ҳисса қўшганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор[1]. Бошқа манбаларда уни “мусулмонлар дунёсидаги энг ҳурматли шайхлардан бири” деб ҳам аташган.
| Муҳаммад Ғаззолий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
22-сентябр 1917-йил |
| Вафоти |
9-март 1996-йил (78 ёшда) Ар-Риёд, Саудия Арабистони |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ал-Азҳар университети |
| Касби | Ислом олими ва уламоси |
| Турмуш ўртоғи | Амина Коута |
| Мукофотлари |
• Миср Республикасининг биринчи ордени; • Қирол Файсал мукофоти; • Покистоннинг “Аъло даражадаги мукофоти”. |
Ҳаёти
Муҳаммад Ғаззолий 1917-йилнинг 22-сентябрида Искандария қирғоқ қисмидан жануби-шарқда, Буҳайро губернаторлигининг Никла ал-Инаб (арабча: نكلا العنب) кичик шаҳарчасида таваллуд топган. 1941-йилда Ал-Азҳар университетини битирган[2]. Маккадаги Умм ул-Қуро университети, Қатар университети ва Жазоирдаги “ал-Амир Абд ал-Қадир” Ислом фанлари университетида дарс берган.
Иш ва мукофотлари
Ғаззолий Қоҳирадаги Халқаро ислом тафаккури институти илмий кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Бундан ташқари Ғаззолий 60 да ортиқ китобларнинг муаллифи бўлиб, уларнинг кўпчилиги турли тилларга таржима қилинган.
Бундан ташқари у кўплаб мукофотлар, жумладан, Республиканинг биринчи ордени (Миср, 1988-йил), Қирол Файсал мукофоти (1989-йил) ва Покистоннинг “Аъло даражадаги мукофоти” соҳиби бўлган.
Шахсий ҳаёти ва вафоти
Муҳаммад Ғаззолий Амина Коута исмли аёл билан турмуш қурган бўлиб, уларнинг 7 нафар (2 нафар ўғил ва 5 нафар қиз) фарзандлари бўлган. Ғаззолий 1996-йилнинг 9-март куни Саудия Арабистонинг пойтахти Ар-Риёд шаҳридаги бўлаётган илмий конференсияда маъруза қилаётган пайтида юрук хуружидан вафот этган[1] ва Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига дафн этилган. У Мисрда машҳур шайх бўлган ва вафотидан кейин ҳам шундай бўлиб қолган.
Илмий ишлари
Ғаззолий 94 та китобларнинг муаллифи. Унинг баъзи китобларида қуйидагилар мавжуд[1]:
- Ислом ва замонавий иқтисодиёт;
- Ислом ва сиёсий деспотизм;
- “Христианлик ва Ислом ўртасидаги фанатизм ва толерантлик” номли энсиклопедия асарлари;
- Фиқҳ Ал Сеэраҳ;
- Қуръон ҳақида Тафсир;
- Лаиса Минал Ислом (Исломдан эмас);
- Маърифий меросимиз;
- Ҳаётингни янгила;
- Ислом ва хотин-қизлар масаласи;
- Пайғамбар суннати: Ҳуқуқшунослар ва ҳадис олимлари ўртасида (Ас-суннатун набавийяту байна аҳлил фиқҳи ва аҳлил ҳадис)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Жеҳл, Доуглас. „Моҳаммед ал-Гҳазали, 78, Ан Эгйптиан Cлериc анд Счолар“ (Инглиз). Тҳе Неw Ёрк Тимес (14-март 1996-йил). Қаралди: 22-март 2024-йил.
- ↑ Жеҳл, Доуглас. „Моҳаммед ал-Гҳазали, 78, Ан Эгйптиан Cлериc анд Счолар“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1996-йил 14-март). Қаралди: 2023-йил 10-феврал.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Муҳаммад Ғаззолийга тегишли иқтибослар мавжуд. |