Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Комил ал-Бухорий (949-йил — 1022-йил) — „Ғунжор“ номи билан машҳур бўлган муҳаддис, ҳофиз, муаррих ва фақиҳ. У 949-йил туғилиб, 1022-йилда вафот этган. Шайхлик қилган. Марвга борган ва у ердаги шайхлардан ҳадис ёзиб олган. У уламолардан, уламолар эса ундан ҳадис ривоят қилган.

Муҳаммад Ғунжор
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 949-йил (ҳижрий 337-йил)
Вафоти милодий 1022-йил (ҳижрий 412-йил)
Дини Ислом

Асарлари

  • „Тариху Бухоро“ („Бухоро тарихи“)
  • „Мусаннаф фи фазоили-с-саҳобати-л-арбаъати“ („Чаҳорёрларнинг фазилатлари ҳақида тасниф этилган китоб“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 157-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.