(Абуннаср) Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Ҳомид ал-Гурганжий ал-Марвазий (ҳижрий 390-йил (милодий 1000-йил)да таваллуд топиб, 484-ҳижрий йил зулҳижжа ойининг 12-санаси (милодий 1091-йил)да оламдан ўтган) — қори бўлган, Бағдод, Ҳарон, Миср, Дамашқ, Мовсул ва Хуросонда қироат қилган.

Муҳаммад Гурганжий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1000-йил (ҳижрий 390-йил)
Вафоти милодий 1091-йил (ҳижрий 484-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси қори

Унинг кўплаб китоблари бор, жумладан:

  • „Китобу-т-тазкира“ („Тазкира китоби“);
  • „Китобу-л-муъаввал“ („Умид китоби“)[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 132-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.