Муҳаммад Ҳакимбий (ўзбекча: Муҳаммад Ҳакимбий; 1676, Бухоро хонлиги — 1743, Бухоро хонлиги) — давлат ва ҳарбий арбоби, дипломат, Манғитлар сулоласи асосчиси, девонбеги[1] , молия вазири (1712-1721), оталиқ. Абулфайзхон даврида амалда ҳокимиятни бошқарган. Қатағон ва кенагас (хусусан, шаҳрисабзлик Иброҳим кенагас) қавмларига қарши марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун кураш олиб борган. Саройда девонбеги лавозимини эгаллайди. Муҳаммад Ҳакимбий барча шаҳзодаларнинг оталиқлари бошлиғи деб топилган. Қаршида хокимлик қилган даврида Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули бошчилигидаги қўшинларни тўхтатиб қолган. Нодиршоҳнинг Бухорога ҳужуми пайтида у билан музокаралар олиб бориб, аҳолини Эрон қўшинларига қаршилик кўрсатмасликка чақирган. Бу хизматлари учун уни Нодиршоҳ Бухоронинг тўла ваколатли ҳокими, яъни Абулфайзхон саройининг қўшбегиси — бош вазири қилиб тайинлаган. Муҳаммад Ҳакимбийнинг укаси Дониёлбий (Бухоро амири Шоҳмуроднинг отаси) Кармана ҳокими, ўғли Муҳаммад Раҳимхон эса Нодиршоҳнинг яқин кишиларидан бири бўлиб қолган. У манғитлар сулоласининг ҳокимият тепасига келиши учун етарли шарт-шароит яратиб берган. Марказий ҳокимиятга бўйсунишни хохламаган амирлар ва турли қавмларнинг етакчиларига қарши муросасиз курашган.

Муҳаммад Ҳакимбий
ўзбекча: Муҳаммад Ҳаким
 Бухоро оталиғи
Мансаб даври
1721 – 1743
Монарх Абулфайзхон
Ўтмишдоши Фарҳодбий
Вориси Муҳаммад Раҳимхон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Бухоро хонлиги
Вафоти Бухоро хонлиги
Отаси Худоёрбий

Келиб чиқиши

Муҳаммад Ҳакимбий ўзбек зодагонларидан бўлган Худоёрбий манғит оиласида туғилган.

Сиёсий фаолияти

Бухоро хонлигида ўзбек қабилаларининг сиёсий таъсири учун кураш

Бухоро хонлигида ўзбек манғит зодагонлари вакилларининг сиёсий таъсири кучайишининг бошланиши ХВИИ аср бошларига тўғри келади. ХВИИИ асрнинг 20-йилларигача манғитлар ўзбекларнинг яна бир қудратли қабиласи — кенагаслар билан ҳокимият учун кураш олиб борган. Бу кураш манғитлар сулоласи тахтни эгаллаганидан кейин ҳам давом этди. Шаҳрисабз воҳаси ХВИИИ асрдан бошлаб кенагаларнинг исён марказига айланган.

Манғитлар ҳокимиятининг ҳақиқий ўсиши 1712-йилда Муҳаммад Ҳакимбийнинг отаси Худоёрбийнинг оталиқ лавозимига тайинланганидан кейин содир бўлди. Муҳаммад Ҳакимбий Абулфайзхон саройида девонбеги лавозимини эгаллади. 1715—16—йилларда Кенегес уруғидан Иброҳимбий ташаббуси билан Худоёрбий ўз лавозимидан четлаштирилади. 1719—20-йилларда Иброҳимбий бухородан қочиб кетганидан сўнг Балхда бўлган Худоёрбийнинг ҳокимият тепасига қайтишига рухсат берилди ва унга Қарши беклиги топширилди.

Абулфайзхон даврида Бухоро хонлигида марказий ҳокимияти аҳамиятини йўқотди. Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Балх, Бадахшон ҳокимлари ўз вилоятларининг мустақил ҳукмдорларга айландилар. Мамлакат ҳукумати деярли тўлиқ оталиқ Муҳаммад Ҳакимбий қўлига ўтди. Кейинчалик зодагонлар унинг қудратидан норози бўлганлиги сабабли оталиқ Қаршига кўчирилди.

Ўзбек зодагонларининг Бухоро хонлигидаги оталиқлар ҳукмронлигидан умумий норозилиги

1721—йилда Абулфайзхон томонидан пойтахт оталиғи даражасига кўтарилган Муҳаммад Ҳакимбий барча оталиқларнинг бошлиғига айланди. Абулфайзхоннинг ўзи ҳақиқий кучга эга эмас эди. Муҳаммад Ҳакимбий ҳукмронлиги ўзбек зодагонларининг умумий норозилигига сабаб бўлди.

Шаҳрисабз ҳукмдори, кенагас қабиласининг амири Иброҳимбий ҳокимиятни Муҳаммад Ҳакимбий қўлидан тортиб олмоқчи бўлиб, 1722-йилда Самарқандда Хива шаҳзодаси Ражабни хони деб эълон қилди. Иброҳимбийнинг ўзи унга „амирлар устидан амир“ (амир-ул-умара) бўлди.

Кўплаб беклар қўллаб қувватлаган Ражабхон катта қўшин билан Самарқанддан чиқиб, Бухорога юриш қилди. Бироқ у Бухорони эгаллай олмади, босиб олинган ҳудудлардан кўчманчиларга бой ўлжа ваъда қилиб, қозоқлардан ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ўша пайтда қозоқлар оғир кунларни бошидан кечираётган эди. Жунғор хони кучли қўшин бошчилигида 1723-йил баҳорида Қозоқ хонлигига бостириб кирди. Бу аҳволда қозоқлар Мовроуннаҳрнинг бой ҳудудларига юриш таклифига рози бўлдилар. Етти йил давомида қозоқлар ва қорақалпоқларнинг кўчманчи қабилалари Зарафшон водийси деҳқонларининг экинларини ҳеч қандай қаршиликсиз йўқ қилди. Очлик бошланди: одамлар ўтларни, мушукларни еб кетишди, болаларини сотишди, кўпчилик шаҳардан қочиб кетишди. Бухорода фақат иккита одам яшайдиган гузар қолган. 1730-йилда қозоқлар ҳудудни тарк этишди.

Абулфайзхон ҳокимиятни ўз қўлида тўплашга уриниб, Муҳаммад Ҳакимни Бухородан ҳайдаб чиқарди. Бироқ, у бу мустақилликка эриша олмади. Вилоятлар ва алоҳида туманлар ҳукмдорлари улар устидан назорат йўқлигини билиб, ўзларини мустақил тутдилар.

ХВИИИ асрнинг иккинчи чорагида Бухоро хонлиги оғир даврни бошидан кечирди. Мамлакат чексиз феодал ва фуқаролар низолари туфайли парчаланиб кетди. Халқ оммаси солиқ босимининг кескин кучайиши ва ҳукмрон табақаларнинг ўзбошимчалигидан ўта норозилигини билдириб, бир неча бор қўзғолонларни кўтарди.

Бухоро хонлигида оталиқ томонидан ҳокимият ўрнатилиши

Абулфайзхон даврида Бухородаги ички муаммолар энг юқори чегарасига етди. Хонлик ҳудуди сезиларли даражада қисқарди. Фарғона водийси ундан узоқлашди, бу ерда мустақил Қўқон хонлиги ташкил топди. Ижтимоий қарама-қаршиликларнинг кучайиши натижасида иқтисодий таназзул чуқурлашди, халқнинг аҳволи кескин ёмонлашди.

1740-йилда Нодиршоҳ Мовраоуннаҳрга қўшин бошлаб келди. У Балхга кириб, Чоржўйга яқинлашди ва Амударёнинг ўнг қирғоғига ўтди. 1740-йилда Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Афшорнинг Моврауннаҳрга юриши чоғида Муҳаммад Ҳакимбий у билан тинчлик музокаралари олиб боради ва шу тариқа мамлакатни урушдан қутқаради ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди.

Ички қарама-қаршиликлар ва Нодиршоҳнинг истилоси аштархонийлар сулоласининг қулашига олиб келди. Бухорода ҳақиқий ҳокимият манғит қабиласидан бўлган қудратли Ҳакимбий оталиқ қўлига ўтди.

Оила

Муҳаммад Ҳакимбийнинг беш ўғли бор эди: Муҳаммад Бадалбий, Қурбон Мирохур (1733-йилда вафот этган), Муҳаммад Раҳимбий, Ёв Қочдибий, Баротбий. Учинчи ўғли Муҳаммад Раҳимбий манғитлар сулоласига (1756-1920) асос солган[2][3] .

Ўлими

Муҳаммад Ҳакимбий 1743-йилда вафот этган. Жасади Бухоро шаҳри Мозор дарвозаси ташқарисида жойлашган Имом Абубакри Тархон қабристонидаги махсус қабр-даҳмага дафн этилган.

Адабиёт

  • Абдурахман -и Тали, История Абулфейз-хана, Т., 1959; Ўзбекистон тарихи: давлат ва жамияти тараққиёти, 1қисм, Т., 2000[4].

Манбалар

  1. ↑ „«История Абулфейз-хана». Ташкент. Изд. АН УзССР. 1959“. 2016-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-апрел.
  2. ↑ История Казахстана в персидских источниках. Т.2. Алмати: Дайк-пресс, 2005, с.282.
  3. ↑ Алехандер Бурнес, Травелс инто Бокҳара беинг тҳе аccоунт оф а жоурней фром Индиа то Cабоол, Тартарй анд Персиа. Волуме ИИ. Неw Делҳи, Мадрас, Асиан эдуcатионал сервиcес, 1992,п.358
  4. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил