Муҳаммад Ҳасан ибн Муҳаммад Али ал-Мусовий ал-Ардабилий ан-Нажафий (1862-йил — 1930-йил) — усул ал-фиқҳ соҳасида хизмат қилган олим. Тахминан 1862-йилда, Ардабилда таваллуд топган ва ўша ерда ўсиб-улғайган. Ўз юртидаги фозил одамлардан бошланғич таълим олган. Сўнгра Нажафга борган. У ерда Муҳаммад Козим ал-Яздий ва бошқа олимлардан сабоқ олган ва 1930-йилда, шу ерда вафот этган ва „ас-Салом“ водийсига дафн этилган[1].

Муҳаммад Ҳасан ал-Ардабилий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1862-йил (ҳижрий 1278-йил)
Вафоти милодий 1930-йил (ҳижрий 1348-йил)
Дини Ислом

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 154-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.