Muhammad Hishom Qabboniy
Муҳаммад Ҳишом Қаббоний (арабча: محمّد هشام قبّاني 1945-йил, Ливан) ислом назариётчиси, нақшбандийликнамояндаларидан бири, шайх. Тиббиёт ва ислом ҳуқуқи фанлари доктори. Қаббоний Америкадаги „Мусулмонлар ҳамкорлиги“ ҳаракати раҳбари, ас-Сунна жамғармаси ҳамда Камилат номли мусулмон аёллари ташкилотининг раиси, Америка инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг, шунингдек, АҚШ Давлат департаментининг диний эркинлик масалалари бўйича маслаҳатчиси. Қаббоний „Ислом арконлари ва имон“ қомуси, „Нақшбанднинг сўфийлик тариқати“ каби асарларида ислом динининг бугунги кундаги долзарб масалаларини таҳлил қилади. У ўз асарлари ва чиқишларида диний ниқобдаги террорчилик ва турли бузғунчилик хатти-ҳаракатларини қоралайди. Қаббоний 2000- йил 15-18 сентябрда Тошкентда ЙУНЕСКО раҳнамолигида ўтган „Жаҳон динлари – тинчлик маданияти йўлида“ мавзуидаги халқаро анжуманда иштирок этди. Қаббоний халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш, мўтадил, замон талабларига жавоб берадиган исломни тарғиб этиш тарафдори.
Адабиётлар
- ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ
„Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004