Муҳаммад Ҳусайн Алсабеков (1958-йил 27-октябрда туғилган) – қозоқ диний арбоби, чечен муфтийси, Қозоғистон муфтийсининг бош маслаҳатчиси[1]. Миллати чечен[2].

Муҳаммад Ҳусайн Алсабеков
Шахсий маълумотлар
Таваллуди 1958-йил 27-октябр (1958-10-27) (68 ёш)
Дини Ислом
Касби муфтий

Қарағанда вилояти Балхаш шаҳрида туғилган. 1987-йилда Қозоғистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Ўша йили у Олмаота масжидига имом бўлган. 1989–1990-йилларда Сурия ва Покистонда таҳсил олган. 1991-йилдан 1993-йилгача Чеченистон президенти Дудаевнинг диний ишлар бўйича маслаҳатчиси. 1993-йилдан 1995-йилгача Чеченистон муфтийси.

Манбалар

  1. ↑ „Главный советник муфтия“. 2023-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-май.
  2. ↑ „25 лет служения Исламу заместителя муфтия Мухаммад Хусейна Алсабекова отметили в Казахстане“. 2023-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 17-май.

Ҳаволалар