Муҳаммад Ҳусайн Ҳайкал

Муҳаммад Ҳусайн Ҳайкал (1888. 10.8, Кафрганнам — 1956.8.12, Қоҳира) — араб ёзувчиси, адабиёцҳунос ва давлат арбоби (Миср). Қоҳира ҳуқуқшунослик билим юртини тугатган (1909). Франсияда сиёсий иқтисод ва ҳуқуқ фанларини ўрганган (1909—12). Консти-туционлибералистлар партияси муас-сиси — "Сиёсат" жур.ни бошқарган (1922—33). 1943—52-йилларда шу парти-янинг раиси. Маориф вазири (1937— 44), давлат вазири ва сенат раиси (1945-50). Дастлабки "Зайнаб" (1914) романи билан миср насри ривожида янги босқични бошлаб берган. "Муҳаммаднинг ҳаёти" (1929), "Миср сиёсати ҳақида хотиралар" (1—2ж., 1951—53), "У шундай яратилган" (1955) каби асарларида мамлакат тарихи, адабиётнинг тараққиёти, сиёсий ҳаёт ва бошқа мавзуларга мурожаат қилган.